«Намба Такси» аёллар ҳақида стреотип хазилларнинг комиксларини эълон қилди. Унда нималар нотўғри?

842

«Намба Такси» ўз ҳайдовчиларидан бирининг иши ҳақида комиксларни чиқарди. Ҳайдовчидан ташқари, аёл йўловчилар ҳам комиксларнинг (айрим ҳолларда эркак йўловчилар ҳам) қаҳрамони бўлиб қолишган. Суратларнинг ярмида таксининг аёл мижозларининг инжиқлиги, ақлсизлиги, кўп гапириши ва «эркинлиги» устидан кулишган.

Айрим фойдаланувчилар ва фаоллар мазкур комиксларни хурматсизлик деб ҳисоблашган. Такси хизмати комикс «муҳаббат ҳикояси» ҳақида ҳикоя қилади деб тасдиқлайди.

Комиксдаги шарҳлар остида норози бўлган фойдаланувчилар «Намба Такси»дан ўз муносабатини билдиришни сўрашган, лекин бунга жавоб олишмаган.

Компания қўлланувчиларнинг танқидига жавоб бермай туриб комикслар бўйича «Клооп»га изоҳ берди. Улар ўз мижозларининг комиксларга нисабатан «реакциясини кўришни» хоҳлашганини айтишди.

«Бу комиксларга little message (кичик фикрлар) кўп қўшилган. Биз муҳокамага қўшилиб, “Йигитлар кечиринглар, сизлар бизни нотўғри тушундинглар” деб айтмасдан, одамларнинг реакциясини кўришни истадик», — деб айтишди компаниядагилар.

«Намба Такси»да қўлланувчиларнинг реакциясини «кутилмаган, лекин аҳамиятли» деб аташиб, янги контент яратишда буни ҳисобга олишни ваъда қилишди.

Комикслар маъноси нимада?

15 комикснинг ичидан 12тасида йўловчиларнинг ролини аёллар ўйнаб, бир ҳолатда  эркак, бошқаларида эса таксист ўзи ёритилган.

Аёллар қатнашган комиксларнинг аксариятида мижозларнинг кўп гапириши, инжиқлик ҳамда асоссиз харакатлари ҳақида қолипланиб қолган гендер фикрларнинг асосида хазил қилишган.

Масалан, бош қаҳрамон (аёл) таксини узоқ куттириб, (мен «кучли ва мустақилман» деб тушунтириб) ҳайдовчига оғир юкини кўтаришишга имкон бермай, саёҳат учун ёнига жуда кўп юк олиб олади.

Эркак йўловчи устидан мусиқий диди ночор экани учун кулинади  — бу нарсада гендер белгиси йўқ, чунки жамият бундай сифатларни фақат эркакларга нисбат беришмайди.

«Намба Такси» комиксларни кўрувчиларининг бундай реакциясига хайрон бўлган рассом Виктория Литтл билан бирга ишлаб чиққан. У комиксларга бирорта ҳам сексисттик маъно қўшилмаганини айтмоқда.

«Мен [комиксларни]шундай қабул қилишади деб ҳеч ўйламагандим. Бу шунчаки қизиқарли лойиҳа эди. Нима учун бундай бўлганини билмайман», — деб хайрон қолди рассом.

Фейсбук қўлланувчилари такси хизматининг комиксларини танқид қила бошлагандан кейин, уларнинг кейинги  серияси ҳайдовчиларнинг автомобилга мухаббати ҳақида айтиб берган, финалида эса таксист ва йўловси аёлнинг ўзаро романтик қизиқишларини очиб берган.

Компания ўзи комикснинг барча серияси аввалроқ ёз мавсумида ёзилганини билдирмоқда. Унинг охирги сериялари эса атайлаб кўрувчиларнинг муносабатларини енгиллатиш учун чиқарилмаганини айтишмоқда.

Компания вакилининг айтишича, комикс мижоз аёл билан ҳайдовчи ўртасидаги «севги воқеаларини» назарда тутган. Шу сабаблан бу икки персонаж — комикслардаги асосий қаҳрамонлар.

«Клооп» таҳририяти комиксларни турли аёлларга жумладан реклама бўйича мутахассисларга кўрсатиб, маркетингда бундай хазил ўринли ёки ўринсиз эканига баҳо беришни илтимос қилди.

Экспертлар нима дейишади?

«Намба Медиа»* реклама агентлигининг креатив директори Марина Ким ҳозир брендлар очиқ реклама қилмай, «истеъмолчининг ҳаёт оқимига илова қилинган» контент яратишга харакат қилаётганини айтмоқда.

«“Намба Такси” йўловчилар иштирок этган комиксларни форма қатори танлаб олган. Бу ерда ҳеч ёмонлик кўрмадим. Шахсан ўзим учун комикслар кулгили эмас, энди бу бошқа гап», — дейди у.

PR мутахассиси Зулфия Салах мижозларни масхара қилишга асосланган хазил ўринсиз деб ҳисоблайди.

«Мижозлар устидан эмас, улар билан биргаликда кулиш керак. Буларнинг ортида аёл зотига нисбатан очиқ қўполлик билан камситиш бор. Бу тўғри эмас. Бизнинг кичик шаҳарда такси хизматини танлаш имконияти катта. Агар шахсан ўзим ҳақимда айтсам, у ҳолда улар мижозини йўқотди. Менимча, бу реклама компания шаънига зарар етказди», — дейди у.

Маркетинг тармоғи бўйича эксперт Дарья Сухолодова, аксинча, хазилларда сексистик дейилган ҳеч нарсани кўрмаган.

«Мен феминист ва гуманистман, бироқ комиксларда бундай нарса кўрмаганман. Рости ярмини кўрганман. Комикс бу комиксда. Балки уларда “Сизларни яхши кўрамиз” деган каби фраза етишмай қолгандир», — деди Суходолова.

SMM мутахассис Светлана Марголис мижозларнинг устидан «яхши кўриш билангина» кулган ўринли эканини айтиб, такси оператори «бир оз ҳаддан ошиб кетган» деб ҳисоблайди.

Такси хизматларидан бирининг собиқ маркетологи Гүлзат Матисакова «Намба»нинг комиксларини «ўйланмаган харакат» деб билдиради.

«Бизда аёллар мақсадли аудитория эди, чунки эркакларга нисбатан аёллар такси хизматидан кўп фойдаланишади.  Комикслардаги хазиллар аёлларни камситади, лекин аёлларнинг кўпчилиги буни сезмайди, инкор қилишади», — деди маркетолог.

Социолог Рейна Артурова «Намба Такси» аксинча, гендер бўйича стреотипларни йўқ қилувчи комиксларни чиқарса бўларди деб ҳисоблайди:

«Аёллар ва эркакларнинг ўрни ҳамда сифати ҳақида айнан шу стреотиплар зўравонлик чўққисида туради. Чунки  сексизм бизга эркак рационал, у устунлик қилиб, бошқара олишини айтиб турадию Енгил ўйли, ақлсиз аёл бош эгиши керак. Хазилдан зўравонликкача бир қадам ».

Комиксларнинг барча сериясини қуйида кўра оласиз:

 

Ҳаммуаллиф: Айдай Иргебаева