Бир кадр билан: 27 млн сомга таъмирланган йўлакда ёмғир сабаб тешик пайдо бўлди

Чуй ва Манас проспектларининг кесилишидаги Бишкекнинг ер ости йўлагидаги тешик. Тешик ости кўлмакка айланган. 28-май. Cурат: Эржан Бейшеналиев/Kloop.kg

Филармония ёнидаги ер ости йўлагида ёғингарчилик сабабли тешик пайдо бўлди. Бишкек мэрияси 27 млн сомга таъмирлаш ишларини ўтказганига хали бир йил ҳам бўлмаган.

2017-йили сентябрда реконструкция қилинган ер ости йўлагининг очилишидан кейин 20 кун ўтиб унинг устидан ёмғир сабаб сув томчилай бошлаган. Ўшанда капитал қурилиш бошқармасининг етакчиси Койчогул Ибраимов сув нега томчилаётганини «тез орада» аниқлашни ваъда қилган.

Бишкек мэрияси шаҳар марказидаги икки йўлакни 2017 йили таъмирлаган. Филармониянинг ёнидаги йўлакдан ташқари, ЦУМнинг ёнидаги йўлак ҳам таъмирланган. Жами бўлиб мэрия ер ости йўлакларни таъмирлашга 70 млн сом сарфлаган.

Бишкек мэриясининг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ер ости йўлакда тешик унинг устидаги «эскирган ва алмаштириш керак бўлиб қолган» ирригация қувурлари сабабли пайдо бўлган.

«Ўтган йили ер остидаги йўлакларни таъмирлашда уларни (ирригация қувурларни) алмаштириш ишларини олиб боришга имконият бўлмаган, чунки бунинг учун биринчи навбатда йўл қопламасини олиш керак бўлади», — деб айтилади мэриянинг маълумотида

Бундан ташқари матбуот хизмати бу йили шаҳар ҳукумати Айтматов ва Манас проспектларини, шунингдек Чуй проспектининг кесилишини таъмирлаш режалаштирилаётганини билдиришди. Таъмирлаш ишлари вақтида ирригация қувурлари  реконструкциядан ўтиб, «сув томчилаётган ер остидаги йўлакнинг камчилиги» бартараф қилинади.

Таҳминан бу июнь ёки июль ойларида амалга ошади.