Техник муаммо сабаб «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасига пудратчи танланмай қолди

635
Иллюстратив сурат. Табилды Кадирбеков/Sputnik

Ахборот технологиялари ва алоқа Давлат комитети (АТАДК) «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича ғолибни техник хато сабабли аниқлай олмай қолди.  

Онлайн аукцион 23-августда ўтиб, уч компания «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасига қатнашиш учун талабнома топширган. Лекин, натижада система ғолибни аниқлай олмай қолган.

АТАДК Бишкекда камераларни ўрнатиш учун 2,5 млрд сомга тендер эълон қилган. Бу камералар йўл харакатининг қоида бузарликларини рўйхатга олиб, камераларни ўрнатган компания эса ҳар бир тўпланган жаримадан 240 сомдан олиб туради.

Талабномалардан бирини «Мегалайн» интернет провайдери топширган. У ҳужжатга 50 млрд сомдан ортиқ харажат кўрсатган. Бу эса тендерда кўрсатилган суммадан 20 карра ошиқ.

АТАДК раҳбарининг ўринбосари Кубаничбек Шатемиров, аукцион битгандан кейин давлат харидлари порталининг тизими «номаълум сабаблар» бўйича ғолибни кўрсатмай қўйганини билдирди.

«Биз буни техник муаммо ёки иштирокчиларнинг хатоси деб айта олмаймиз. Техник операторларнинг хулосасини олгандан кейин сизларга маълумот берамиз», — деди у.

Аукицонга қатнашиш учун «Кыргызтелеком» ва «"Вега" радио қурилиш концерни» талабнома жўнатган, лекин уларнинг ҳужжатида қиймат кўрсатилмаган.

Шатемиров 17-августда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси 2018 йилнинг сўнгида ёки 2019 йилнинг бошида ишга киришини ҳамда тизим тўлақонли беш йилдан кейин ишлай бошлашини билдирган.

Ҳукумат 2018-2019 йиллари камераларни Бишкекнинг 38 чорраҳасига, бундан ташқари, Бишкек — «Манас» аэропорти, Бишкек — Кемин, Бишкек — Чалдебар ҳамда Бишкек — «Ак-Жол» назорат ўтказиш бекатига олиб борувчи йўлларга ўрнатиш режалаштирилган.

Ҳукумат беш йилда «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасидан йўллардаги ўлимлар сони қисқарини, жарима пулдан тушган тўпламларнинг (18 фоиздан 32 фоизгача) ўсишини ҳамда қоида бузарликларнинг икки ҳисса қисқаришини кутмоқда.