Би-би-си: Қирғизистонда Хитойнинг «ёшлик эликсири» сабаб эшаклар озаймоқда

874

Сурат: Charles Roffey / Flickr

Қирғизистонда эшакларнинг сони Хитойга «ёшлик  эликсирини» ясаш учун экспорт қилинаётганидан кескин озаймоқда деб ёзади Би-би-сининг ўринбосари.

Қирғизистонда беш йил ичида эшакларнинг сони икки баробарга, 2012 йили 77 мингдан 2017 йили 33 минггача озайган деб келтирган статистикани Би-би-сининг муаллифи Наргиза Рисқулова.

Эшакнинг териси хитой тиббиётида эцзяо желатини ишлаб чиқариш учун қўланилади. Унинг ёрдами билан кам қонлиликни ва саратон касалини даволашади. Бундан ташқари, уни косметикада, қандолат озиқларида ҳамда озиқ-овқат қўшилмаларида қўлланишади.

Хитойда эцзяонинг асосидаги маҳсулотларни, маркетологлар тасдиқлашича, қон айланишини яхшилаб, бўйжан тушиб қолишининг олдини олувчи ва терининг қаришига қарши курашувчи «ёшлик эликсири» қатори эълон қилишади.

Хитойнинг Соғлиқни сақлаш бўйича давлат комитети  эцзяонинг хосияти анча аввал ошкор этилганини, лекин бу сўзлар эшак терисини қайта ишлатиш темпига таъсир этмаслигини эслатмоқда.

Би-би-си келтирган расмий маълумотларга кўра, Хитойда йилига 4 миллионга яқин хайвоннинг териси ишлатилади. Ўз навбатида бу Хитойнинг ўзида ҳам эашклар сонининг қисқаришига таъсир этган.

Аввалига Хитой эшакларни Африкадан импорт қилиб турган, лекин у ерда хайвонларнинг чет ўлкага сотили тақиқлангандан кейин у эътиборини Марказий Осиё бозорига қаратишга мажбур бўлган.

Қирғизистонда эшаклар сонининг қисқаришини жиддий муаммо қатори қаралмагани билан британиялик экологлар икки -уч йилдан кейин бундай жониворлар ўлкада умуман қолмаслиги мумкинлигини айтишмоқда.

Ҳозирча ҳукумат бу муаммога ҳеч қандай реакция қилмади, ўлкада эшакларни экспорт қилиш билан пул топаётганлар бор. Масалан, Би-би-сининг мухбири билан сўзлашишдан бош тортган  «Монблан Трейд» компанияси.

Жониворларнинг терисига бўлган катта талаб қонуний бўлмаган оқибатларга олиб келади. Нашр эшаклари ўғирланган бир неча деҳқоннинг воқеаларини айтиб берган. Улардан бири эшагини уйига яқин ерда териси шилинган ўлигини топган. Иккинчи деҳқон эса милицияга мурожаат қилган. Лекин  у Би-би-сига айтишича, милициядан унинг шикоятини жиддий қабул қилмай, «эшаклар ва итларнинг йўқолиши билан боғлиқ аризаларни олмаймиз» деб айтишган.

Ўш области ИИБнинг айтишича, эшакларнинг ўғирланиши уларни Хитой фирмаларига сотилиши билан боғлиқ.

Хитой фирмаси эшак ўғирликлари ортидан айрим тадбирларни кўришига тўғри келди. Эшак фермаси энди фақат тирик жониворларни қабул қилади ва албатта хариддан аввал сотувчи билан бирга эшакни суратга олишади.