Кун иқтибоси: Собиқ депутат Молдобаев давлат ишида ишлаётганда «билмасдан» пора олиб юрганлиги ҳақида

679

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Наринбек Молдобаев парламентда ишлаб юрганда бирор кишидан ҳам «бир бутилка сув ҳам олмаганини» (жумладан министрлардан ҳам) «Марал ФМ» радиосига берган интервьюсида айтиб берди. Лекин у «Киргизгазмунайзат» давлат ишхонасининг бош директор ўринбосари бўлиб ишлаб юрганда министрдан ҳар ой  4-5 минг доллардан олиб турганини айтди. Молдобаев бу ярим йил давом этганини эътироф этди.

«Бу билсам пора экан», — деди собиқ депутат.

* Молдобаев ишхонанинг бош директори ҳақидами ёки министр ҳақидами, қайси бири ҳақида айтгани тушунарсиз. Чунки интервьюда у ўзини «Киргизгазмунайзат» «министрининг ўрибосари» деб атаган.

Молдобаев қизи вафот этиб қолгандан кейин ўзига харом пул ёқмай қолганини қўшимча қилган.

  • «Киргизгазмунайзат» давлат ишхонаси ўлканинг ёқилғи мой бозорини назорат қилган. Унга ёқилғи қйиш шаҳобчалари ҳамда ёқилғи базалари тегишли бўлган. 2005 йили у банкрот деб эълон қилинган.
  • Наринбек Молдобаев икки чақирилишнинг депутати бўлган. 2007 йили у Курманбек Бакиевнинг «Ак-Жол» партиясидан, 2010 йили эса «Ата-Журт»дан парламентга депутат бўлиб келган. Бундан ташқари, 2013 йили «Реформалар учун» номли депутатлар гуруҳига аъзо бўлиб кирган.