«Қадди-қомати келишган, гўзал қизларни ишга оламиз», «дастурчи йигит», «офисга 35 ёшгача бўлган ходим керак» каби чекловларни Қирғизистондаги иш таклиф қилувчи сайтларда учратиш мумкин.
«Клооп» мухбирларининг ҳам бунгача иш берувчилар талабларида кўрсатилган жинси, ташқи кўриниши ёки ёши тўғри келмай, ишга қабул қилинмаган вазиятлари бўлган.
«Бўйи кичиклар бу ерда ишлай олишмайди»
Эксперимент үчүн биз Бишкекдаги ресторанлардан бирига ишга жойлашмоқчи бўлдик. Уларнинг талаби бўйича, мижозга хизмат қилмоқчи бўлган қизларнинг бўйи 175 сантиметрдан баланд бўлиши керак. Биз белгиланган талабга тўғри келмасак ҳам, хизмат кўрсатиш соҳасида тажрибамизнинг кўп эканини ва Россияда ишлаб келганимиз ҳақидаги афсонани айтдик.
Аввал иш берувчи билан телефон орқали гаплашиб, ундан кейин суҳбатлашиш учун келдик. Ишга олувчи ресторан ўзининг шоҳоналиги билан хайрон қолдирди: милтиллаган биллур қандиллар, ёзги майдончадаги кўп қаватли фонтан, тозаликдан ялтираган пол, баланд китоб токчалари...
Бизни бўйи узун, костюмли, сочи чиройли турмакланган администратор қиз кутиб олди. Биз ишга кириш учун келдик деб айтганимизда бизни ортидан боришимизни сўради.
Бизни бошқа аёлнинг олдига олиб келди. У бизни қараб, ресторанга керакли сондаги ходимларни қабул қилганини, мижозга хизмат қилувчи қизлар керак эмаслигини айтди. Агарда ходимлар анча олдин олинган бўлса, нимага бизни суҳбатга чақиришганини қизиқиб сўрадик.
Аёл аввал бизни кўриб, сўнгра қарор қабул қилиши кераклигини айтиб, телефондан бўй ва ташқи кўриниш ҳақида била олмаганини қўшимча қилди. «Паст бўйли болалар бу ерда ишлай олмайди. Қўйилган талабларга тўғри келиши керак. Бизнинг компания талаблари кучли», — деб тушунтирди.
Шунингдек маъмурият ишхонанинг мақомини юқори ушлаб туриш учун қизларнинг ишга бўяниб келишини талаб қилишларини айтди.
Бошқарувчи бизни кузатаркан, бошқа компанияларга ҳам мурожаат қилиб кўришимизни, бошқа ерда бизнинг бўй бастимиз билан ишга олиниш имкониятимиз кўпроқ бўлишини айтди.
«Кўзга ҳам ёқимли бўлсин»
Кўпинча иш қидириш сайтларидаги эълонларда ишга олувчи кишининг жинсий айирмачилигинигина кўрсатган компаниялар учрайди. Масалан, қайсидир бир қурилиш компанияси юристнинг ёрдамчиси қатори қизларнигина ишга олишини эълон қилган.
Бу бўйича мурожаат қилганимизда, «Бизга офис-менеджер ва юристнинг ёрдамчиси керак эди. Менимча, йигитлар бизга чой ташиб бера олмаганлиги учун бу ишда ишлай олишмайди деб ўйлайман», — деб кадрлар бўлимидан тушунтиришди.
Таҳририят дастурлаш курсидан дарс берувчи ва қизларни Қирғизистондаги биринчи спутник қурулишига тайёрлаган «Клооп»нинг ходими Алина Анисимовани командасига эркак дастурчи излаган ишхонага ишга ўрнашишга харакат қилишини илтимос қилган.
Кадрлар бўлимида Алинага дастурчи позициясига қизларни олишни исташмаганини, бунга сабаб қатори, қизларнинг биринчи навбатда шахсий хаётини олдинга қўйишини айтишган.
«Қизлар эрга тегиб, кетиб қолишади. Биз узун муддат ишлайдиган одамларни излаяпмиз. Биз уни [ходимни] ўқитиб, кучимизни сарфлаймиз. Кейин бизга ишлайдиган одам керак», — деб жавоб беришди.
Айрим иш берувчилар номзодларни дискриминация критерийлари билан танлашни «ишнинг ўзига хослиги билан боғлиқ» деб тушунтиришади. Масалан, эркак логист-диспетчер излаган савдо -сотиқ компаниялари хизматчи аёлларни бу ишда кўра олмаслигини айтишди.
«Аёллар умуман бу ишга ярашмайди. Сабаби, у ерда фақат эркаклар ишлайди. Шунинг учун эркакларнинг овози керак. Бизни ишнинг ўзига хослиги шундай», — деб тушунтиришди.
Сайтларда бир неча дискриминацияловчи эълонларни кщриш мумкин. Мисол келтирадиган бщлсак, чет эл компанияси лойиҳа ассистенти позициясига турмушга чиқмаган ва фарзанди йўқ аёлларни қидираётгани ҳақида эълон берган.
«Мен ўзимга котиба излаяпман. Менга одам иш сафарларида ҳамроҳ бўлиши керак, агар аёлнинг оиласи, болалари бўлса, унга бу ишни бажариш машаққатли бўлади. Сўзсиз турда аёл киши керак, чунки котиблик ишини эркаклар бажармайди», — дейди иш берувчи.
Лекин кейинги суҳбатимизда айни иш берувчи ўзининг қизларга бўлган муомаласини изоҳлаб, аксинча аёлларга кўпроқ иш ўрни яратиб беришни исташини ва ўз компаниясининг «ижтимоий жиҳатдан масъулиятли» деб атаганини таъкидлаб ўтамиз.
«Бизга маълум бўлганидек, аёлларга эркакларга нисбатан иш топиш қийин. Шунинг учун эълонда бизга аёл киши кераклигини билдирганмиз», — дейди компания директори.
Баъзан иш берувчилар ходимлар қандай кўринишга эга бўлиши кераклигини ҳам аниқлашади. Бишкекдаги меҳмонхоналардан бирининг мудири қабулхона хизматига «европалик қиёфасидаги» қизларни қидирганини айтди. Сабаби, «шунақадар» унга ёқади.
«Агар менга осиёликлар ёққанда, бу ерда фақат осиёликлар ишлар эди, лекин менга европаликларга ўхшаш қизлар ёқади. Сен улар билан 24 соат ишлайман, улар билан яшайман. [...] Асосийси уни кўрганда кўзга ҳам ёқимли бўлсин, ақли ҳам ишласин», — деб шундай талаб билан ишга олишини айтди.
Этика ва қонуннинг бузилиши
«Прецедент» юридик фирмасининг раҳбари Фатима Якупбаева «Клооп»га билдиришича, ишга ўрнашиш эълонларида номзод жинсининг кўрсатилиши «Эркаклар ва аёллар учун бирдек ҳуқуқлар ва бирдек имкониятларнинг давлат кафолатлари тўғрисидаги» қонунни бузади ҳамда бу вазият гендер дискриминациясининг ягона белгиси.
Якупбаева шунингдек иш берувчи номзодлардан фарзандли бўлиш режалари ҳақида ҳам сўрашга ҳақли эмас. Бироқ, унинг айтишича айрим ҳолатларда сўз, агар аёл кишининг меҳнатидан фойдаланишга таъқиқ қўйилган саноат ишлари бўлса, бу ҳолатда иш эълонларида жинсни кўрсатиш ҳаққи бор.
WIND кадрлар бўлимининг мудири Илгиз Эдил улуунининг айтишича, эълонларда жинсни, ёшни, динни кўрсатиш — профессионал этиканинг бузулиши.
Унинг фикрича, агар иш модел бизнеси каби тўғридан тўғри ташқи қиёфа билан алоқаси йўқ бўлса, резюме билан бирга номзоднинг суратини талаб қилиш тўғри эмас.
Унинг айтишича, халқаро идораларда дискриминация муаммолари этика бўйича махсус комитет орқали тартибга солинади. Шунинг учун бу каби эълонларни маҳаллий ишхоналарда учратиш мумкин.
«Прецедент» юристлари камситишлар бўлган вазиятда прокуратурага шикоят килишни таклиф қилишади. Лекин, буни тасдиқлайдиган, иш вақтида, гувоҳларнинг ёнида тасвирга олинган аудио ёки видео ҳамда ишхона тарафидан номзодлар нима учун ишга қабул қилинмагани тўғрисида расмий хат берилиши шарт.
Барча далиллар йиғилгандан кейин прокуратура текширув ўтказиб, иш берувчиларга қонун бузарлиқ бўйича огоҳлантиради. Бироқ, уларни камситиш бўйича жавобгарликка тортиш мумкин эмас. Чунки, икки тараф меҳнат шартномасига қўл қўймагандан кейин уларнинг алоқаси меҳнат кодекси тарафидан тартибга солинмайди.
Матн муаллифлари: Полина Беккер, Руслан Темирханов, Татьяна Трик
Муҳаррирлар: Регина Им, Эльдияр Арыкбаев