Бишкекнинг Орто-Сай бозоридан бомба топилмади

736
ИИМнинг, тез ёрдам ҳамда қутқарув хизматларининг машиналари Орто-Сай бозори ёнида Сурат: Айзирек Иманалиева/Kloop.kg

ИИМ ва МХДКнинг ходимлари Орто-Сай бозоридан ҳеч қандай портловчи модда топмай, у ердаги қуршовни бекор қилишди. Бозор бомба тўғрисидаги маълумот сабабли уч соатга яқин қуршовга олинган. Бу сўнгги икки ой ичида тўртинчи билдирув.

МХДнинг матбуот котиби  Рахат Сулайманов «Клооп»га Бишкекнинг Орто-Сай бозоридан қуршов олиб ташланганини билдирди. Бозор одатдаги тартибда ишлай бошлади.

«Бозорнинг ҳудудида ҳеч қандай шубҳали буюмлар топилмади», — деди у. Энди МХДКнинг ходимлари бомба ҳақида ёлғон маълумот берган номаълум кишини изламоқда.

Бугун кун ярмидан кейин бозорнинг ходимлари милицияга кимдир телефонда суҳбатлашаётиб бозор ҳудудига бомба қўйилганини билдирган номаълум шахс бўйича хабар қилишган.

Куч органлари бозорни қуршовга олиб, у ердан бомбани топишга харакат қилишган. Бозорнинг жами ходимлари ва харидорлари эвакуация қилинган.

Бозор атрофидаги қуршов. Сурат: Айзирек Иманалиева/Kloop.kg

«Бомба» ҳақидаги маълумотлар

Бу охирги икки ойда Бишкекда «бомба» қўйилгани ҳақидаги тўртинчи билдирув.

Милиция 26-апрелда Марказий Осиёдаги Америка университетида (МОАУ) бомба излаган, лекин топилмаган. Эртасига «Бишкек Парк» савдо марказида портловчи модда қйўилагни бўйича билдирув тушган. 29 апрелда эса бомба Бишкекнинг темир йўл бекатида изланган. Бу ҳолатларнинг барида сапёрлар ҳеч қандай бомба топишмаган.

Қонунга кўра, терроризм акти ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатгани учун жарима, қора меҳнатга жалб қилиш ёки уч йилга озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.