Мессенжер орқали қандай қилиб хавфсизроқ гаплашиш мумкин?

634
Signal иловасининг иконаси. Сурат: Айбол Кожомуратов/Kloop.kg

«Клооп»нинг журналистларининг жуда муҳим, айни вақтда ўта оддий қоидаси бор. Биз муҳим ёки маҳфий маълумотни ҳеч қачон WhatsApp, хатто Facebook Messenger орқали ҳам  гаплашмаймиз.

Таҳририятнинг деярлик барча ходимларида Telegram бор, лекин биз унга ҳам у қадар ишонмаймиз. Уни биз фақатгина шахсий мақсадда ва ундаги каналлардан фойдаланиш учунгина фойдаланамиз. Масалан, Telegramда «Клооп» ҳамасосчиси Бектур Искендер ва муҳаррири Элдияр Арикбаевнинг каналлари бор. Обуна бўлишингиз мумкин.

Шунга қарамай, агар журналист қандайдир бир муҳим нарсани муҳокама қилишни истаса, у муҳарир билан боғланиш учун биргина иловани, аниқроқ айтганда Signal мессенжерини фойдалангани афзал. Унга смартфон ва компьютурлар учун ушбу ҳавола орқали ўта оласиз.

Кўринишидан Signal бошқа мессенжерлардан ҳеч нарсаси билан фарқланмайди. Илованинг интерфейси WhatsApp ёки Telegramга жуда ўхшаш, шу сабабдан сизда Signalнинг ишини ўзлаштиришда муаммо туғилмаслиги керак. Унинг ёрдами билан қўнғироқ қилиш ҳам мумкин.

 

Signalнинг ўзига хослиги

  • Ёзишмалар ўз –ўзидан ўчувчи функция

Ўта маҳфий маълумотни муҳокама қилишда сиз маълум бир вақтни белгилаб олсангиз бўлади. Муҳокамадан кейин у сиз белгилаб қўйган муддат ичида ўз ўзидан ўчирилади. Бу функцияни агар сиз ёзишмаларингизни бегона одамлар ўқиб олиб, уни таҳдид мақсадида қўлланиши мумкин деб хавотирланганда фойдалансангиз бўлади.

  • Скриншот қилиш имкониятини тўсиш

Signal мессенжерини яратганлар ёмон мақсадли кимсалар сизнинг ёзишмаларингизнинг скриншот қила олмаслиги учун функция қўшишган. Агар сиз илова ичида скриншот қилиш имкониятига тақиқ қўювчи функцияни ишлатсангиз, у ҳолда сиз маълумотингизнинг бегоналар қўлига тушиб қолиш хавфидан сақлаб қоласиз. Лекин экрандаги ёзишмани бошқа ускуна билан суратга тортиб олиш мумкинлигини ҳам унутманг.

  • Сўзларни автоматик теришга тўсиқ қўйиш

Signal сиз доимо қўлланган сўзларнинг автоматик турда сақланишини тўса олади. Бу нарса агар бегона кишилар смартфонингизга эгалик қилиб қолган бўлса, қандай сўзларни қўлланганингизни билиб олмаслиги учун керак.

  • Хавфсизлик коди

Агар сиз билан бошқа кимдир сўзлашяпти деб гумон қилсангиз, у ҳолда Signalда суҳбатдошни текширувчи функция бор. Сиз махсус QR кодни суҳбатдошингиздаги код билан солиштириб кўриб, керакли инсон билан суҳбатлашаётганингизга ишонч хосил қилишингиз мумкин.

  • Шифрлаш

Signal ёзишмаларни ўтказувчи шифрлаш технологияси ёрдами билан жўнатади. Барча суратлар, аудио, видео ва бошқа файллар эўнатувчи ва қабул қилувчидагина бор махсус очқич билан шифрланади. Шундай қилиб, учинчи шахслар хат ёзишаётганлар бир-бирига нималарни жўнатишаётганини қандай йўл билан бўлмасин била олишмайди.

Нима учун WhatsApp эмас?

Холислик учун WhatsApp ҳам, Telegram ҳам муфассал шифрлаш функциясини қўлланишини таъкидлаб ўтиш керак. Аммо WhatsApp фэйсбукнинг таъсири важидан енгилиб қолади. 2017 йили компания 50 млн фойдаланувчининг маълумоти ташқарига чиқиб кетганлиги ортидан муаммога дуч келган.

WhatsAppнинг ишончли эмаслигига компаниянинг асосчиларидан бири Брайан Эктоннинг интервьюси яна бир сабаб бўлган. У фэйсбукнинг етакчилари мессенжерни монетизациялаш йўлини қидираётганини айтиб берган, масалан, муфассал шифрлашга қарамасдан фойдаланувчиларнинг маълумотларини йиғиб, уни реклама берувчилар билан бўлишиш.

Шундан кейин Эктон компаниядан кетаётганини эълон қили, ундан сўнг Signalга 50 млн доллар солган. Дарвоқеа, яқиндагина фейсбук қўлланмада рекламани синаб кўраётганини ҳамда у  «Статус» бўлимида пайдо бўлиши мумкинлиги маълум бўлган.

Telegram эса фойдаланувчига «Махфий чат» функциясини таклиф қилмоқда. Қўлланмани ўйлаб топганлар уни шундай тасвирлашади: «Бу сизнинг ёзишмаларингизни ўзингиз ва суҳбатдошингизгина кўра олади деганини билдиради. Уни ўзимиз доҳил, аниқроқ айтганда Telegramнинг ходимлари ҳам, ҳеч ким қўлга кирита олмайди».

Махфий чайтнинг оддий чатдан фарқи бу хатлар  Telegramнинг серверларида эмас, фойдаланувчининг жиҳозларида сақланишидадир. Бундан ташқари, уларнинг ичидан хатларни бошқа фойдаланувчиларга жўнатиб бўлмайди. Агар сиз Telegramдаги аккаунтдан чиқиб кетсангиз, у ҳолда барча махфий хатлар ўчиб қолади.

                                                   Муҳаррирлар: Дмитрий Мотинов, Рустам Халимов