Атамбаев Кантдаги авибаза «қарзини ундириш» мақсадида Россияга ташриф буюрди

877

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, «Эха Москви» эфирида, Москвага кредит олиш учун эмас, аксинча Россиянинг Кантдаги авиабаза учун қарзни қайтариб бериш кафолатини олиш учун келган.

«Эха» бош муҳаррири Алексей Венедиктовнинг, Атамбаев Россияга новбатдаги кредитни сўраш учун келганми ёки ёқми, деган саволларига жавоб бера туриб, Қирғизистон президенти  - «бир тин ҳам кредитга зор эмаслигини» айтди.

«Мен бу ерга келиб –  мудофа вазирлиги томонидан қарзларнинг қайтарилишига эришдим»,  - деди у радиостанция эфирида, Россянинг Қирғизистоннинг шимолий шаҳри Кантдаги авиабазанинг тўрт йил эксплуатацияси учун ижара тўламини назарда тутиб.

«Россия базаси тўрт йилдан буён ижара ҳақини тўламаяпти, ўз мажбуриятларини бажармаяпти, учувчиларни тайёрламаяпти. Ва шу  вақтнинг ўзида Қирғизистон ҳукумати Россия олдидаги қарзидан фоизлар тўламоқда»,  - деди Атамбаев радиостанция эфирида.

У Россия ҳукумати бундайин муаммо борлигидан хабари йўқ эди, ва қарздарни ўн кун ичида тўлашга вада берди, деди.

«Мудофа вазирлиги [Россия]  ижара ҳақини тўрт йилдан буён тўламаётганлигини  - ҳақиқатдан ҳам Медведевга айтишмаганлиги, у бу ҳақда билмаган эканлиги, мени ҳайратлантирди».

Атамбаев Россия мудофа вазирлигига Қирғизистон билан кичкина мамлакатдек муносабатда бўлишга йўл қўймаслигини қўшиб ўтди.

«Ҳа, биз қичкинагина давлатмиз, бироқ ҳар ҳолда биз мустақил давлатмиз ва ифтихорли давлатмиз. [...] Агарда қандайдир келишувлар мавжуд бўлса, унда уларни бажариш лозим»,  - деб айтди, мамлакат раҳбари.

Атамбаев Россия 2011 йил учун 106 миллион АҚШ долларини кредит вада қилган бўлиб, ушбу пуллар давлат бюджетида ҳисобга олинганлиги, бироқ шу пайтгача етиб келмаганлигидан шикоят қилди.

«Албатта уларни бизга пул бермаганларида жуда қийин бўлди. Жорий йилда биз уларни бюджетга киритмадик. Мен улардан сўрамадим ва сўрамайман ҳам»,  -  деди у.

«Бизга бу кредитдан бир  тийин ҳам керак эмас»,  -  деди Атамбаев.

Атамбаев инқилобга қарши 

Радиостанция олиб борувчиси ва Қирғизистон президенти орасидаги мулоқот бир соатга яқин давом этди.

Кант авиабазасидаги лавҳадан ташқари, Атамбаев Россия ҳақида асосан ижобий йўсинда гапирди  - айниқса бош вазир Владимир Путин ҳақида.

«Россияда Россия умуман бўлмаслиги мумкинлигини тез унутиб юборишди. Энди эса бугунги кунда одамлар озодлик ҳақида гапираётган пайтда  - ахир одамлар бир бурда нон ҳақида ўйлаган 1998 йил бўлган. Ҳозирда одамлар бир бурда нон эмас, балки озодлик ҳақида гапираётганлари  - бу Путин ҳаракатлари натижасидир», - дейди президент.

Венедитовнинг Путин қўзи олдида Атамбаев икки инқилобда иштироки учун «дахшатли оранжея одами» деган сўзларини шарҳлай туриб, Қирғизистон раҳбари, Россияда ходисаларнинг бундай тус олишини истамаслигини айтди.

«Мен президент [Дмитрий Медведев], ва бош вазир [Владимир Путин] ўзгаришлар вақти етиб келганлигини тушунаётганлигини кўраяпман. Ва бу учун инқилоб керак эмас. Доимо эволюцион  йўлдан бориш лозим, қолаверса сизда бунинг учун имкониятлар мавжуд», - деди у.

Миллатчилик ва рус тили

Атамбаев ўз чиқишида Қирғизистонни  «асл қирғизлар» бошқариши керак деб ҳисобловчи одамларни танқид этиб, мухолифат лидери Қамчинбек Ташиевга ёрқин урғу бериб ўтди.

Икки ҳафта олдин «наслдорлик» ҳақида чиқиш қилган Ташиевнинг  исмини  тилга олиб ўтирмади.

Атамбаев Қирғизистонда рус тили сақлаб қолинишига вада берди.

«Сўнгги йигирма йил – айниқса биринчи йиллар  - миллатчилик уриб чиққан эди. Ҳозир ҳам бошқа ҳеч нарса дея олмайдиган одамлар мавжуд  - улар ўзларини фақатгина олға-ватанпарварлар деб кўрсата оладилар. Бироқ рус тили, албатта сақлаб қолинади. Мен Қирғизистоннинг ҳар бир фуқароси камида икки тилни билишидан фаҳрланаман – қирғиз ва рус тилини», - дейди президент.

Бир неча тилларни билишни Атамбаев компьютернинг бир неча дисководга эга бўлиши билан қиёслади, ва инглиз тилини ўрганаётганлигини тан олди. Эфир давосмида бир маротаба  «ситуация» сўзи ўрнига «ситуэйшн» сўзини қўллади.

Шу билан бирга олиб борувчилар, президентга Қирғизистонда «Фергана» сайтининг тақиқлана бошланганлиги, қирғизлар ва ўзбеклар муносабати ёки  космонавт Салимжон Шарипов билан содир бўлган ўтган кунги  нохуш ҳодиса ҳақида бирорта савол бермадилар.