Шадиев депутатлик  мандатидан ноқонуний ажратилганини айтиб чиқди

708

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Аскарбек Шадиев уни депутатлик мандатидан ноқонуний ажратишганини билдирди. Унинг айтишича, Марказий сайлоқ комиссиясига (МСК) унинг имзоси қўйилган депутатликдан воз кечиш бўйича «сохта» ариза тушган.

Шадиев ОАВларга уни депутатлик мандатдан ноқонуний ажратишганини, ўзига қарши жиноят ишлари эса сиёсий характерда эканлиги бўйича баёнот тарқатди.

Шадиев баёнотида МСКга ўзини депутатлик мандатдан ажратиш бўйича ҳеч қандай ариза жўнатмаганини, партиядошларини эса «кимдир бировлар қўлланиб, адаштиришганини» ёзган.

«Гўёки, Бишкекда кимдир бировлар тарафидан ёзилган қоғозни бериб, [партиядошларимни] адаштиришган.Айни вақтда вазиятни тушуниб турибман ва мандат учун курашмаяпман», — деб айтилади баёнотда.

Сиёсатчи ўзига қарши жиноят ишларини эса «сиёсийлашган, асоссиз ва сохта» деб атаган. Унинг фикри бўйича, у Қирғизистоннинг чегарасидан қонуний асосда чиққан, МХДКнинг эса чегарадан ноқонуний чиқиб кетган деган баёнотои «қуруқ гап».

«Мен ўзимнинг ва оиламнинг хавфсизлик масаласи сабабли Қирғизистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганман. Мен [ўлкадан] фуқаро қатори давлат чегараси орқали кетганман ва бунга тўла ҳақлиман», — деб айтилади мактубда.

Ўз навбатида Шадиев аъзоси бўлган «Бир-Бол» парламент фракциясининг лидери Алтинбек Сулайманов бу мактубни «ёлғон» деб атаб, собиқ депутат МСКни ҳам, Жогорку Кенешни ҳам чалғитмоқда деб билдирди.

«У аризани бизга жўнатган, ҳозир эса нима учун инкор қилаётганини тушунмаяпман. Биз нусхасини МСКга берганмиз, Шадиев шунинг асосида мандатдан ажратилди», — деб айтган Сулаймонов «24.kg» нашрига.

МСК раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов 5-ноябрда комиссия Шадиевни мандатдан «Бир Бол» фракциясининг қарори асосида ажратганини айтган.

Айтматов номидаги мукофот, Қирғизистондан қочиш ҳамда халқаро қидирув

Қирғизистонда собиқ вице-премьер-министрга қарши бир йўла уч жиноят иши қўзғалган. Биринчиси апрель ойида очилган. Унга кўра, Шадиев 2017 йили Айтматов номидаги мукофотни ўзлаштириб олиш бўйича гумонланмоқда.

Тергов версияси бўйича, айни вақтда Шадиев Айтматов номидаги мукофотни тўлашга 2 млн сом ажратишга буйруқ берган, аммо мукофот топширилмаслигини билган. Мазкур маблағни Мудофаа ва халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг бўлим раҳбари Арсен Закиров олган.

Апрелнинг сўнгида Шадиев ўлкадан қочиб кетган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) у Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегараси орқали сувни кечиб, Тожикистондан москвага, у ердан Нью-Йоркка учиб кетган деб ҳисоблайди.

МХДК июнда Шадиевнинг устидан чегарадан ноқонуний ўтиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғаган. Ҳозир собиқ вице-премьер-министрга халқаро қидирув эълон қилган.

Июль ойида эса Шадиевга қарши яна бир жиноят иши очилган. У пулларнинг изини яшириш бўйича айбланган.