Бишкек филармониясида чиққан ёнғиннинг кенгайиши олди олинди

595
Сурат: Марат Абдикаликов/Kloop.kg

Бишкек филармониясида ёнғин 30-августда таҳминан тушга яқин чиққан. Дастлабки маълумотга кўра ёнғиннинг чиқишига симларнинг тегиб кетгани ёки «ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш» сабаб бўлган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг (ФҲМ) матбуот хизматидан ёнғин тўғрисидаги билдирув соат 12:26да тушганини маълум қилишди. Икки соатдан кейин ўтнинг кенгайиши олди олинган, лекин ҳозирча тўлиқ ўчирилмади. Ёнғин умумий 200 квадрат метрни қоплаган.

Ёнғин иморатнинг ғарбий қисмидан чиққан — буни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг сурат ва видеоларидан ҳам кўриш мумкин. ФҲМнинг маълумотига кўра, уни 11 ўт ўчириш техникаси бартараф қилмоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, ёнғиннинг чиқишига қисқа туташув сабаб бўлгани айтилмоқда. Жабрланганлар йўқ.

«Инженерия ёнғин лабораторияси келади. Улар экспертиза қилиб, тасвирга олиб, текшириб, шундан кейингина ёнғин чиқишининг сабабларини аниқ», — деб билдирди ФҲМнинг Бишкек шаҳри бўйича бошқармасининг Адилбек Чаргинов.

Филармониянинг ходими Байбагиш Рустамбеков бино ичида мусиқий асбоблар қолиб кетганини журналистларга айтди. Унинг айтишича, асбоблар тўртинчи қавтда қлган, ёнғин эса бешинчи қаватдан чиққан.

Ҳозирча бинода қолган асбоблар ёниб ёки ёнмагани номаълум. «Мен нима куйиб-куймаганини билмайман. Мен ўзим ўтирган ернинг устидан тутун чиқа бошлаганини биламан. У ерда турли мусиқий асбоблар ва буюмлар бор эди», — деди у.

Ёнғин чиққан ерда тез ёрдам хизмати навбатда турди. Сурат: Марат Абдикаликов/Kloop.kg

Ошхона ходими охирги бир неча кунлари филармонияда Дунё кўчманлар ўйинлари билан Мустақиллик кунига тайёргарлик тадбирлари ўтаётганини ва ёнғин тайёргарлик кўрилаётган хонада бошланганини айтди.

«Филармониянинг ходимлари дарҳол ёнғин вақтида очилувчи эшикларни очишди. Улар нари-бери  югуриб юришди. Бир вақтда ўт ўчирувчилар билан бирга тез ёрдам хизмати ҳам етиб келди. Филармонияга 80 йил бўлди, электр симлари эски», — деди у.

Сурат: Марат Абдикаликов/Kloop.kg

Унинг айтишича ёнғин вақтида бинода оз киши бўлган.

Кубан исмли гувоҳлардан бири ёнғин чиқишига ҳаво совутгичнинг ёмон ишлагани сабаб бўлган бўлиши мумкин дейди.

«Қаттиқ аланга бор эди. У марказ томонга ёйила бошлаган. Ташқарига чиқарилган одамлар йўқ ҳисоби. Аланга бўлган вақтда қўмизчилар ансамбли «Камбаркан» жойлашган дейишмоқда, лекин аниқ айтолмайман. Ўт ўчирувчилар 15 дақиқадан кейин, милиция ходимлари эса кечроқ келиб, қуршовга олишди», — дейди у.

Ҳаммуаллифлар: Марат Абдикаликов ва Алексей Журавлев.