Марказий сайлов комиссияси (МСК) «Бир Бол» фракциясининг парламентдаги депутати ҳамда собиқ вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевнинг депутатлик ваколатларини тўхтатишга қарор қилди. У ярим йил аввал Қирғизистондан чиқиб кетган. Шадиев пулларнинг изини яшириш, ваколат ҳуқуқларини суистеъмол қилиш ва чегарадан ноқонуний ўтиш бўйича айбланмоқда.
МСК Шадиевнинг депутатлик мандатини чақиртириб олиш бўйича қарорни 2-ноябрда қабул қилди. У Қирғизистондан апрелда чиқиб кетганига қарамай депутатлик ваколати тўхтатилмаган эди.
МСКнинг билдирувига кўра, Аскарбек Шадиев «Бир Бол» фракциясидан ўзининг мандатдан ажратишни илтимос қилган, комиссия эса илтимосини 1-ноябрда мақуллаган. Фракциянинг ўзида бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортишди.
Шадиевнинг ваколатлари партия рўйхати бўйича кейинда турган Эрмамат Тагаевга ўтказиб берилди.
Айтматов номидаги мукофот, Қирғизистондан қочиш ҳамда халқаро қидирув
Қирғизистонда собиқ вице-премьер-министрга қарши бир йўла уч жиноят иши қўзғалган. Биринчиси апрель ойида очилган. Унга кўра, Шадиев 2017 йили Айтматов номидаги мукофотни ўзлаштириб олиш бўйича гумонланмоқда.
Тергов версияси бўйича, айни вақтда Шадиев Айтматов номидаги мукофотни тўлашга 2 млн сом ажратишга буйруқ берган, аммо мукофот топширилмаслигини билган. Мазкур маблағни Мудофаа ва халқаро ишлар бўйича парламент комитетининг бўлим раҳбари Арсен Закиров олган.
Апрелнинг сўнгида Шадиев ўлкадан қочиб кетган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) у Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегараси орқали сувни кечиб, Тожикистондан москвага, у ердан Нью-Йоркка учиб кетган деб ҳисоблайди.
МХДК июнда Шадиевнинг устидан чегарадан ноқонуний ўтиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғаган. Ҳозир собиқ вице-премьер-министрга халқаро қидирув эълон қилган.
Июль ойида эса Шадиевга қарши яна бир жиноят иши очилган. У пулларнинг изини яшириш бўйича айбланган.
Бундан ташқари, 2-ноябрда Шадиевнинг иши бўйича тергов якунлангани маълум бўлган. Уни 5-ноябрда Бишкекнинг Биринчи май район суди кўради.