Туғруққа қатнашиб, сомса ва мебель ташидик. Талабалар ёзги амалиётини қандай ўтказишганини айтиб беришди

785
Иллюстратив сурат. «Вечерний Бишкек»

«Клооп»нинг журналисти Бишкек Олий ўқув юртларининг талабалари билан ёзги амалиётни қандай ўташгани ҳақида суҳбатлашиб келди. Айримлари пол ювиб, етакчига қаҳва ташишга мажбур бўлишган бўлса, яна айримлариники бундан ҳам яхши бўлган. Улар шаҳар районларини лойиҳалаб, туғруқ қабул қилишган.

Амалиётнинг биринчи кунида туғруққа қатнашдим

Қирғиз давлат тиббиёт академиясининг талабаси (ҚДТА) Даянанинг айтишича, ёзги амалиётда уни туғруқхонага жўнатишган. Даяна у ерда биринчи куниёқ туғруқ жараёнида қатнашганини айтади.

«Туғруқхонадаги амалиёт албатта туғруққа қатнашишни билдиради. Лекин мен бу биринчи куннинг ўзидаёқ бўлишини кутмагандим», — дейди у.

Аввал уни қабул бўлимига жўнатишган, лекин Даяна кўпроқ тажриба олиш учун унга оғирроқ иш беришларини илтимос қилган. «Мени шу сабабдан у ерга жўнатишган», — деб эслайди у.

Тушки маҳал бўлиб қолганда тўлғоғи бошланиб қолган аёлни олиб келиб, Даянани беморни туғруққа тайёрлаш учун жўнатиб юборишган.

«Мен ҳомиладорлик ва туғруқ жараёни ҳақида кўп ўқиганман. Лекин, китобда ўқиган бошқа, кўз билан кўрган эса умуман бошқа», — дейди у.

Унинг айтишича, туғруқ етти соатга яқин давом этган.  «Аввалига ўзимни улаб, тайёр турдим. Мен ҳомиланинг юрак уришини сезиб турдим — бу сўз билан тушунтириб бўлмайдиган ҳиссиёт», — дейди Даяна.

«Процесснинг кульминациясига яқинлаганда нима бўлаётганини тушундим. Бир муддатгача ўзимга келолмай қолдим. Лекин ўзимни қўлга олиб, дояга ёрдамлашдим. Туғруқ залидан чиқиб, дугонамга ҳеч қачон туғмайман деб ёзганим эсимда», — деб кулиб эслайди Даяна.

Иллюстратив сурат. Александр Кондратюк/Sputnik

Практикани ўзинглар топинглар

Қирғиз-Рус Славян университетидаги (ҚРСУ) табиий-техника факультетининг сўровномасида қатнашган талабаларнинг айтишича, ўқув юртига топширишда уларга ҚРСУ хамкорлик қилувчи компанияларда амалиёт ўташ имкониятини ваъда қилишган.

Лекин ёзда олий ўқув юртининг маъмурияти амалиётни университетда ўташни ёки амалиёт ўтиш жойини ўзлари излаб топишлари кераклигини таклиф қилишган. Талабаларнинг айримлари амалиёт ўтувчи муассасасани топа олмагани боис, «университетнинг келажаги учун» ишлашга мажбур бўлишган. Айбек (исми ўзгартирилган) шундай талабалар қаторига киради.

«Биз йиғиштириш ишларини қилиб, мебеллар ва столларни ташидик. Мен, масалан, дарпардаларни ювдим», — деб эслади у.

Бошқа мутахассисликнинг талабалари ҳам айниқса биринчи ва иккинчи курсдан кейин амалиёт ўтовчи ерни топа олмай қолишади.

ҚРСУнинг Халқаро алоқалар кафедрасида ўқиган талаба қизнинг айтишича, уларни гуруҳдошлари билан олий ўқув юртининг қабул олиш комиссиясига юборишган. Уларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишга тўғри келган.

«Икки сомса ва кола харид қилиб кел»

Қирғиз давлат тиббиёт академиясининг (ҚДТА) талабаси Иван (исми ўзгартирилган) амалиёт вақтида деярлик фойдали тажриба ололмаганини айтмоқда. «Биз биринчи курсдан бошлаб пол ювиб, касаллик тарихини тўлдириб келамиз. Онда-сонда игна саямиз», — дейди у.

Стаж ўтаётган талабалар поликникада ва касалхонда кўпинча ҳеч нарса қилмай, шунчаки вақт ўтказишади, деб қўшимча қилади Иван.

Иван тиббий практика фойдали бўлишини хоҳлайди. «Россияда ўқиган аксарият танишларим практида ҳақида кўп қизиқ нарсаларни айтиб беришади. Улар операциларда ҳам ёрдам беришади, даволашади ҳам. Мен баъзида уялиб кетаман. Шунча йил ўқиб, айтарлик ҳеч нарса кўрмадим», — деб шикоят қилади у.

ҚТДАнинг иккинчи курсдаги талабаси Айжан (исми ўзгартирилди) икки марта амалиётга чиққан. Бу ерда уни Бишкекдаги тўртинчи шаҳар касалхонасига жўнатишган.

«Ёзги практикада биз беморларни ташиб, жароҳатларни тозалаб, баъзида иш еримизни йиғиштирар эдик. Лекин кўпинча биз ҳамшираларнинг ва шифокорларнинг ишлаганини кузатиб ўрганардик. Айрим ҳамширалар бизга озиқ-овқат ҳам беришарди», — дейди Айжан.

Давлат лойиҳалаштириш институти амалиёт ўтаётган талабаларга Бишкек районининг лойиҳасини ишлаб чиқишни топширган.  Дмитрий Богданов ва Гузаль Хадихожаеванинг лойиҳаси.

Ёзда янги Бишкекни расмини чиздим

ҚРСУнинг архитектура ва дизайн факультетининг талабаси Дмитрий практикани Давлат лойиҳалаш институтида (ДЛИ) ўтказган

Бир ойлик тажриба тўплашда у ва бошқа талабалар шаҳар районларидан бирини ўзгартириш бўйича режа ишлаб чиқиши керак эди. Унинг ташқи кўринишини ўзгартириб, келажакда Бишкек шаҳрини қандай тасаввур қилиши ҳақида ўз ғояларини таклиф қилиши керак бўлган.

«Аввал ҳаммамизни ДЛИга йиғиб, ташкилот ҳақида айтиб беришди. Шундан кейин раҳбар келиб, барчамизга топшириқ бериб кетди. Ким қайчи ҳудудда ишлашини картадан кўрсатди. Бизни бир неча гуруҳларга бўлишди, шундай қилиб ҳар ким ўз ишини қилиб юрди», — деб эслайди у.

Унга ботаника боғи ҳамда Шимол-2 микрорайони тушган.

«Аслида ДЛИ фақатгина режалар ва чизмаларни ишлаб чиқади, лекин биз уни тушунарлироқ кўрсатиш учун режанинг кўламли кўринишини ясаб чиқишимиз керак эди», — деб айтиб берди Дмитрий.

Унинг айтишича, талабаларнинг иши мэрияга ва талабаларнинг иши мэрияга ва ҳукуматга кўрсатилади деб ваъда қилишган.

Дмитрий Богданов ва Гузаль Хадихожаеванинг лойиҳаси

Эринганим учун пул бериб битирдим

Қирғиз давлат юридика академиясининг (ҚДЮА) талабаси Маратнинг (исми ўзгартирилган айтишича, у амалиётга боришдан эриниб, пулга ҳужжатларни тўлдириб берувчи танишларни топган.

«Практикада қиладиган ишимиз уб қоғоз ва қаҳва ташиш. Шунинг учун мен практикамни пул билан битирдим», — дейди Марат.

ҚДТУнинг талабаси Айгерим (исми ўзгартирлган) практика вақтида ботаника боғида ўсган, шифобахш гиёҳларни қидириш билан бирга у ерни тозалаши ҳам керак эди. Унга юқори курс талабалари боғда ишлаганлар билан гаплашиб пулга амалиёт ўтагани ҳақида ҳужжат тайёрлатиб олишни маслаҳат беришган.

«Кун қизиган пайтда ботаника боғига бориб, тиконларни тозалагим келмади», — деди у.

Сўровномага қатнашган талабалар практиканинг самаралилиги бир неча факторларга боғлиқ деб айтишмоқда: ОЎЮ, мутахассислик, амалиёт ўтаган ер.

Шунингдек, талабаларнинг кураторлари билан практика етакчилар ҳам катта ўрин тутади. Амалиётнинг фойдали ёки самарасиз бўлиши кўпинча одамнинг ўзигагина боғлиқ бўлади.