Депутатлар маҳбусларга амнистия беришни истайди. Буни Текебаевга қандай алоқаси бор?

1010
Иллюстратив сурат. Shutterstock

Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича декларациянинг қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан маҳбусларга амнистия киргизишни таклиф қилишди. Мазкур амнистия қандай ишлайди ва судланган қирҳиз сиёсатчиларининг ичидан қайси бири озодликка чиқиш эҳтимоли борлигини тушунтирамиз.

Нима бўлди?

Парламентнинг бир неча депутати амнистия ҳақида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Улар айрим маҳбусларни эркинликка чиқариб ёки жазо муддатини қисқартиришни таклиф қилишмоқда.

Агарда қонун лойиҳаси қабул қилинса, у ҳолда амнистия олти ой давомида қўлланилади.

Қамоқдан кимлар чиқарилиши мумкин?

Агарда мазкур амнистияни қабул қилишса, қамоқдан қуйидагилар озодликка чиқиб, жиноий жавобгарликдан бўшатилади:

  • биринчи марта 5 йилгача судланган балоғатга етмаганлар;
  • 60 ёшдан ўтган эркаклар, шунингдек 55 ёшдан катта аёллар;
  • I ва II гуруҳдаги ногиронлиги борлар;
  • иккидан кам бўлмаган балоғатга етмаган фарзанди ёки ногирон фарзандлари бор, оилада ёлғиз боқувчи ҳисобланган одамлар;
  • Майда ва у қадар оғир бўлмаган жиноятларни биринчи бор қилган одамлар.

Бу лойиҳага кирмаганлар: қасддан соғлиққа зарар етказувчи, ВИЧ –инфекциясини юқтириш, одам ўғирлаш ҳамда сотиш, олиб қочиш ва бошқа моддалар бўйича судланганлар ҳақида бу ердан кўришингиз мумкин.

Кимларнинг жазо ўташ муддати қисқартирилади?

  • Ётоқ қамоқларда ва муддатини ўтаётган судланганларга — ярми;
  • қасддан жиноят қилгани учун 10 йилгача муддатга судланганларга — учдан бири;
  • 15 йилга қадар муддатга судланганларга — бешдан бири;
  • аҳлоқ тузатиш қамоқларида жазо ўтаётган 10 йилгача муддатга судланган балоғатга етмаганларга — ярми.

Шунингдек, қамоқлардан қочиш, озодликдан ажратиш туридаги жазодан қочиш, харбийдан ёки хизмат ўрнини ўзи билиб туриб ташлаб кетиш учун — агарда улар қочиб кетган кундан бошлаб уч ойнинг ичида ўз ихтиёри билан келишса жавобгарликдан қутилишади.

Амнистия одам ўлдириш, зўрлаш, жиноий даромадларнинг изини яшириш, терроризм, айғоқчилик, миллатлар аро низо қўзғаш, давлатнинг махфий сирини ошкор қилиш, жиноий гуруҳ манфаатлари учун коррупция, йирик миқдорда зарар етказиш орқали хизмат вазифасини суистеъмол қилиш, хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ва қийнаш, бюджет маблағларини ноқонуний ишлатиш, таъмагирлик ва пора олиш, геноцид, экоцид учун қўлланилмайди.

Яна кимларга амнистия қўлланилмайди?

  • хавфли ўзгача хавфли жиноятларни такрор қилганларга;
  • Жазо ўташ тартибини бузганларга;
  • уюшган жиноий гуруҳнинг (УЖГ), жиноий гуруҳнинг таркибида жиноят қилганларга;
  • аввал амнистия ёки раҳм қилиш актлари қўлланилган ва қайтадан билиб туриб жиноят қилганларга;
  • қидирувда юрганларга;
  • чет эллик фуқароларга;
  • вояга етмаганлар ва ёш болаларга нисбатан турли жиноят қилганларга;
  • умрбод озодликдан ажратилган одамларга.

Судлаган Қирғизистон сиёсатчиларининг орасидан қай бирига амнистия қўлланилиши мумкин?

Ўмурбек Текебаев 2017-йил 16-августда судда. Сурат: Уланбек Эгизбаев/RFE/RL

Ўмурбек Текебаев

Коррупция учун мулкини мусодара қилиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган муҳолифатчи Ўмурбек Текебаевга амнистия қўлланилиб, эркинликка чиқиши мумкин. Ҳохир Текебаев 59 ёшда, лекин 2018 йилнинг декабрида у 60 ёшга чиқади.

Айни иш бўйича 8 йилга судланганларнинг иккинчиси, ФҲМнинг собиқ раҳбари Дуйшўнқул Чотонов амнистия бўйича чиқарилмайди, чунки у эндигина 50 ёшда. Лекин унинг жазо ўташ муддати учдан бирига қисқартирилиши мумкин. ирине кыскартылышы мүмкүн.

Бунга қадар судланганларнинг икковининг ҳам жазо муддати амнистия бўйича қисқартирилган  — энди у 4,45 йилни тузади.

Коррупция ва хизмат вазифасини суистеъмол қилиш учун судланганларнинг аксарияти каби Текебаев ва Чотоновнинг мулклари мусодара қилинган. Қонун лойиҳасида амнистияга тушганлар жазодан бўшатилади лекин мулкни мусодара қилинишидан озод этилмайди деб айтилган.

Алмамбет Шикмаматов

Шикмаматовга амнистия қўлланилмай қолади, чунки у амниятига тўғри келмай қолган «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича судланган. Шикмаматовга «сохта тендер» ва ўз хотинининг машинасини Ҳисоб палатасига сотгани учун 5 млн сом жарима солинган.

Райкан Тўлўгўнов

Собиқ депутат Райкан Тўлўгўновга ҳам амнистия қўлланилмайди, сабаби у судланган «талончилик» моддаси бўйича амнистия қўлланишга тўғри келмайқолади. У 2010-йилдаги апрель революцияси вақтидаги «мародёрлик» ҳақида иш бўйича 15 йилга судланган.

Садир Жапаров

Жапаровга ҳам амнистия қўлланилмай қолади, чунки у ҳам амнистияга тўғри келмай қолган «Гаровга олиш» моддаси бўйича судланган. Тергов версияси бўйича, Жапаров 2013 йили Иссиқкўлда митингчиларга вилоят губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш бўйича буйруқ берган.

Карганбек Самаков

Самаковга эса амнистия қўлланилиши мумкин. Агарда у қўлланилса, у ҳолда унинг муддати учдан бирига қисқариши мумкин. У ерларни ноқонуний транформациялаш учун судланиб, 10 йилга қамалган. Кейинчалик унинг жазо ўташ муддати амнистия бўйича уч йилга қадар қисқартирилган.