Галимов ҳатосиз чавандозлик эвазига Бишкек чемпионига айланди

1084

От спорти устаси Ринат Галимов, бирорта ҳам тўсиқга урилмади ва Бишкекнинг отбозлик чемпионати финал  босқичида бирорта ҳам  жарима олмади. Ҳаммаси бўлиб мусобоқада уч спортчи иштирок этди.

Катта ёш тоифасидаги мусобақа чемпиони  Ринат Галимов, масофани Арман номли от устида жарима очколарисиз босиб ўтди, бироқ у мусобақани «мураккаб», деб баҳолади.

Амул номли  тулпор эгаси, чавандоз, от спорти устаси Дмитрий Горбаченко ва Стамберлайн номли отни минган Мирза Токтобековни ортда қолдирди – Горбачевга тўсиқни бузганлиги учун тўрт жарима очкосини  берилди,  Токтобоев эса  тўсиқлар эркин ўта олмаганлиги ва отнинг қулоқсизлиги туфайли – саккиз жарима очкосига лойиқ деб топилди.

Ёшлар орасида эса Роман Евдокимов, Хилтон номли тулпор билан чемпионга айланди.

Бўлиб ўтган чемпионатда тўсиқлар баландлиги 130 сантиметр ташкил  этиб  ҳалқаро стандартга жавоб берар эди.

Мусобоқа ёпиқ манежда  бўлиб ўтди – уч спортчи ҳам бир мартадан айланиб чиқди.

Иккинчи ўринни эгаллаш «ачинарли»

«Клооп» берган интервьюсида Бишкек чемпиони Галимов,  ўз ғолиблиги учун «тақдир, омад, қатъийлик ва машғулот»ларга ташаккур изҳор этади. Галимовга Арманни Қирғизистоннинг от спорти Федарацияси тақдим этган.

«Бу ерда Қирғизистон Республикасининг энг зўр отлари намойиш этилган», - дейди спортчи.

Горбаченко эса иккинчи ўринни эгаллаганлигидан «афсузда», унинг сўзларига кўра, ахир у машқ қилган эдику. Шунга қарамасдан, спортчи  ўзини эгаллаган ўринга «лойиқ»,  бўлиб ўтган мусобақани эса «яхши» деб ҳисоблайди.

Мусобақанинг бронза совриндори Мирза Токтобеков, «омадсиз кулиб боқиди» демоқда, нафақат ўз айби, балки отнинг айби туфайли ҳам. Унинг тулпори Станберлай мусобақадан бир кун олдин ҳам  «қулоқсизлик қилганлигини» қайд этди.

Мусобақа чоғида Стамберлай тўсиқларни сакраб ўтишдан бош тортди, инжиқлик қилиб икки оёғида тик туриб олди. Машғулот жараёнини кузатиб бораётган ишқибозлар бунининг сабабини чарчашда деб топдилар.

Стамберлайн чавандозининг фикрига кўра, унинг оти тўсиқлардан чўчир экан ва эндиликда у отга уларни ҳидлаб олишга имконият бермоқчи.

«Ўшанда у [Стамберлайн] бу ҳавфсиз эканлигини тушунади», - деди Токтобеков.

Отдан йиқилиб тушган, тўсиқларни бузиб юборган ва тулпорининг қулоқсизлиги учун ихтисосни йўқотган спортчилар, «махсус жарима» тўлашлари керак бўлади. Таби хира чавандозларнинг тушунтиришича, бу дегани мактабга торт келтириб уни мураббий билан  баҳам кўриш деганидир.

Совриндорлар Бишкекни мамлакат чемпионатида тақдим этади

Қирғизистоннинг от спорти Федерациясининг олий котиби ва бўлиб ўтган мусобақалар ҳаками Элвира Жогина «Клооп»га, март ойида республика чемпионати  бўлиб ўтиши, апрел ойидан эса жаҳон кубоги босқичлари бошланиши ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон чемпионатида пойтахтни, Бишкек чемпионати ғолиби Галимов, Горбаченко ва Токтобековлар тақдим этади. Шунингдек Федерация яна бир спортчини республика чемпионатига ёшлар терма жамоаси аъзолари орасидан бир кишини «сафарбар этади».

«Мусобақалар кўчада, тупроқ устида ўтказилади. Манежда катта отлар учун бурилиш анча қийн ва нокулай. Ерда эса умуман бошқа гап, умуман бошқа техника ва буткул ўзгача мусобақа»  - изоҳлайди Жогина.

Унинг сўзларига кўра, Ринат Галимов Венесуэладаги «Челлендж»  чамандозлик бўйича сиртқи чемпионати финалига отланади. «Челлендж-кап» - бу жаҳон кубогининг босқичидир, фақатгина унда энг кучли спортчилар иштирок этишади.

Чавандоздик  дастури бўйича мусобоқа 24 дан 26 февралгача Бишкекнинг спорт мактабида бўлиб ўтган. Мусобақанинг сўнгги куни Бишкек чемпиони унвони ўйналди. Олдинги кунлар эса ўсмирин ва ёшларнинг танлов чиқишларига бағишланган.

Чавандозлик бўйича жаҳон кубони (Жаҳон чемпионати)  бир неча босқичларга бўлинади, ва уларнинг ҳар бири турли трассаларда ўтказилади.

Бир босқич ўртача бир ҳафта давом этади. Мавсум якунида чемпион биллур кубок ва пул мукофоти билан тақдирланади.

Муҳаррир: Илъя Каримжанов