«Ҳавфсиз шаҳар». Суд Россия компаниянинг ғалабасини ноқонуний деб топган комиссиянинг қарорини бекор қилди

608

Бишкекнинг районлар аро суди 1-ноябрда «Ҳавфсиз шаҳар» бўйича тендернинг натижасини ноқонуний деб топган мустақил комиссиянинг қарорини бекор қилди. Унда тендерни Россиянинг «Вега» компанияси ютуби олган.

Шикоятларни ўрганиш бўйича мустақил комиссиянинг аъзоси Эдил Эралиев йиғинда унга сўз беришмаганлигини «Клооп»нинг журналистига айтди. Унинг айтишича, судья ўз қарорини тушунтирмаган, лекин уни қарор чиққан кундан бошлаб беш кун ичидан тушунтириб бериши лозим.

Давлат харидлари процедураларига шикоятлар бўйича мустақил комиссия тендернинг натижасини 5-октябрда бекор қилган. Комиссиядан «Вега»да «Ҳавфсиз шаҳар» каби лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида ҳужжатлар йўқ эканлигини тушунтиришган.

«Вега»га қарши шикоятлар тендернинг бошқа иштирокчиси, аниқроғи, Россиянинг «Ахборот технологиялар ҳавфсизлиги» (ДТХ) компаниясидан ҳам тушган.

ДТХ автомобилларнинг тезлигини юқори кўрсатган «Вега»нинг камераларига, бундан ташқари, уларнинг беқарор ишидан арзланган Россиянинг ИИМ ҳужжатларини келтирган. «Вега» эса Қирғизистонга камераларни ўрнатиш олдидан мазкур камчиликларни бартараф қилганини билдирган.

                                                                       Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев