Бишкек ҳукумати паркда скалодром қуришди. Аммо хавфли бўлгани учун уни вақтинча ёпишди

744

Июлнинг сўнгида Бишкекдаги «Молодежный» паркини таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи якунланган. Паркда болалар учун янги майдончалар, ўтирғичлар пайдо бўлиб, плитка ва асфальтлар янгиланган.

Янги конструкциялар ичида болаларнинг жисмонан ривожлании учун ўрнатилган 8 метрлик скалодром ҳам бор.

Аммо,  муаммо шундаки бу ердаги скалодромга чиқиш хавфли. Сиз ёки болаларингиз баландликдан қулаб тушиб жабрланиши мумкин. Чунки бу қурулида махсус ушлагичлар ва хавфсизликни назорат қилувчи инструкторлар йўқ.

Бу скалодромнинг хавфсизлиги ҳақидаги саволни бишкеклик фаоллар кўтаришган. Уларнинг бири Владимир Цай 24-июлда бу ҳақда фейсбукда ёзган.

«Нима деб ўйлайсизлар, масалан бир гуруҳ болалар паркка келди дейлик, улар скалодромни кўриб нима қилишни истайди? Албатта, кичкина тепкичлар орқали дарров устига чиқиб кетишни исташади! Ўзинглар ҳам гувоҳ бўлаётганинглардек, бу паркда қанча қўллар, оёлар, бўйинлар синади. Бундай скалодромлар махсус альпинистлар ҳиҳозлари, ушлагичлари ва инструкторлари бор жойларда ўрнатилиши керак», — деб ёзган Владимир.

Маҳаллий турғун Марат скалодромнинг ярмигача чиққан, лекин «қўрқинчли» бўлгани учун ундан юқорига кўтарилмаган.

«Инструктор йўқ, махсус ушлагич йўқ. [...] Бироқ мен скалодромга чиқиб кўришни истаганларни, қайта қулаб кетмай пастга тушаётганларии кўрганман. Кичкина болалар ярмигача чиқаётганини сездим, менинг маслаҳтим махсус ушлагичлари йўқ скалодромга чиқмаслик керак», — дейди у.

Скалодромни нотўғри ўрнатишган

Альпинизм, қояга чиқиш ва муз устида юриш федерациясининг раиси Марина Гальцова «Клооп»га айтишича, бу ўрнатилган скалодром хавфсизлик талабларига жавоб бермайди.

Гальцованинг фикрига кўра, бу бошидаёқ нотўғри қурилган. Аввал ушлагичлар учун тешикчалар ясалиши керак, кейин ортига гайкалар қотирилгандан кейингина тузилишлар илиниб, бўялиши керак. Қурувчилар эса барини тескари қуришган.

Сурат: Метин Джумагулов/Kloop.kg

«Хавфсизликни сақловчи ушлагичларнинг маркази, сунъий қояга кириш ери, устидан ҳимояловчи махсус ёпқич бўлиши зарур. Акс ҳолда бу жиҳозлар икки йилгагина чидайди. У ерда сув ва қор тўпланиб, фанеранинг бари ёмон бўлиб кетади», — дейди Гальцова.

Эксперт шунингдек сунъий қоя нотўғри ерга қўйилганини айтган.

Гальцова билдирганидек, махсус ушлагичларни тўсиққа ва скалодромнинг бошига ўрнатиб бўлмайди. Сабаби, у кўтара олмай қолиши мумкин.

Ҳозир, унинг айтишича, сунъий қояни қўлланиб бўлмайди, сабаби уни қўлланиш инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин, деп билдирди Гальцова.

Скалодром қуриб битказилади

Бишкек шаҳридаги Биринчи май райони ҳокимининг ўринбосари Руслан Шарапов «Клооп»га берган маълумотида, сунъий қояни ўрнатиш ишлари хали тугатилмаган, журналистлар маълумотни «кўпиртирмоқда» деб айблади. Мэрия бари бир ўрнатиш ишлари якунлангунга қадар скалодромга чиқувчи ушлагувчиларни олиб ташлашар эди деб айтган.

«Кейин биз ўрнатиш ишлари бораётганда уч метргача бўлган ердаги бу ушлагичларни олиб ташлаганмиз. Ҳозир ҳеч ким чиқа олмайди, ўргимчак одамгина чиқа омласа, ҳеч ким чиқа олмайди», — деб билдиради Шарапов.

Парк етакчиси Жанибек Шайимбетов «Клооп»нинг журналистига билдиришича, улар мутахассисларнинг танқидларидан кейин ёш болалар сунъий қояга чиқиб кетмаслиги учун ўрнатилган ушлагичларни олиб солган ва унинг ўзи эса қурилманинг ўзи хавфсизлик учун ўзгартирилади.

Шайимбетовнинг айтишича, сунъий қояни қараб, текшириб туриши учун альпинизм федерациясига ўтказиб берилади. Ҳозир бу қурилмада объект хали битмаган деган ёзув турибди.

«31-августга қадар барча ишларни якунлаймиз деган фикрдаман. Тўсиқни қулфлаймиз.  Инструкторлар ҳам бўлади. Бу  тижорий объект эмас, бу спорт объекти», — дейди паркнинг етакчиси.

Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов