Улан Эгизбаевнинг ўлими бўйича «Акун» пансионатининг икки ходимига айб қўйилди

622

ИИМни тергов хизматининг раҳбари Суйунбек Мунайтбасов «Азаттык»қа билдиришича, жиноят иши Иссиқкўлдаги «Акун» пансионатининг икки ходимига қарши қўзғалган. Мунайтбасов айбланувчиларнинг исмларини атамаган.

«Бизда пансионат бўйичагина иш бор. Ундан бошқа йўқ. Шунга боғлиқ ҳавфсизлик қоидаларининг бузилгани бўйичагина  пансионатга жиноят иши қўзғалган», — деди Мунайтбасов.

Унинг қўшимча қилишича, айбнинг бири «Хавфсизлик талабларига жавоб бермаган хизмат кўрсатиш ёки ишларни амалга ошириш» моддаси бўйича қўйилган. Прокуратура қўшимча суд тиббий экспертиза ўтказаётгани боис, тергов муддати 17-ноябрга қадар жилдирилган. «Марҳумнинг оёғидаги доғлар бўйича даъволар бўлган эди. Экспертиза "бу доғлар марҳум тирик вақтида эмас, ўлгандан кейин пайдо бўлган" деган хулоса чиқариб берди», — деди Мунайтбасов.

Журналистнинг ўлими

«Азаттык» радиосининг журналисти Уланбек Эгизбаев 22-июлда Иссиқкўлнинг «Акун» пансионатида вафот этган. Фожеа у курортдан кетиши куни юз берган  — у йўлга чиқишдан олдин кўлга тушиб чиқмоқчи бўлган.

Дастлаб сувга чўкаётган Эгизбаевни маҳаллий болалар сезиб қолишган. Улар марҳумни чўкаяпти деб ўйламай, ўйнаётган бўлса керак деган фикрда ёрдам чақиришмаган. Лекин қутқарувчилар унинг танаси сувга қалқиб қолгандагина соҳилга чиқаришган.

Унга сунъий нафас берилиб, биринчи ёрдам кўрсатиша харакат қилишганига қарамай бу пайтда кеч бўлган. Журналистни омон сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Марҳумнинг жасади 24-июлда Норин областининг Кок-Жар қишлоғида дафн қилинган.

Уланбек Эгизбаев журналистик текширувларида қирғиз амалдорларининг порахўрлик схемаларини, элита уйларнинг қурилиши учун муниципиал ернинг ноқонуний сотилишини ҳамда қабристондаги порахўрлик юзини очган.

Унинг қабристондаги коррупцияга боғлиқ тадқиқотига ҳуқуқ тартибот органлари билан парламентнинг депутатлари эътибор қаратишган.

Эгизбаев ўлимининг назариялари

Журналистнинг ўлимидан кейин ижтимоий тармоқда у шунчаки чўкиб кетиши мумкин эмас эди деган версиялар айтилган. Масалан, унинг дўсти Каниет Жиргалбеков бир қатор нашрларга берган интервьюсида Эгизбевнинг танасида шубҳа уйғотувчи доғларни кўрганини билдирган.

Шундан кейин милиция ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан олдиндан шошиб хулоса чиқармасликни илтимос қилган. Криминал милициянинг етакчиси Нурбек Абдиев билдирганидек, экспертиза марҳумнинг баданида зўравонлик асоратини кўрсатмаган.