Хавфсизлик кенгаши ва Давлат кадр хизматининг таклифи бўйича Анара Мамбеталиева Давлат экотехинспекциянинг матбуот котиби хизматига қайтарилди. Идора раҳбарининг иш кабинетининг олдида ёлғиз пикет уюштиргани учун Мамбеталиевани шу йилнинг август ойи охирида ишдан бўшатишган.
Анара Мамбеталиева хизматига қайтарилгани ҳақида буйруқни ўзининг фейсбук саҳифасида эълон қилган.
Хавфсизлик кенгаши Давлат экотехинспекциядаги порахўрлик ҳақида айтиб бериб, хатто коррупционер бўлиши мумкин бўлган кишиларнинг исмларини ошкор қилиб, хизмат ишида «жиддий қоида бузарликлар» топган Мамбеталиеванинг кўрсатмаларини текширди. Хавфсизлик кенгашининг маълумотига кўра, матбуот котибининг айбловлари «қисман тасдиқланган».
Терговчилар аниқлашича, Давлат экотехинспекциянинг раҳбарияти мукофот пулларини ноқонуний бериб, айрим ходимларга талабдаги суммадан ортиқча тўлашган ҳамда ишчиларни бўш хизмат ўрнига тайинлашда қоида бузарликлар топилган.
Хукуматга Давлат экотехинспекциянинг амалдорлари эгаллаган хизматларига қанчалик даражада лойиқ ёки нолойиқ эканини текширишни таклиф қилишди.
Давлат экотехинспекциядаги коррупция жанжали
Давлат экотехинспекциянинг матбуот котиби 11-июлда хизмат раҳбарининг иш кабинети олдида пикет уюштирган. Ўшанда Мамбеталиева қўлига коррупцияга қаршилигини билдирувчи плакат билан чиққан.
У муассасада 2016 йилдан бошлаб ишлаган ҳамда унинг айтишича, коррупцияга қарши плакат билан чиққунга қадар, охирги ярим йил ичида ведомстводаги порахўрлик билан курашишга харакат қилган.
Мамбеталиева пикетидан кейин ведомствода хизмат текшируви бошланиб, унинг натижасида матбуот котиби хизматидан олинган.
Матбуот котиби ишдан бўшатилганини касалхонада ётган вақтда, августнинг ўртасида эшитганини билдирган.
У ишдан олингани ҳақидаги маълумотни августнинг ўртасида раҳбариятдан эмас, матбуот марказининг бошқа хизматларидан эшитган.
Анара Мамбеталиева хизматдан бўшатилгани ҳақидаги маълумотни 22 -августда фейсбук саҳифасида ёзиб чиқиб, пикетга чиққан суратини эълон қилган.
Эртасига у президент Сооронбай Жээнбековга видео мурожаат ёзиб, унда Мамбеталиева Давлат экотехинспекцияда порахўрликда гумон қилаётган йирик амалдорларнинг исмларини ошкор қилган. Шунингдек, у ҳаётига хавф туғилаётганини ҳамда унга жим ўтиришни таклиф қилишаётганини айтиб берган.
Жавоб тариқасиа ведомство Мамбеталиевани «иш кабинетини, хизмат машинасини ва 200 минг сомга яқин маблағ бўйича ҳисобот топширмаган» деб айблаган. Мамбеталиева эса ўзида бухгалтериянинг қошида 200 минг сом миқдорда ҳисобот қайдан пайдо бўлганлигини билмаган.
Собиқ котиб тасдиқлашича, у идорага бориб, иш кабинети билан машинани топширишга харакат қилган, лекин унга ишхонанинг собиқ директорининг чет элдан келишини кутиши кераклигини айтишиб, қабул қилмай қўйишган.