Рухсат берилмаган жойларда сигарет чекканлар учун жарима икки баробарга кўтарилди. Бу бўйича нималарни билишингиз керак?

136
Иллюстратив сурат. nensuria / Freepik

Қирғизистонда тақиқланган ерда сигарет чекиш учун жарима қийматини кўтаришди — энди жисмоний шахслар бунинг учун 500 сом ўрнига 1000 сом тўлаши керак бўлади. Қайси жойлар бўйича айтилмоқда ҳамда милиционерларга алданиб қолмаслик учун нимани билиш керак?

Сиз кинотеатр биносининг олдида тенгдошингизни кутаётганингизни тасаввур қилинг. Вақтни тезроқ ўтказайин деб чўнтагингиздан бир сигарет олиб, чека бошладингиз. Қўққисдан икки милиционер сиз томонга яқинлашиб, жамоат жойларида сигарет чекиш тартибини бузганингиз ҳақида билдирди.

Бири ўша ердаёқ протокол тузиб, сиздан қўл қўйишингизни сўради. Қўл қўйишга шошилманг, чунки кинотеатрларнинг ёнида сигарет чекишга рухсат берилган. Шу билан бирга бунинг учун жарима ҳам тўламайсиз.

Қаерда сигарет чикиш тақиқланганини ҳамда сизни айблаган жазога рози бўлмасангиз нима қилиш мумкинлигини айтиб берамиз.

Қайси ерларда сигарет чекиб бўлмайди?

«Фуқароларнинг соғлиғини сигаретнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш ҳақида» қонуни бўйича қуйидаги ерларда сигарет чекиш тақиқланган:

  • Университет, мактаб, бола боғча ҳамда болалар лагерларида *;
  • Касалхона ҳамда госпиталларда*;
  • Ёқилғи қуйиш шоҳобчаси каби ёнғин хавфи бор жойларда.
* Қонун бўйича университет, мактаб, бола боғча ҳамда касалхоналарда  сигарет чекиш 
мумкин эмас. Лекин, мазкур муассасаларнинг ҳудудида  (масалан, ҳовлисида) 
ёки махсус белгиланган жойларда сигарет чекиш мумкинми, йўқми — номаълум. 
Қоунунда бу вазият ёзилмаган.
Аниқ тавсифнинг йўқлиги баҳсларни яратади. Масалан, юрист Замир Жоошевнинг фикри 
бўйича, мактаб ёки касалхонага келганлар бино ичида ёки унинг хоналарида сигарет 
чека олмайди. Юрист Фатима Якупбаева эса муассаса ҳудудидаги барча ерларда 
чекиб бўлмайди деб ҳисоблайди.

Қуйидаги жойларда сигарет чекишга қисман (бино ичида мумкин эмас, ташқарисида — рухсат берилади) тақиқ қўйилган:

  • Театр, кинотеатр, цирк, кутубхона, кўргазма ҳамда концерт залларида;
  • Жамоат транспортларининг салонларида: троллейбус, автобус, маршрутка;
  • Самолётларда;
  • Уйларнинг подъезд ва лифтларида;
  • Аҳолига хизмат кўрсатувчи барча иш ўринларида;
  • Давлат идораларида.

Қуйидаги жойларда сигарет чекишга (махсус кўрсатилган жойларда — сигарет чекиш хоналарида рухсат берилади) тақиқ қўйилган:

  • Автостанция, автобекат, темир йзл бекати ҳамда аэропортларнинг биносида ёки залларида;
  • Поездларда;
  • Ресторан ва кафеларда.

Қайси ерларда сигарет чекиш мумкин?

Қолган барча ерларда. Қонун бўйича тақиқланмаган барча ерларга рухсат берилади.

Сигаретни эшикка чиқиб чекаман. Мен қонунни бузяпманми?

Сиз банк ходими ёки давлат ходими бўлиб ишлайсиз дейлик. Ишлаган ерингизнинг ташқарисида эса сигарет чекиш жойи бор. У ерда ҳамкасбларингиз ёки дўстларингиз билан сигарет чекиб, суҳбатлашиб ҳам турасиз.

Бу ҳолатда қўрқмасангиз ҳам бўлади. Автобус бекатларида сигарет чекиш тақиқланмаганидек, сизнинг вазиятингизда ҳам мумкин. Фақатгина, сигаретангиздан чиққан тутунни мажбур нафас олаётган, сигарет чекмаган кишилар ёқтирмаслиги мумкин.

Ташқарига чиқишдан эриниб, ҳожатхона ёки зинапоялар олдига чиқиб олиб чекасизми? Бу одатингизни қайта кўриб чиқишингиз керак. Чунки, бино ичида сигарет чекиш — бу қонун бузарлик ҳисобланади. Агарда милиционерларга дуч келиб қолсангиз, жарима тўлашга мажбур бўласиз.

Тақиқланган жойда сигарет чекканим учун менга жарима солишмоқда. Нима қилиш керак?

Уйингизнинг зинапояси атрофида тутатилган сигарет билан сизни ушлаб олишди дейлик. Воқеани ривожланишининг икки варианти бор.

Айбингизни тан олдингиз

Милиционер ё жарима ёзиб беради, ёки огоҳлантириш бериш билан чекланади. Агарда сизга огоҳлантиришгина берса, ҳеч нарса тўламайсиз. Агар жарима пули ёзиб берса  — милиционер ўша ерда протокол тузиб, сизга жарима пулини тўлаш бўйича қарор бериши керак.

Қарорни олган муддатдан бошлаб жарима пулини бир ой ичида тўлаш керак бўлади. Агар бундай қилмасангиз, жарима пули устига фоиз қўшила бошлайди.

Агарда милиционер у билан бирга милиция бўлимига боришни талаб қилсачи? Юрист Замир Жоошевнинг тушунтиришича, агарда ёнингизда шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатингиз бўлса (паспорт, ҳайдовчилик ёки хизмат гувоҳномаси, талабалик билети в.б), милиция бўлимига боришдан бош тортсангиз бўлади.

Ўзингизни айбдор деб ҳисобламайсиз

Агарда сиз тақиқланмаган ерда чекдим деб ҳисобласангиз, лекин милиционерни ишонтира олмасангиз, у ҳолда 10 кун ичида судга мурожаат қилиб жарима бўйича норозилигингизни билдиришингиз мумкин. Агарда берилган муддатда шикоят қила олмай қолсангиз, у ҳолда жарима тўғрисидаги қарор кучига кириб, сиз уни тўлашга мажбур бўласиз.