Қирғизистонда биринчи бор Тарих ва Аждодларни хотирлаш куни нишонланмоқда. Бу қандай байрам эканини тушунтирамиз

740
Президент Сооронбай Жээнбеков 7-ноябрь куни «Ата-Бейит» хотира мажмуасига гул қўйди. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Тарих ва Аждодларни хотирлаш кунлари Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ташаббуси билан пайдо бўлган. У 2017 йили 7-ноябрь Октябрь революциясининг кунини Тарих, 8-ноябрни эса Аждодларни хотирлаш кунига алмаштирувчи қонун лойиҳасини парламентнинг муҳокамасига чиқарган.

Парламент бу лойиҳани қўллаб, 2017 йили 22-ноябрда Тарих ҳамда Аждодларни хотирлаш куни расмий байрам қатори қабул қилинган. 2017 йили бу байрамлар расмий нишонланган.

Қирғизистон 2017 йилга қадар Марказий Осиёда фуқаролари 1917 йилдаги Октябрь инқилобининг санаси муносабати билан 7-ноябрда ишламаган ягона ўлка эди. Шунга қарамай ўлка кўпдан бери бу байрамни Советлар Союзидаги каби давлат даражасида нишонланиб ёки байрам юришларини уюштирмай қолган.

Нима учун Атамбаев янги байрамларни киргизишга қарор қилган?

У ўз қарорини Қирғизистон «1917 йилдаги Февраль ва Октябрь инқилоблари билан 1916 йилдаги қайғули воқеаларга, тарихий холис баҳо бериши» керак деб тушунтирган.

Қирғизистон 2016 йили қирғизларнинг 1916 йилдаги миллий озодлик исёнининг 100 йиллигини нишонлаган. Бу қирғиз халқининг, бундан ташқари, Марказий Осиёдаги бошқа элларнинг Россия империясига қарши қўзғалони бўлган. Уркуннинг 100 йиллиги муносабати билан Қирғизистонда унинг қурбонларига бағишлаб,  мемориал очилган.

Алмазбек Атамбаевнинг фикрига кўра, 1916 йилдаги миллий озодлик исёни ва унинг ортидан юз берган  Октябрь революцияси — бу Қирғизистон тарихи учун қирғиз давлатчилигининг асосланишига туртки бўлган икки муҳим воқеа.

2016 йили «Ата-Бейит»да 1916 йилдаги қўзғалоннинг қурбонларига бағишлаб эсталик ўрнатилган. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Қўзғалон нима сабабдан чиққан?

Қўзғалонга чиққанлар подшоҳлик ҳукумати тарафидан босимларга, кўчириб келинган русларнинг фойдаси учун ерларнинг тортиб олинишига ва солиқларнинг ортишига норози бўлишган. Шундан сўнг рус подшосининг Марказий Осиёнинг туб ҳалқини Биринчи жаҳон уруши вақтида ТИЛ ишларига қатнашишга ундаган  мобилизация ҳақидаги фармони элнинг сабрини тоширган. Бу талаб ҳудуднинг урушга қатнашкиси келмаган мусулмон ҳалқига ёқмаган.

Подшоҳчи Россиянинг сиёсатига қаршиликка чиққанларнинг қўзғалони рус қишлоқларини босишга, ундан ташқари полиция билан тўқнашувга олиб келган. Кейинчалик қўзғалон қаттиқ бостирилган. Қирғизларнинг аксарияти, бундан ташқари, норозиликка чиққанларнинг бошқақатнашувчилари ҳам рус армиясининг тазйиқи билан жазолаш амалиётлари сабаб Хитойга қочишга мажбур бўлишган.

Қирғиз халқининг Хитойга оммавий ва шошилинч миграцияси қурбонликсиз бўлмаган. Йўловчилар оғир йўлларни босиб ўтишга мажбур бўлишган. Инсонлар йўлнинг шароитига чидамай совуқдан ўлиб, мол-мулкини йўқотиб, тоғ –тошлардан тушиб қирилишган.

Турли маълумотларга кўра, 60 мингга яқин киши 1916 йилдаги воқеаларнинг қурбонларига айланган.

1916 йилдаги воқеаларнинг ортидан Россия империясида Февраль ва Октябрь инқилоби бўлган. Биринчи Рус Империясида подшоҳнинг ҳукуматини тарқатган, иккинчи ҳукуматга эса большевикларнинг келишини ҳамда СССР деган янги давлатнинг асосланишига олиб келган.

Шундан кейин Хитойга қочган қирғизларнинг ярми маконига қайтиб келишган.

Россиянинг реакцияси

Қирғизистонда янги байрамларнинг пайдо бўлиши Россияда салбий баҳоланган. Россиянинг давлат думасининг вице-спикери Игорь Лебедев қирғиз ҳукуматининг қарорини «душманлик қадами» деб атаб, Россияда йўловчиларни ташиш тармоғида ишлаган қирғизистониларнинг ишини оғирлатишни таклиқ қилган.

Россия нашрлари ҳам четда турмаган. Lenta.ru гашри Тарих ва Аждодларни хотирлаш кунларини «Рус империясига қарши қўзғалон» байрами деб атаган. «Взгляд» газетаси эса 1916-йилдаги воқеалардан Усмон империясининг изини топган.

Вице-спикер Лебедев Қирғизистонда янги байрамларнинг пайдо бўлишини «юзга тупуриш» деб атаб, уни қуйидагича тушунтирган:

«Биз Россиянинг тарихини совет даврига қадар, подшоҳпараст, постсовет, иттифоқчил деб бўламиз — бу бизнинг буюк ўлкамизнинг бутун тарихи. Агар қайсидир бир давлат бизнинг ўлкага қарши қўзғалон кунини байрам қилса, у ҳолда уни бизнинг фуқароларга, бизнинг тарихга, бизнинг ўлкага қарши душманона қадам деб баҳолаймиз».

Мазкур байрамларни Қирғизистоннинг ҳозирги ҳукумати қандай қабул қилади?

Атамбаевнинг издошлиги ҳолатидан унинг рақибига айланган Қирғизистоннинг ҳозирги президенти Сооронбай Жээнбеков 7-ноябрь куни эрта билан «Ата-Бейит» мемориал мажмуасида гул қўйди. У ерда Сталин репрессияларининг қурбонларига айланганлар дафн қилинган.

«Ата-Бейит»даги мемориал. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

У ердаги нутқида Жээнбеков асосан 1916 йилдаги қўзғалон ва Октябрь революцияси ҳақида эмас, айни шу сталин қатағонлари ҳақида гапирган.

Жээнбеков бу воқеаларни «фожеага тўла ва қирғиз элининг тарихида ўчмас қора доғ қолдирган воқеалар» деб атади.