Олий Суд Саляновага нисбатан ҳукмни ўз кучида қолдирди

643
Аида Салянова. Сурат: Самат Жумакадыров/«Азаттык»

Қирғизистон Олий суди собиқ бош прокурор Аида Саляновага нисбатан бунгача инстанциялардаги суд ҳукмини ўз кучида қолдирди. Салянова адвокат Алексей Елиесеевнинг лицензиясини ноқонуний узайтириб бериш бўйича айбланиб, унга жазо ўташ муддатини жилдириш билан беш йилга кесиш ҳукми чиқарилган.

Салянованинг оқловчиси уни барча бандлар бўйича оқлашни илтимос қилди. Унинг айтишича, бунгача инстанциядаги судлар қоида бузарликка йўл қўйган, шунингдек иш сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Прокурорлар ҳукмни кучида қолдиришни сўрашди. Аммо судья бунгача инстанцияларнинг қарорини кучида қолдирди.

Салянова суднинг аввалги суд йиғинида ўзига нисбатан жиноий ишни «Атамбаевнинг сиёсий буйруғи» деб атаган.

«Бу Атамбаевнинг буйруғи экани ҳаммангизга маълум . Бир одамнинг кўра олмаслиги, икки юзлилиги бир ярим йиллик  қимматли вақтни олди. Бир йилнинг ичида ўнта қонун ёзибман. Яна қанчаси ёзиларди...», — деб ёзган у.

Бундан ташқари, Салянова Елисеев билан ҳеч қачон таниш бўлмаганини билдирган. Унинг айтишича, юстиция министрлигининг барча ходимлари Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини узайтирилишини қонуний эканини тасдиқлаб берган, чунки уларнинг ичидан ҳеч кимиси ҳуқуқ тартибот органларининг адвокатга нисбатан қўзғалган жиноий иш ҳақидаги хатни кўрмаган.

Салянова ҳеч бўлмаса жиноий иши қўзғалган вақтда ҳам лицензия узайтирилиши мумкин деб ҳисоблайди, чунки Елисеев судланмаган бўлган.

Район ва шаҳар судлари Саляновани у юстиция министри бўлган вақтда 2010-йили қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг сафдоши Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини ноқонуний узайтириб берган деган сабаб билан айбдор деб топган.

Унинг жазо ўташ муддати 2029-йилга сурилиб, беш йилга эркидан ажратиш ҳукми чиққан, чунки унинг кичкина фарзанди бор.

Бош прокуратура Саляновага қарши 2016-йили жиноий иш қўзғаган. У бу ишни «сиёсий» ва «сохта» деб атаб, уни 2015-йилнинг бошидан бери очиқ тарзда танқид қила бошлаган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг шаънига айтилган танқидий фикрлар билан боғлаган.

У 2015-йили бош прокурорлик хизматидан кетгандан сўнг Алмазбек Атамбаевга қарши чиқа бошлаган. Салянова Бишкек ИЭМга кўмирларни ноқонуний юборишда айбланган умр йўлдоши Бакит Абдикапаровго қарши жиноий иш туфайли ҳукуматни тазъйиқда айблаган.

Шунингдек 2016-йили Салянова муҳолифатчи «Ата Мекен» партияси депутати бўлган Атамбаевнинг конституциявий реформаларига қарши чиққан, ўлканинг асосий муҳолифатчи сиёсатчиларидан бири бўлган. Шу йили унинг умр йўлдоши етти йилга шартли кесилган.