«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси учун ҳайдовчиларга қандай жазолар киргизилади?

688
Иллюстратив сурат/Sputnik

Агар сиз қўлнинг бурулиш ерида бурилиш белгисини ёндирмасангиз 1000 сом жарима тўлайсиз (агар бу ўзгартиришлар қонунга киргизилса).

25-июлда Юстиция министрлиги йўл қоидаларига тегишли икки кодекс ва қонунга ўзгартиришларни киргизишни таклиф қилган.

Ўзгартиришлар «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ. Бу лойиҳанинг мақсади — йўл қоидаларини сақламаган ҳайдовчиларни камера билан аниқлаш.

Тизим апрель ойидан бошлаб синов режимида ишламоқда. Ҳозирги вақтда Бишкек шаҳрининг йўлларида тўрт камера бор. Улар июнь ойининг ичидаёқ 118 мингдан ортиқ йўл қоидасини бузиш ҳолатларини аниқлаган.

Агар ўзгартиришлар қабул қилинча, кодексда янги жарималар ва жазолар пайдо бўлиб, аввалги жазолар ҳам оғирлаштирилади. Масалан, автомактабда қайта ўқиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси борлар яна бир марта синовдан ўтиш каби жазолар пайдо бўлиши мумкин.

Шунингдек, ҳар бир ҳайдовчи йўл қоидасини бузганлиги учун балларни тўплаш тизими пайдо бўлади. Агар ҳайдовчи бир йил ичида 100 балл тўпласа, у ҳолда у уч ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилади.

Хавфсизлик камарини тақмаганлиги учун — 5 балл, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлса эса — 20 балл берилади. Баллар бир йилда бир янгилаб турилади.

Таклиф қилинаётган жазолардан бири — йўлда бурилишда ёки йўлни алмаштиришда бурилиш белгисини ёқмай қўйгани учун (1000 сом) ҳамда пиёдаларни ёки велосипедчиларни ўтказмагани учун (1500 сом) жарима пули тўаланади.

Бишкек шаҳридаги «Ғалаба» паркининг ёнидаги вело йўл. Сурат: Мэриянинг матбуот хизмати

Яна киргизилувчи жазоларнинг бири — ҳайдовчилар велосипед йўлида автомобил бошқараётган бўлса, 200 сом жарима тўлайди.

Ҳужжатларга таянсак, айрим жазолар автоматлаштирилади. Бошқача айтганда, уларни камера ёзиб туради.

Ўзгартиришлар ҳозирги вақтда ғоя шаклидагина муҳокама қилинмоқда. Удар қабул қилиниши учун жамоат тингловлари, парламентда уч марта ўқиш ва президентнинг қўл қўйиши каби бир неча босқичлардан ўтиши керак.

                                                                                 Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев