БМТнинг бош котиб ёрдамчиси: Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият оғирлашиб бормоқда

754

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Бош котиби ёрдамчиси Эндрю Гилмор Қирғизистонда инсон ҳуқуқларининг аҳволи ёмонлашгини айтмоқда. У президент Сооронбай Жээнбековнинг ҳукуматга келиши билан аҳвол яхшиланишидан умид қилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг бош котиби ёрдамчиси Эндрю Гилмор «Клооп»га берган интервьюсида ҳуқуқ ҳимоячиларнинг ишонтиришларига таянган ҳолда, Қирғизистон ҳукумати фуқаролик секторининг ишига кўпроқ тўсиқ бўлиб, ОАВ учун сўз эркинлигини чеклай бошлаганини хабар қилди.

Инсон ҳқлари бўйича БМТнинг бошчисининг маъмурияти Жээнбеков бу ҳолатни яхшилашга ёрдам беради деб умид қилдаи.

«Биз у [Жээнбеков] ёлғон маълумот учун ОАВга қарата ўз шикоятларини чақариб олганига ўзгача қувонмоқдамиз ва бу илк чоралардан бири эканига, ундан ташқари, бунинг ортидан аҳволни енгиллатиш учун бошқа чоралар ҳам кўрилишига умид қиламиз», — деди у.

Шунингдек, Гилмор халқаро судларнинг қарорлари энди қирғиз судлариникага қараганда паст бўлган Конституцияда мавжуд бўлган охирги ўзгартиришлардан хвотирда эканини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда БМТнинг бош котиби ёрдамчиси бу нарсада катта муаммо кўрмаган — унинг фикри бўйича, бу ўзгартиришлар Қирғизистоннинг халқаро жамоатчилик олдидаги мажбуриятларига таъсир этмаслиги керак.

«Албатта, бундай бўлгани жуда аянчли, бироқ шунга қарамасдан Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятлари қолаверади. Қирғизистон халқаро тўққиз конвенциянинг ичидан еттитасига қўл қўйган ва уни сўзсиз тарзда бажариши керак», — деди Гилмор.

Видео: Арсений Мамашев