Парламент комиссияcи ИЭМни янгилашга кетган харажатни ўрганиб чиқди. Улар қандай хулосалар чиқаришди?

772
Бишкекская ИЭМ. Фото: Михаил Дудин / Sputnik

Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) янгилашга кетган 386 млн доллар Хитой кредитидан унумли фойдаланишини ўрганиш бўйича депутатлар комиссияси ўз хулосасини очиққа чиқарди. Комиссия жиҳозларнинг нархи «анча кўтарилиб», Қирғизистоннинг манфаатлари эса «етарли даражада ҳисобга олинмаган » деб ҳисоблайди.

Парламент  комиссияси Бишкек ИЭМни янгилашга кетган 386 млн доллар харажатни 26 январда станцияда бўлган авариядан кейин текшира бошлаган. Унинг оқибатида бишкекликларнинг аксарият қисми шаҳарда ҳаво даражаси кечаси Цельсий бўйича -25 градусдан тушиб кетган вақтда деярлик беш кун бўйи иссиқликсиз қолган.

Модернизация учун маблағни кредит сифатида Хитойнинг давлатга қарашил «Эксимбанк»и ажратиб берган. Натижада Қирғизистон кредит бўйича устама фойизларни ҳисоблаш билан  500 млн долларга яқин маблағ қайтариб бериши керак. Модернизация ишини ускуналарни ўзи сотиб олиб, лойиҳа учун субпудратчини ўзи танлаган Хитойнинг ТВЕА компанияси амалга оширган.

Депутатлар комиссияси асосий ускуна эскирганлиги сабаб ИЭМни янгилаш талаб қилинган деган қарорга келган. Шунингдек, депутатлар кредит олиш асосли бўлган деб ҳисоблайди, чунки таъмирлаш ишини олиб бориш учун Қирғизистоннинг ўз маблағи бўлмаган.

Лекин шартномага қўл қўйиш жараёни ва кредит маблағи қандай сарфланганлиги парламентарийларда саволларни туғдирган.

Парламент  комиссияснинг асосий хулосалари:

  • ТВЕА ва ҳукумат уюштирган депутатларнинг Хитойга бўлган сафари — «лоббировать элементи»;
  • Хитой компанияси билан тузилган шартномада Қирғизистоннинг ҳуқуқлари ёзилмаган;
  • уч министрликнинг ТВЕА билан тузилган шартномага танқидлари бўлган, аммо улар кейинчалик ҳисобга олинмаган;
  • Хитой компанияси янгилашга маблағ қандай сарфлангани бўйича ҳеч қандай батафсил ҳисобот бермаган;
  • ИЭМ учун ускуналарнинг нархи қимматлатилган;
  • янгиланган ИЭМни кул-қолдиқлардан тозалаш тизимисиз ва кимёвий йехнинг қурулиши якунланмай туриб қабул қилинган. Кимёвий йехни ҳам ТВЕА қуриб бериши керак бўлган;
  • ИЭМнинг янги қисмини электр қувватлилиги эскисига қараганда юқори, лекин иссиқлиғи — паст;
  • президент маъмуриятининг ташқи ишлар сиёсати бўлимини бошқарган Сапар Исаков модернизация учун пудратчи ТВЕАнинг танланишига «таъсирини кўрсатган»;
  • Алмазбек Атамбаев президент бўлиб турган вақтда модернизация бўйича масалани ҳал қилишда ҳукуматнинг ишига аралашган.

Пудратчи қандай танланган?

Комиссия ўз хулосасида шартномага қўл қўйилишининг хронологиясини ёзиб чиқиб, ҳужжатга ўша вақтда қарор қабул қилган амалдорларнинг исмларини келтириб ўтган.

Депутатлар ўрганиб чиққан ҳужжатларга кўра, ИЭМни янгилаш бўйича таклиф тўрт ширкатдан тушган. Лекин ҳукуматнинг маълумоти бўйича, «Интер РАО ЕЭС» ва Хитойнинг ТВЕА компаниясининг лойиҳалари техник ҳамда иқтисодий жиҳатдан қараганда тўлақонли ишлаб чиқилган бўлган.

Ўша вақтда Осмонбек Артикбаев Энергетика министрлигини боқшариб турган. Министрликнинг кенгашмасида 2013 йили 28 майда амалдорлар модернизация бўйича Хитойнинг  ТВЕА компаниясининг таклифни қабул қилган.

ТВЕА реконструкцияни 396 млн долларга баҳолаган (кейинчалик баҳо 10 млн долларга арзонлатилган).  «Интер РАО ЕЭС» компанияси таклиф қилган модернизация лойиҳасининг баҳоси эса 132 млн долларга қиммат бўлган.

Шундан кейин Қирғизистоннинг Энергетика министрлиги ТВЕА компаниясининг ташаббуси бўйича парламентнинг депутатлари учун Хитойга икки сафарни уюштирган. Улар компаниянинг фаолияти билан танишиш керак бўлган. Депутатлар комиссияси буни ҳукумат тарафидан ТВЕАни «лоббировать қилиш элементи» деб атаган.

2013-йили июлда «Электр станциялар» ишхонаси Бишкек ИЭМни янгилаш бўйича  ТВЕА билан шартнома битимини тузган. Комиссиянинг хулосасида шартномада «техник иқтисодий асосламасиз ҳамда ҳар бир позиция бўйича аниқ сметалар асосида батафсил ҳисобларсиз» қўл қўйилган деб айтилган.

Шартнома битимига ҳозир устидан тергов ўтаётган «Электр станциялар» ишхонасининг собиқ директори Салайдин Авазов қўл қўйган.

ИЭМнинг ходимлари 2017 йили 30 августда янги корпуснинг очилиш маросимида  Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Кредит битимининг айрим бандлари комиссиянинг хавотирига сабаб бўлган  — масалан, агарда Қирғизистонда ёки Хитойда сиёсат ўзгарса Хитой томон кредит беришни тўхтатиб қўйиши мумкинлиги бўйича банд. Унда Қирғизистон дарҳол устама фоиз билан қарзни тўлаб бериши керак бўлиб қолади.

Депутатлар бу бандни битимга Қирғизистонда икки марта революция бўлгани сабабидан киргизишган деб ҳисоблайди. Лекин коммиссия ўз хулосасида Қирғизистоннинг ҳуқуқлари ёзилмаганини кўрсатган.

Бундан ташқари, кредит битимида агарда Қирғизистон устама фойизларни ёки кредитни ёпмаса, у ҳолда Хитой халқаро арбитражда ўзи истаган активни талаб қила олиши ёзилган.

Битимга кўра, кредит бўйича барча келишмовчиликлар Хитойда жойлашган Халқаро Гонконг арбитраж марказида хал қилинади.

ТВЕА ва битим танқидлар ҳисобга олинмай қабул қилинган

Қирғизистоннинг уч министрлиги қирғиз ҳукумати билан Хитойнинг «Эксимбанк»ининг ўртасидаги кредит олиш битимининг лойиҳасига тўлиғи билан маъқул бўлишмаган. Аммо  премьер-министр Жанторо Сатибалдиев 2013-йилнинг 10-сентябрында кредит олиш келишувининг лойиҳасини  танқидлар ҳамда таклифларни ҳисобга олмаган ҳолда мақуллаган.

Жанторо Сатибалдиев ИЭМни янгилаш бўйича келишувга қўл қўйиш вақтида. Сурат: Улан Асаналиев/RFE/RL

Министрликлар қандай танқидий фикрларни айтишган?

Экономика министрлиги ИЭМни модернизация қилиш учун компанияни самарали танлаб олиш учун тендер ўтказишни таклиф қилган.

«Бунда, ТВЕА компанияси "Датка-кемин" ни қуриш лойиҳасини ишга оширишга, шунингдек, мазкур компания  "Датка-Түштүк" лойиҳасини ишга ошираётганлиги ва яна бу компания қайта танлаб олиш Хитойнинг бошқа ширкатларининг таклифларини хисобга олмай туриб танлаб олиниши улар томонидан йирик кўламдаги лойиҳани очиқ ва адолатли танланишига шубҳа туғдириши мумкин», — деган фикрлар айтилган.

Министрлик Қирғизистоннинг манфаатларини ҳисобга олиш билан лойиҳани тўлиқлаб ишлаб чиқишни таклиф қилган. Ведомствонинг маълумотига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи доимо ўсиб турган, чунки ҳукумат турли лойиҳаларга янги кредитларни жалб қилган.

Ташқи ишлар министрлиги битимдан Халқаро Гонконг арбитраж маркази бўйича бандни олиб ташлаб, бетараф ҳудуда жойлашган арбитраж судини кўрсатиш таклифини берган.

Премьер-министр Сатибалдиев битимнинг лойиҳасини маъқуллагандан кейин бир кун ўтиб молия министри Ольга Лаврова унга қўл қўйган. КЕйинчалик у парламент комиссиясига у битимга қўйишга мажбур эканини тушунтирган, чунки ҳукумат — коллеги органи ҳамда у унинг қарорига бўйисиниши керак эди.

Ҳукумат «Эксимбанк» билан кредит келишувини ратификациялаш бўйича қонунни 2013 йили 2 декабрда парламентнинг  ратификациясига «ортга жилдирилмайдиган» шаклда киргизган.  Жогорку Кенеш келишувни ратификациялаш ҳақида қонунни 11-декабрда мақуллаб, президент Алмазбек Атамбаев эса унга 2013-йили 23-декабрда қўл қўйган.

Маблағ қандай сарфланган?

«Электр станциялар» ишхонаси ва ТВЕАнинг ўртасидаги келишув кўрсатилган баҳода қурулишни «тўлиқ тугатиш» маъносини англатган EPC усули билан тузилган.

«386 млн АҚШ доллари бўйича белгиланган суммага EPC усули билан шартнома келишуви тузиш бўйича ТВЕА компаниясидан Бишкек шаҳрининг ИЭМни модернизациялаш тўғрисида амалдаги харажатларга аниқ ҳисоботларни талаб қилиш вақтинча депутатлар комиссиясига имконсиз бўлди», — деб айтилади хулосада.

Бишкек ИЭМи. Сурат: Улан Асаналиев/RFE/RL

Комиссиянинг хулосасига кўра, ТВЕА компанияси умумий миқдори 377,4 млн доллар қурулиш-таъмир ва ишлатиш-тартибга солиш ишларини бажаришни батафсил ҳисобини кўрсатмаган. Шунингдек, мазкур маблағнинг ичидан «Бошқа харажатлар» банди бўйича сарфланган йирик маблағлар комиссияда савол туғдирган, унга кирган харажатлар:

  • административ харажатлар — $14,4 млн;
  • лойиҳа — текширув ишлари — $11,9 млн;
  • консультант учун харажатлар — $5,9 млн;
  • ишлатиш-тартибга солиш ишларини бажариш учун харажатлар — $6,7 мн;
  • персонални ҳамда механизмларни транспортлашга кетган харажатлар — $9,3 млн.

«Бишкек ИЭМни модернизациялашга харажатларни амалга оширилган текширувга кўра, алоҳида позициялар бўйича Шартноманинг баҳо таклифига кўра суммаларидан амалда бажарилган ишларнинг суммаларида ўзгаришлар бор», — деб айтилади хулосада.

Ҳужжатга кўра, икки буғ қозонга кетган харажат нарх таклифида кўрсатилганига қараганда 10,6 млн долларга қиммат бўлган.

Хулосада Қирғизистонга киргизилган ускуналарнинг суммаси бўйича ўзгаришлар борлиги кўрсатилган.

Бишкек ИЭМнинг маълумотига кўра, ИЭМни модернизация қилиш учун туўрт йилда 170,7 млн долларга материаллар ва ускуналар олиб келинган. Лекин Давлат божхона хизмати билдиришича,  «ИЭМни модернизациялаш» лойиҳаси бўйича Қирғизистонга  суммаси 169,9 млн долларни такшил қилган материаллар ва ускуналар олиб келинган. Бу деярлик 800 минг долларга оз.

«Шу билан бирга омбирларга, видео назорат камераларига, музлаткичларга, юк юкловчи лифтларга ҳамда бошқалар бўйича ускуналарга баҳоларнинг жиддий тарзда юқори бўлиши аниқ сезилади», — деб айтилади хулосада.

Пировардида нима қуришган?

«Электр станциялар» ишхонаси 2017-йили 7-июлда ИЭМни модернизацияланган қисмини ўз қарамоғига олган, аммо ТВЕА янги қисмлар учун кимёвий цех қуриб бермаган. Кимёвий цех қуриш бўйича келишув  «Электр станциялар» ишхонаси қабул олиш -ўтказиш актига қўл қўйгунга қадар бир кун аввал етиштирилган. Янги кимёвий йехни қуришга тайёргарлик ишлари яқиндагина бошланган.

Эксплуатацияга баландлиги 150 метрни ташкил қилган тутун чиқарувчи мзри ва икки энергоблок берилган. Эски блокларни электр қувватлилиги 666 МВтни ташкил қилган, янгиланган блоклар эса 146 МВтга қувватли бўлиб қолган.

Аммо янги блокларнинг иссиқлик қувватлилиги эски ускуналар ишлаб чиққан иссиқликка нисбатан 149,7 Гкал/соатга қадар камайиб кетган.

Январдаги авариядан кейинги ИЭМ. Сурат: Даниль Усманов/Kloop.kg

Депутатлар яна нимани хоҳламоқда?

Парламентарийлар үч йиғиннинг натижаси бўйича бош прокурорга ИЭМни модернизациялаш жараёнининг ўзига, қўл қўйилишига ва тайёргарликка алоқаси бор барча хизмат ходимларининг фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни топширди.

Бош прокуратура, Ҳисоб палатаси ва Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети ИЭМни янгилаш учун 386 млн доллар кредит қанчалик даражада мақсадли фойдаланилганини текшириши керак.

Бундан ташқари, мазкур муассасалар ТВЕА компаниясинг субпудратчилари билан субтаъминотчилари хизматкорлар билан аффирлашганини ўрганиши керак.

Депутатлар уларга ТВЕА мактабнинг қурулишиа, уюштирув техникаларини сотиб олишга, Кара-Кече ИЭСини қуриш лойиҳасининг техник –иқтисодиқ асосламасини ишлаб чиқишга ажратган 20 млн доллар грантнинг фойдаланиши бўйича харажатларни ҳам ўрганиб чиқишни топширишди.