Қирғизистонлик ит ўғирлагани учун судланди

757

Бишкекнинг Свердлов район суди Спайс лақабли итни ўғирлаш бўйича ишни кўриб чиқди. Уни 2018 йили ёзда ўғирлаб кетишган, милиция эса итни ўлик ҳолда топган.

Итни ўғирлаш бўйича ишни Бишкекнинг Свердлов район суди кўриб чиққан. У айбланувчи Темирболот Сатибалдиевни жабрланганларга 35 минг сом компенсация тўлаб бериш мажбуриятни юклаб, ундан ташқари, унга уч йил давомида Бишкекдан чиқишни тақиқлаган.

Итнинг хўжайини Гуля Алмамбетова уларнинг фойдасига чиқарилган ҳукмни «суд тизимига ишончни қайтаришни» деб атаган.

«Ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўғирламаслик керак. Бунга дарҳол жазо кўрилиши лозим. Мен ҳар бир қирғизистонликка ўз ҳуқуқинглар ва ҳақиқатинглар учун курашинглар деб мурожаат қилар эдим», — деди у «Клооп»нинг мухбирига.

Спайснинг йўқолиши

Курцхаар зотидаги Спайс Усуповдорнинг оиласига тегишли ит бўлган. Уни улар олти йил аввал икки ойлик кучук вақтида уч ёшли Идин Юсупов учун олишган. «Улар [Идин ва Спайс] ўша вақтдан бери бирга катта бўлишган. Бирга ўсишган», — деди Идиннинг онаси Гүля Алмамбетова.

2018 йили ёзда Спайс йўқолиб қолган. Бола боқувчи аёл Идин ва Спайс билан сайр қилиб юриб, итни ўғирлаб кетишганини сезмай қолган. Шундан кейин Усуповлар уни ўз кучи билан топишга харакат қилишган: ит йўқолганлиги ҳақида эълонлар барча ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиб, кўчаларда эса Спайснинг суратлари илинган.

Иш жамиятга кенг тарқаб, Алмамбетова эса милицияга мурожаат қилган. Аммо у ерда унга бундай ишларни қарамаймиз деб, итни қидиришдан бош тортишган.

Шундан сўнг Идин президент Сооронбай Жээнбековга хат ёзиб, ундан ёрдам сўраган. Алмамбетова мурожаатни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Ўша куннинг кечида унга президент маъмуриятидан қўнғироқ қилишиб, ёрдам беришни ваъда қилишган.

Ит кеч топилган

Милиционерлар ит ўғрисини қаттиқ қидира бошлашган. Айбдор топилиб, у зоттор итларни кўпайтириш билан шуғулланишини, Спайсни эса хўжайинларига «кейинроқ қайтариб бериш» учун ўғирлаганини айтган. У итни Бишкекка яқин қишлоққа етказиб, занирлаб қўйган. Лекин Спайс бир неча кундан кейин ўлиб қолган.

«Азаттык» Спайсни ўғирлаган кили Усуповдорнинг оиласи билан бир неча бор гаплашишга харакат қилиб, пул таклиф қилганини билдирган.

«Бизга унинг бир тийини ҳам кераги йўқ. Хатто биз судда маънавий зиён учун ҳам даъво қилмаймиз. У бўлгани Қирғизистоннинг қонунлари бўйича жазога тортилиши керак», — деб билдирган ўшанда Гуля Алмамбетова.