Мавлян Аскарбеков — Бишкекдаги Биринчи май район ҳокимининг ўринбосари

885
Мавлян Аскарбековнинг 2014 йили қўлга олиниши Сурат: Улан Асаналиев / Азаттык

Фуқаровий фаол Мавлян Аскарбеков Бишкек шаҳридаги Биринчи май район ҳокимининг Турар жой коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб тайинланди. Бу ҳақда 2-октябрда маълум бўлди. Уни бу лавозимга шаҳар мэри Азиз Суракматов тайинлаган.

Мэрнинг маслаҳатчиси Гуля Алмамбетованинг «Клооп»га билдиришича, Аскарбеков мэриянинг фуқаровий фаоллар билан шаҳарни ривожлантириш бўйича учрашувига фаол қатнашганлиги учун бу хизматга тайинланган.

«Турар жой коммунал хўжалик тармоғи бўйича таклифларнинг аксарияти Мавляндан тушди. Бизда эса бўш хизмат ўрни пайдо бўлиб, унга [иш] таклиф қилдик», — деб тушунтирди у.

Бу нима учун муҳим? Аслида маҳаллий маъмуриятнинг навбатдаги амалдорининг тайинланишида муҳим бирор нарса йўқ ҳисоби — бу кишиларнинг исмлари ОАВда кам пайдо бўлади ва улар унчалик ҳам элга очиқ бўлишмайди. Лекин Аскарбековнинг тайинланиши ўзгача ҳолат бўлмоқда.

Мавлян Аскарбеков — собиқ президент Алмазбек Атамбаев режимининг фаол танқидчиларидан бири. У бир неча марта қаршилик акциялари ва митингларни уюштириб, шунингдек, яна бир неча бор қўлга олинган.

Аскарбеков ўз фаолиятини 2010 йили апрель инқилоьидан кейин бошланган. Дастлабки бир неча йилда у Ала-Тоо майдонидаги аёлнинг («Эркинлик»)эсталигини олиб ташлаш кераклигини қўллаб, сектантларга қарши курашиб, ЛГБТга қарши чиқиб, божхоначиларни ҳамда бошқа амалдорларни танқид қилиши билан танилган.

Кейинчалик унинг акциялари сиёсий характерга эга бўлиб, унинг танқиди асосан президент Алмазбек Атамбаевга ҳамда унинг фаолиятига қаратила бошлаган. Активистлар билан бирга ҳукуматга қарши уюштирган Аскарбековнинг акциялари қуйидагича якун топган:

Атамбаев кетгандан кейин Аскарбеков ҳукуматни очиқ танқид қилишни тўхтатган. У янгиликларда фақатгина Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети томонининг жиноят ишига  (уни бугун 2-октябрда муддати ўтиб кетганлиги сабабли бекор қилишди), депутат Дастан Бекешев билан суд даъвосига ва Дача-СУ қишлоғида самолёт қулаши оқибатида халок бўлган оилаларнинг ҳамда жабрланганларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари юзасиданги пайдо бўлиб турган.

Аскарбековнинг тайинланишига нисбатан муносабат турлича бўлди:

 

 

 

Аскарбеков ўзи ҳокимиятда ишлашга рози бўлганлигини Қирғизистонда ҳокимият алмашгани билан изоҳлаган.  «Аввалги бошқармалар билан, маълум бўлганидек, менинг фикр келишмовчилигим бор эди. Лекин ҳозир ишлаб кўришга қарор қилдим. Менга таклиф қилишганда кўп ўйладим, бироқ ҳокимиятда ижрочилар ўтиришади», — деб билдирган активист «24.kg» нашрига.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева