Беларус Данияр Усеновни Қирғизистонга ўтказиб беришдан бош тортди

667
Сурат: Tut.by

Қирғизистоннинг Бош прокуратураси билидришича, Белорусия ҳукумати ўз ҳудудида Даниил Урицкий исми билан яшаётган Данияр Усеновни «сиёсий таъзиқ» сабабли ўтказиб беришдан бош тортган.

Қирғизистон бош прокуратураси Данияр Усенов исмини Даниил Урицкийга ўзгартириб олганидан амин — бу ҳақда бош назорат органининг матбуот хизмати ёзган.

Уларнинг маълумоти бўйича, қириғиз томон 2017 йилнинг декабридаёқ Белорус ҳукуматидан Үсөновни-Урицкийни қидириб, ушлаб беришни сўраган. Лекин улар бош прокуратурага 2018 йили мартда рад қилишган.

Биринчи раддиядан кейин Қирғизистон бош прокуратураси Белорус прокуратурасига яна бир бор Усеновни ўтказиб бериш бўйича илтимос жўнатган.

Беларуснинг Naviny.by нашрининг маълумотига кўра, бош тортиш Усенов қирғиз ҳукуматига ўтказилгандан кейин «сиёсий тазъйиққа» учраш эҳтимоли сабаб бўлган.

«Беларусия Бош прокуратурачи тарафидан Данияр Усеновни ўтказиб беришдан воз кечиш қарори қабул олинганига қарамай, Қирғизистонинг бош прокуратураси тарафидан уни экстрадиция қилиш бўйича иш давом этказилмоқда», — деб билдиради Қирғизистоннинг бош прокуратураси.

Данияр Усенов ўзи ким?

Данияр Усенов — 2010 йили прелда ҳукумат алмашгандан кейин мамлакатдан кетган Қирғизистоннинг қочоқ премьер-министри.

Данияр Усенов. Сурат: Алексей Никольский/Sputnik

У 80 киши ҳалок бўлган тўнтариш куни норозиликка чиққанларни оммавий отилиши учун Қирғизистонда сиртдан умрбод эркинликдан ажратилган

Бундан ташқари, Усенов Бишкек мэри бўлиб турган вақтда ваколатини суистеъмол қилганлик бўйича айбланмоқда  — бунинг учун у 15 йил қамоққа кесилиб, мулкини мусодара қилиш ҳукми чиққан.

ОАВ «Беларуснинг миллий биотехнология корпорацияси»ни (БМБК) бошқарган Усеновнинг Урицкийга ўхшашлиги ҳақида 2017 йили декабрда ёзиб чиққан.

БМБК — 2016 йили очилган Белорусиянинг давлат ишхонаси. У Ўзининг ва чет эллик сармояларнинг ҳисобидан Белоруснинг агро саноатига 1 млрд доллар киргизишни режалаштирган.

Мазкур компанияни биргина Усенов билангина эмас, 2010 йилдаги апредь инқилобидан кейин Белорусга қочган Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев билан боғлиқ экани айтилмоқда.