Суракматов Бишкек мэрлигига келса нималар қилади? Қисқача

671
Мэрликка номзод Азиз Суракматов. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Бишкек мэрлигига ёлғиз талабгор бўлган Азиз Суракматов биринчи марта шаҳар кенгашининг депутатларига ўзининг қисқача дастурини таклиф қилди.

Қисқача айтадиган бўлсак, бўлажак эҳтимолий мэр йўлларни таъмиршал ишларини битириш, янги дарахтларни экиг ҳамда маршрутка муаммосини хал қилишини айтган.

Суракматов 2-августда «Республика — Ата-Журт» фрациясининг депутатлари олдида чиқиб гапирди. Учрашувда Бишкек шаҳрининг бўлажак эҳтимолий мэри агар хизматга қабул қилинса, қуйидаги муаммоларни ечишга харакат қилишини айтди:

  • Бишкек йўлларини таъмирлаш ишларини битириш
  • Маршрутка муаммосини хал қилиш
  • Янги 35-50 минг дарахт кўчати экиш
  • Магистраль йўлларни ёритиш ҳамда шаҳар четини кўкаламзорлаштириш
  • Қирғиз тилидаги ўқув қуролларининг етишмовчилигини бартараф қилиш
  • Шаҳар поликникаларини техника билан таъминлаш
  • Бир-бирини такрорлаган шаҳар структураларини қисқартириш

Бишкек шаҳрининг мэрини сайлаш 8 августда ўтади. Ҳозирги вақтгача Суракматов Бишкек шаҳар кенгашидаги коалиция кўпчилиги тарафидан бир овоздан қўлланган.

Суракматов мэрликка кўрсатилган кейин бир неча кундан сўнг шаҳардаги қурулиш ишларига боғлиқлиги бўлгани сабабли айрим фуқаровий фаоллар унинг холис иш олиб боришига гумон қилишган. Унинг опаси Гулбара Суракматованинг «Елизавета», «Столица Строй», «Самолёт» ҳамда «Юрист Риэлт Строй» номли тўрт қурулиш ишхонаси бор.

«Елизавета» қурулуш компаниясининг етакчиси Нуржан Тинимсеитова КСДП партияси отидан Бишкек шаҳар кенгашида депутат хизматини эгаллаган. Нуржан шунингдек Суракматовнинг бошқа ишхоналарини ҳам бошқарган ёки ҳозир ҳам бошқармоқда. Улар: «Слон» юридик агентлиги ва «Sphere KG» компанияси.

«Елизавета» ишхонаси Бишкек шаҳрида бир қанча кўп қаватли уйларни ҳамда бизнеч марказларни қурган. Айни вақтда эса «Поларис Плюс» турар жойини қурмоқда.

Кейинчалик Суракматов агар мэрлик хизматига келиб қолса, манфаатлари тўқнашувига йўл бермасликни ўйлаб кўришини билдирган.