Human Rights Watch: HRW: Фаол Тунгишбаевнинг Қозоғистонга экстрадицияланиши «ғазабни қайнатади»

2939
Мурат Тунгишбаев 2018-йили 19-июнда суд йиғинида. Сурат: Давран Игамбердиев/«Азаттык»

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилик ташкилоти қозоқ фаоли Мурат Тунгишбаевнинг Қозоғистонга экстрадиция қилинишини «ғазабни қайнатади» деб атади. Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг айтишича, Қирғизистон халқаро мажбуриятларини эътиборга олмай қўйган.

Қирғизистон ҳукумати Тунгишбаевнинг бошпана сўраганига қарамай ва экстрадиция бўйича шикоятга имконият бермай уни Қозоғистон ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб бериб юборган деб билдирди Human Rights Watchнинг ҳуқуқ ҳимоячилари.

«Бу ғазабни қайтанади. Қирғизистон қозоқ фаолини сиёсий характердаги жиноий ишлар кутаётган ва у бешафқат муомала билан қийноққа дучор бўлиши мумкин бўлган ўлкага экстрадиция қилди», — деб атйилади Human Rights Watchнинг баёнотида.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистоннинг АҚШ, Германия ва Буюк Британия каби халқаро хамкорларини қирғиз хукуматини Тунгишбаевнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятини бажара олмай қолганига эътибор қаратишга чақирди.

Қирғизистоннинг махсус хизмати қозоқ фаоли ва блогер Мурат Тунгишбаевни Қозоғистоннинг ҳуқуқ тартибот органларига суд унинг Қозоғистонга экстрадиция қилинишини қонуний деб топгандан сўнг бир кун ўтиб 27 июнда ўтказиб берган.

Унинг адвокати Нурбек Токтакунов ўз ҳимоясига олган инсонининг конституциявий ҳуқуқлари бузулганини билдирган, чунки суд уларга ҳукмдан шикоят қилишга муддат бермаган.

Мурат Тунгишбаевни Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ходимлари 10 майда Алмати судининг ёзма буйруғи асосида қўлга олишган. Қозоғистонда у қочқин сиёсатчи ва мухолифатчи Мухтар Аблязов билан алоқадорликда айбланмоқда.

Қозоғистоннинг ҳуқуқ тартибот органларининг версияси бўйича, Тунгишбаев Facebook ҳамда Telegram орқали «Қозоғистон Демократия танлови» учун «маълумот туридаги хизматларни кўрсатган» — Қозоғистода экстремистик деб танилган харакат — ва Аблязовнинг етакчилиги қошида харакат гуруҳларини уюштирган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва Тунгишбаевнинг яқинлари Бишкекда бир неча бор уни Қозоғистонга экстрадиция қилмаслик талаби билан митингга чиқишган, чунки улар фаол у ерда қийноққа дучор бўлишидан хавфсирашмоқда.

Мурат Тунгишбаев — 2011-йили нефтчилар Жани-Озонда оммавий иш ташлашга чиққанда қаршилик акциясини ёритган қозоқ фаоли.