Ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар»ни 2019 йилнинг баҳоригача ишга оширишни ваъда қилмоқда

721
Иллюстратив сурат. Flickr / Eric Pesik

Ахборот технологиялар ва алоқа давлат комитетининг (АТАДК) раҳбар ўринбосари Кубанич Шатемиров «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси 2018 йилнинг сўнгида ёки 2019 йилнинг бошида ишга оширилишини ҳамда тизим тўлик турда беш йилдан кейин ишлашини билдирди.

Ҳукумат 2018-2019 йиллари камераларни Бишкекнинг 38 чорраҳасига, ундан ташқари, Бишкек — «Манас» аэропорти, Бишкек — Кемин, Бишкек — Чалдевор ҳамда Бишкек — «Ак-Жол» назорат ўтказиш бекатига борувчи йўлларга ўрнатишни режалаштирмоқда.

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш учун чорраҳаларнинг картаси. Манба: МТБМК

2020 йилга қадар камералар Ўшда, Жалолободда, Иссиқкўлда, Ўш — Қораболта, Қоракўл — Балиқчи ҳамда Балиқчи — Торуғарт йўлларида ўрнатилади.

Ҳукумат беш йилда «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасидан йўллардаги ўлимларнинг сонининг қисқаришини, жаримадан тушган маблағнинг (18 фоиздан 32 фоизгача) ўсишини ва қоида бузарликлар икки каррага қисқаришини кутмоқда.

Шатемировнинг айтишича, қоида бузарлик рўйхатга олингандан кейин камера машинанинг рақами, қоида бузиш рўйхатга олинган ер билан бирга вақти ҳақида маълумотни аниқ муддат тартибида Маълумотларни ишлатиш марказига жўнатиб туради.

«Ҳукумат тарафидан мониторинг марказини тузиш бўйича масала жиддий кўриб чиқилмоқда. Бир неча ҳудуд кўрилмоқда. Ўша ерга барча маълумот, жумладан транспорт оқими ҳақида маълумот ҳам тушиб туради», — деди Шатемиров. Шатемиров тушган билдирувларнинг барини механик хатонинг бор, йўқлини назорат қилувчи ИИМнинг ходими қоида бузиш ҳақида ҳар бир автоматик ҳисоботни текширишини қўшимча қилди.

«У ерда 25 кишидан кам бўлмаган ходим ишлайди.[...] Бир қоида бузишни таҳлил қилишга мутахассис 30 сонияга яқин вақт кетказади.[...] Ҳайдовчига жарима квитанцияси бир сутканинг ичида боради», — деди у.

АТАДК раҳбари ўринбосарининг айтишича, камераларни ўртанган компания ҳар бир йиғилган жарима ҳисобидан 240 сомдан олиб туради. Аввалроқ ҳукумат «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасини ишга киргизиш учун 2,5 млрд сомга тендер эълон қилган. Шатемиров ғолиб баҳонаи арзонлатиш бўйича аукцион орқали танланишини тасдиқлади.

Камераларнинг Бишкекда синов тарзида ишлаши

Шатемиров билдирганидек, синов муддатида Бишкекнинг чорраҳаларидаги тўрт камера 2 миллиондан ортиқ машинани тасвирга олиб, деярлик 144 минг қоида бузарликни рўйхатга олган. Август ойининг бошида ҳукумат йўл харакати қоидалари ҳақида қонунга ўзгартиришларни киргизган.

Ҳукумат бу йўл орқали ҳайдовчиларни «Ҳавфсиз шаҳар»ни ишга оширилишига тайёрлашни истайди. Улар жарима тизимини ўзгартириб, бундан ташқари бал тизимини киргизишни таклиф қилишган. Унга кўра, бир йил ичида 100 бал тўплаган ҳайдовчи уч ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратилмоқчи.

«Ҳавфсиз шаҳар» — давлатнинг «Таза коом» дастуридаги «Ақлли шаҳар» лойиҳасинниг бир қисми. Ҳукуматнинг фикрича, «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг ишга кириши ортидан қирғизистонликларнинг ҳавфсизлиги юқорилаб, давлат хизматларини эса онлайн олишга имконият тузилади. Бу лойиҳадан амалдорлар коррупциянинг озайишини ҳамда давлат органларининг  эффективлигининг юқорилашини кутмоқда.

2018 йили январь ойида Қирғизистон ҳукумати Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан шаҳарнинг кўчаларига камераларни ўрнатиш бўйича битим тузган. Лекин, белгиланган муддатга қарамай камераларни ўрнатиш ва ишга киргизиш вақти бир неча марта жилдирилган.

Оқибатда ҳокимиятдагилар «Хуавэй» компанияси билан тузилган битимни бир томонлама бузганлигини айтиб чиққан. Бу маълумотдан кейин ҳукуматдагилар «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасини ўз кучи билан амалга оширишини билдиришган.