Суракматов Бишкек мэрлиги учун сайловдан сўнг ихтилофлардан қочиш йўлларини ўйлаб кўради

621
Азиз Суракматов. Фото: Бексултан Абибакир уулу / RFE / RL

Бишкек мэрлигига ёлғиз номзод Азиз Суракматов мэрлик бурчалари билан унга боғлиқ бўлган «Елизавета» қурилиш ширкати ўртасидаги ихтиловлардан қандай четлаб ўтиш борасида ўйлаётгани ҳақида билдирди. Унинг ўғли ва опаси мазкур компаниянинг таъсисчилари ҳисобланади.

Суракматов 31 июлда «Азаттык»нинг журналистига «Елизавета» қурилиш компаниясига унинг отаси асос солганини, у 2015 йилдан бери ширкатда маслаҳатчи ва сармоялар бўйича директор бўлиб ишлаганини билдирди.

«Бугунги кунда манфаатлар ихтилофи борлиги тўғрисида гапиришмоқда. Биз буни қандай қилсак тўғри бўлиши ҳақида ўйлаяпмиз. Лекин сиз ҳам тушунинг, мазкур коллективла 100 кишидан ортиқ ходим ишлайди ва уларни “кўчага чиқаришга” тўғри келиб қолади. […] У ерда ишлаётган профессионал жамоани нима қилиш керак, буни сайловдан кейин ўйлаб кўриш керак», — деди у.

Номзод шунингдек «Елизавета» 270 квартирали уй қураётганини, улардан етмиши сотиб бўлинганини қўшимча қилди. «Эҳтимол, улар бу уйни қуриб битказишади ва янгисини бошлаймайди», — деди Суракматов.

Азиз Суракматов — 8 августда ўтувчи Бишкек мэрлиги учун сайловга ягона номзод.

Суракматовнинг номзоди мэрлик учун илгари сурилгача фаоллар унинг қурилиш билан алоқдорлиги — унинг опаси Гульбара Суракматова ва ўғли «Елизавета», «Столица Строй», «Самолёт» ва «Юрист Риэлт Строй» қурилиш ширкатлари билан боғлиқлиги боис унинг холис ишлашига шубҳа қилганлар.

«Елизавета»нинг директори Нуржан Тинимсеитова КСДП партиясидан Бишкек шаҳар кенгашига депутат қатори аъзо. «Елизавета»дан ташқари, у Суракматов оиласининг бошқа компанияларини бошқаради ёки бошқарган. Бу муассасалар:  ҳуқуқий «Слон» агентлиги ҳамда «Sphere KG» компанияси.

«Елизавета» компанияси Бишкек марказида бизнес маркази ва бир қанча кўп қаватли уйларни қурган ва ҳозирда «Поларис Плюс» уй мажмуасини қурмоқда.