Жээнбеков президентлик хизматидаги биринчи матбуот йиғинини ўтказди

733
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Сооронбай Жээнбеков 19-декабрда Қирғизистоннинг президенти қатори ўзининг биринчи ахборот анжуманини ўтказди. Президентнинг матбуот йиғинидаги энг муҳим сўзларни баён қилиб берамиз.

Жээнбеков журналистларнинг саволларига уч соатдан ортиқ жавоб берди. Бу вақт орасида унга 40 журналсит савол беришга улгурди. Уларнинг ичидан энг асосийлари  — президентга ўзининг сайлов штабидаги «қора касса» экани айтилиб ошкор қилинган ҳужжат ҳақида нима маълум; Жээнбековнинг Матраимовлар билан алоқаси борми ёки йўқми; давлат Бишкекдаги қора тутун масаласини қарайдими ҳамда ўлка Хитойда қайта тарбиялаш лагерларига тушиб қолган этник қирғизларга ёрдам берадими ёки йўқми.

Президент  нима деб жавоб берди?

Ўзининг сиёсатдан кетиши ҳақида

Жээнбеков президентлик муддати тугагандан кейин сиёсатдан кетишни ваъда қилди.

«Мен президентлик муддатим тугагандан кейин депутат ёки президент бўлмайман. Ҳокимиятга интилмайман», — деди президент. Унинг айтишича, муддати тугагандан кейин у «оддий одам қатори, халқ орасида яшашни» истайди.

Жээнбеков қўшимча қилишича, у «рақибларига тўсиқ бўлишни истамайди».

  • Жээнбековга қадар президент Алмазбек Атамбаев муддати тугагандан кейин ҳеч қандай сиёсий лавозимни эгалламасликни (аммо янги президентга ёрдам беришни) ваъда қилган.
  • 2018 йили мартда Атамбаев сиёсатга қайтишга «мажбур» бўлганини билдирган — «қайси бир лавозим ўрнини эгаллаш учун эмас», Қириғизистонда қайтадан оилавий клан бошқаруви ўрнатилмаслиги учун. Кейинчалик Атамбаев янги президент Жээнбеков маслаҳатларимни эшитгиси келмаяпти деб айтиб чиққан.

«Қора касса» ҳақида

Жээнбеков унинг сайлов штабининг эҳтимолий «қора касса»си бўйича масаланинг хал бўлишидан ўзи манфаатдор эканини айтди.

«Бунинг ["қора касса" ҳақидаги маълумотни тарқатишнинг] биргина мақсади бор — Қирғизистонни ваҳимага солиш. Жээнбеков легитимли эмас деб элга кўрсатиш ҳамда тартибсизлик уюштириб ҳукуматга келиш. Мен бунга йўқ қўймайман. Ички ишлар министрлиги текширяпти», — деди президент.

  • Жээнбековнинг сайлов штабининг эҳтимолий «қора касса»си ҳақидаги маълумотни ноябрь ойида юрист Нурбек Токтакунов эълон қилган. Ундаги маълуомтга кўра, бўлажак президент штаби сайловга 24 млн доллар сарфлаган  — бу маблағ Марказий сайлов комиссиясининг берган ҳисоботига нисбатан 10 баробарга кўп.

Хитой лагеридаги этник қирғизлар ҳақида

Жээнбеков Хитойда қайта тарбиялаш лагерларига тушиб қолган этник қирғизлар ҳақида айтаётиб, бу масалани Хитой билан жанжалга олиб бормай, «дипломатик йўл билан» хал қилиш кераклигини айтди.

«Бизнинг турмаларда ҳам хитойлар ўтирибди, лекин Хитой ҳукумати бизга ҳеч нарса дегани йўқ. Хитойдаги қирғизлар — Хитойнинг фуқаролари ҳамда уларга Хитойнинг қонунлари қўлланилади. Бу хавф эмас, шунчаки эҳтиёт бўлиш керак», — деди у.

  • Хитойдан Қирғизистонга кўчиб келган этник қирғизлар Хитойда қолган қариндошлари «қамоқ каби» «сиёсий қайта тарбиялаш лагерларига» тушиб қолишганлигини тез –тез айтиб чиқа бошлашди.
  • Сўнги ойда хитойлик қирғизилар президентга ва Ташқи ишлар министрлигига қирғизларнинг Хитойда таъқиб этилишига эътибор қаратишни илтимос қилиб мурожаат қилишган. Президент бунга расмий реакция қилмаган эди. Ташқи ишлар министрлигидан ёрдам беришга харакат қилишларини айтишган.
  • Хитойда 180 мингдан ортиқ этник қирғиз яшайди. Асосан улар Шинжон-Уйғур Автоном районида (ШУАР) туришади. ШУАРнинг таркибида хатто Қирғизистон билан чегарадош Қизилсув Қирғиз автоном вилояти ҳам бор.

 Райимбек Матраимов ҳақида

Жээнбеков журналистларга ҳуқуқ тартибот органлари божхона хизматининг собиқ етакчи ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини текширади деб ваъда қилди. Унинг айтишича, у бу масалани назоратга олади.

Лекин шунга қарамай давлат раҳбари Райимбек Матраимов акалари каби «КСДП учун чин дилдан ишлаб» берган деб ҳисоблайди.

«Ҳамма мени унга ёрдам беряпти деб айтишмоқда. Матраимовлар доимо КСДП учун чин дилдан ишлаб беришган.  Искендер партияда 27-рақамда. Уларнинг акаси — ҳоким ва партия учун ишлаяпти. Саккиз йил яхши бўлиб, мен хизматга келгандаёқ ёмон бўлиб қоладими?», — деди Жээнбеков.

Бундан ташқари, президент журналист Элнура Алкановани Матраимовларнинг мулки ҳақидаги текширувига эътибор қаратишга ваъда қилди.

  • 2017 йили февралда «Азаттык» радиосининг журналистлари Райимбек Матраимовни оиласининг мулки бўйича текширув эълон қилишган. Материалда оилага тегишли супермаркетлар, элита уйлар ва спорт мажмуалари рўйхати келтирилган.
  • Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовни божхона тармоғидаги коррупция схемаларининг «қора кардинали» деб атаган. Ўша вақтда премьер-министр бўлиб турган унинг яқин сафдоши Сапар Исаков Матраимовни Жээнбеков президентлик хизматига келгунга қадар бир кун аввал божхона хизматининг раҳбар ўринбосарлигидан олган. Аммо 2018 йилнинг ўртасида суд Матраимовни хизматга қайтариш ҳукмини чиқарган, чунки у «сиёсий важлар билан бўшатилган».

Бабанов ҳақида

Жээнбеков 2017 йилдаги президентлик сайловида асосий рақиби бўлган Омурбек Бабановга қарши қўзғалган жиноят ишига алоқаси йўқ бўлганини билдирди.

«Бабанов [сиёсатдан] ўзи кетди, унга қарши жиноят ишини менгача очишган. Мен энди ҳозир ишни сен очиб қўй, сен ёпиб қўй деб айтишим тўғри эмас. Бу нотўғри бўлади. У суд ҳокимиятининг олдида, ўз халқининг олдида ўзи жавоб бериши керак», — деди у.

  • Омурбек Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида иккинчи ўринни олган — у учун сайловчиларнинг 33 фоизи овозларини берган. Сайловдан кейин Бош прокуратура Бабановга қарши «миллатлар аро низо қўзиш» моддаси билан жиноят ишини очган. Бабанов ўлкадан чиқиб кетиб сиёсий карьерасини якунлаганини билдирган.
  • Миллий хавфсизлик давлат хизмати 2018 йили баҳор ойида Бабановга қарши яна бир жиноят ишини қўзғаган — «ҳокимиятни босиб олишга тайёргарлик кўриш ҳамда оммавий тартибсизликларни уюштириш».Собиқ сиёсатчи унга нисбатан қўйилган айбларни «ёлғон» деб атаган.
  • Жээнбеков президентлик сайлови арафасидаги теледебат вақтида Бабановга коррупцияга қарши курашни ундан бошлашини билдирган.

Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқиш ҳақида

Жээнбеков муҳолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаевнинг ишини қайта кўриш ҳақида саволга жавоб берар экан бу бўйича «барча суд инстанция тугаган, Олий суд қараган, бу бўйича ўзининг қарорини чиқарган», «мен уни буза олмайман» деб айтди.

«Қонун бўйича менинг биргина ҳуқуқим бор –амнистия бериш. Ёзса берайин. Бошқа ҳуқуқим йўқ», — деб қўшимча қилди президент.

  • Собиқ омбудсмен Кубат Оторбаев ҳукуматдан Текебаевга шафқат кўрсатишни илтимос қилган. Сиёсатчи эса ўзи шафқат талаб қилмаганини билдирган. Чунки Текебаев ўзини айбдор деб ҳисобламайди ҳамда иш қайта кўрилишини истайди.
  • 2017 йили суд Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пара олганликда айбдор деб топган. Тергов бу учун сиёсатчи тадбиркорга «Мегаком» алоқа операторини бошқариш имкониятини яратиб бериши керак бўлган деб ҳисоблайди.