«Давлатнинг қўли узун». Жээнбековнинг парламент қошидаги нутқидан парча

842
Президент Сооронбай Жээнбеков 27-июнь куни парламентда нутқ сўзлади. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 27-июнь куни Жогорку Кенешда депутатларнинг олдида нутқ сўзлади. Унинг парламентдаги баёнотини тўлиғи билан расмий сайтдан ўқишингиз мумкин, бу материалда эса қисқартирилган нутқини ҳавола қиламиз.

Ҳаёт яхши бўлиб қолди. Биз иқтисодий тараққиёт учун ЕОИИга қўшилди. Қирғиз-рус тараққиёт фонди йирик лойиҳаларни молиялаштирмоқда. Ўлканинг хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда таъминлаш борасида Қуролли кучларни реформа қилишнинг концепция йўналишлари аниқланди. Маънавий қадриятларни ривожлантириш жиҳатида харакатлар бормоқда. Давлат тилини ривожлантиришга ва диний соҳани ислоҳ қилишга, тарихимизнинг ҳақиқатларини аниқлашга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. Суд адолатини ўрнатиш борасида харакатлар амалга оширила бошлади. Адолатли сайловларни таъминлаш учун алоҳида аҳамият берилди.Биометрикани фойдаланиш билан овоз бериш процессини шаффоф ўтказишга йўл очилди.

Лекин муваффақиятларга қарамай кўплаб нарсаларни ўтказиш лозим. Келажакдаги ёрқин Қирғизистон шундай бўлиши керак: Коррупциясиз — ҳукумат,  адолатли — суд, ривожланган — ҳудудлар, ҳаққоний ва шаффоф— сайлов, аҳил — жамият, соғлом —миллат, сифатли — билим, кучли — рух, бақувват — Қирғизистон мамлакати. Бу ҳар биримизнинг ҳаётий миссиямиз, асил мақсадимиз!

Яқинки йиллари Қирғизистоннинг ёрқин келачагини таъминловчи асосий мақсадлар бор — инсон ҳуқуқларини бузмоқчи бўлганларга қарши аёвсиз кураш олиб борган адолатли ҳукуматни тузиш лозим. Бунинг учун дадил ислоҳотлар қилишимиз керак. 2019 йили судьялар, юристлар ва милиционерлар янгича ишлай бошлайди. Янги кодекслар ҳамда қонунларни амалга ошириш формал шаклда бўлмаслиги керак. «Улгурмай қолдик» деган баҳоналар қабул қилинмайди. Бу реформани саботад қилганларга қаттиқ чоралар кўрилади. Ҳукумат бу ишга зарур бўлган маблағни ажратсин. Ривожланиш ҳисобидан иқтисод қилиш тўғри келмайди.

Куч тузимларини реформалаб, адолатли ва очиқ-ойдин давлат бошқарувини ўрнатиш керак. Коррупцияга қарши кураш  — бу энг муҳими. Бу билан курашда сиёсий рақиблардан ўч олишга йўл берилмайди. Коррупцияга қарши курашувчилар қонунбузарликдан узоқ бўлиши лозим. Бюджетга хиёнат қилганлар, албатта жазоланиши керак. Давлатнинг қўли узун, ҳар қаерда жиноятчига етади, айниқса ҳозирги технология замонида.

1-июлдан бошлаб амалдорларнинг декларацияларии текшириш бошланади. Ҳар ким пешона тери билан топган пулига яшаши керак. Бойлигини яширганларни аниқлаш керак. Давлат ходимининг ойлик маоши унинг минимал эҳтиёжларига етиши керак  — уни ошириш керак. Давлат хизматига адолатли танлов ва равобатдошлик орқали мухтахассис бўлган ходимлари келиши афзал.

Давлат хизмат кўрсатишларининг аксариятини электрон форматга ўтказамиз. 2019 йили «Тундук» электрон тизимини тўлақонли ишга киргизиш кергизиш керак. Шу билан бирга, «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасини ишга оширишни тезлатиш зарур.

Коррупцияга қарши курашда депутатларнинг қўллови керак. Ҳозир қайси порахўрни ушлама, унинг ортидан депутатнинг ёки қайсидир бир сиёсий гуруҳнинг  «шу одамни озод қилсангиз» деган илтимослар келиб тушяпти. Ўғрилар жамиятнинг ёмон кўришини сезиб, орамизда юра олмайдиган муҳитни тузишимиз керак! Халқдан ўғирлаганлар эртами кечми эл ризқини қайтаради! Бунинг учун махсус ҳисоб очдик.

Ҳудудларни дарҳол ривожлантириш керак. Қишлоқда замонавий ҳаёт шароитларининг бўлишига, чекка қишлоқдагиларнинг билмга, соғлиққа, маданиятга ҳамда хизмат карьерасига бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришга кўмак бериш керак. Уларнинг ривожланиши учун реформа ўтказиб, ишчи гуруҳ тузамиз. Инфраструктура лойиҳаларини якунлаб, Хитой в Евросиёнинг ўртасида транзит ўлка бўлиб қолиш керак.Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли, Шимол-жануб амуқобил йўлни, Иссиқкўл айланма йўлининг қурилишини якунлаб, ички авиақатновларни тиклаш керак. Бу фуқароларнинг ҳаёт тарзини ўстиради.

Биздда жуда бой сув-энергетика потенциали бор ва биз уни 10 фоизинигина фойдаланамиз. Энергетика лойиҳаларини ривожлантириш зарур: Токтогул ГЭСини модернизациялаш; Қамбарота ГЭСларини ҳамда Юқори Норин ГЭСларининг каскадларини қуриш ва бошқалар.  Енгил саноатда бизнинг потенциалимиз бор, текстиль ва тикувчилик йўналишидаги  технополисларни қуриш зарур. Йил давомида ишловчи туризмни ривожлантириш керак

Инветиция соҳасини яхшилш зарур. Бунинг учун ҳукумат органларининг тозалиги, суд тизимнинг адолатлилиги зарур, асоссиз текширувларни эса тўхатиш керак . Божхонада коррупцияга йўл қўймаслик керак.

Соғлиқни сақлашни, таълимни ва яшаш шароитини яхшилаш керак. Билим бериш сифатли бўлиб, ҳар бир мактабни интернет тармоғига қўшиш керак. Менинг ишимдаги энг муҳим йўналиш — давлат ипотекаси.

2020 йили парламент сайлови ўтади. Парламент демократиясини ривожлантириб, авторитаризмнинг ўрнатилишидан сақланишимиз керак Сайловда адолатни, шаффофликни таъминлашимиз керак.

Марказий Осиё ўлкалари ва Россия билан алоқаларни мустаҳкамлаш — энг муҳим йўл. Хитой — бизнинг стратегик ҳамкоримиз. Туркия, Япония, Корея, АҚШ, Европа иттифоқи ҳамда Араб давлатлари билан яхши алоқада бўлишимиз керак. Ўлкани ЕОИИга интеграция қилиш  — приоритет йўналиш сифатида қолади. ЕОИИга аъзо давлат сафида, катта бозорга эксорт қилиш имкониятидан максимал фойдаланиш зарур. Бироқ бизнинг мигрантлар манфаатларини ҳам ҳимоя қилиш керак.

Жамиятдаги бирдамликни кучайтириш  — баримизнинг кзнглимиз марказида бўлиши керак. Ҳозир ўз манфаатини ўйлаб, жамиятимизга бўлиниб –парчаланиш, ғавғолар қўзишга харакат қилганлар бор. Уларга ақл билан муомала қилиб, тинчликни ҳаммасидан ҳам юқори қўйишга мажбурмиз. Яқинда биз 2018-2023 —йиллари бажариладиган ишларни, барча тармоқларнинг муҳим йўналишларини аниқлаймиз.  Қирғизистонимизни, ҳар бир фуқаройимизни Аллоҳнинг ўзи қўлласин!