Мэрни қандай бўшатиш мумкин? Тушунтирамиз

668
Албек Ибраимов Бишкек автобусида. Сурат: Бишкек мэриясининг матбуот хизмати

Айрим қирғиз ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда Бишкек мэри Албек Ибраимов номига айтилаётган танқидий фикрлар остида унинг истеъфога чиқиши ҳақидаги таҳминлар муҳокама қилинмоқда. Ибраимов ўзи унинг ишдан кетиш эҳтимоли ҳақидаги маълумот — бу миш-миш деб айтмоқда. Мэрни қандай қилиб бўшатиш мумкинлигини тушунтирамиз.

Контекстни тушунтирамиз:

  • Бишкек мэри Албек Ибраимовни баридан ҳам шаҳарда йўлларни кенгайтириш учун дарахтларни оммавий турда кесаётгани учун ҳамда кўчатларнинг бир донаси 9000 сомдан сотиб олингани учун танқид қилишмоқда.
  • Бишкек шаҳар кенгашидаги «Республика — Ата-Журт» (РАЖ) фракцияси мэрнинг 2017-йил учун ҳисоботини «қониқарли эмас» деб топган. Навбатдаги шаҳар кенгашининг йиғини майнинг ўртасида ўтади. Йиғинда мэрнинг тақдири ҳал бўлиши мумкин.
  • Ибраимовнинг ўзи истеъфога кетиш эҳтимоли ҳақидаги маълумотни «миш-миш», унинг фаолияти ҳақида РАЖ томонидан берилган баҳони «ноқонуний» деб атади, чунки ҳисоботни қабул қилиш ҳақидаги қарорни алоҳида бир фракциялар эмас, шаҳар кенгашининг бутун таркиби қабул қилиши керак.
  • Ибраимов — амалда ўз хизмат ўрнини сақлаб турган Атамбаевнинг юқори хизматда ўтирган охирги тарафдори.

Мэрни қандай қилиб хизматдан бўшатиш мумкин?

Мэрни хизмат вазифасидан қуйидаги вазиятлардан биридагина премьер-министр бўшата олади:

1) шахсий аризаси асосида;

2) қонунлар бузилган ҳолда, лекин шаҳар кенгаши депутатларининг умумий кўпчилиги мақуллаши орқали;

3) суднинг кучга кирган айблов ҳукми асосида;

4) суд томонидан жавобгарликка лаёқастиз деб топилган вазиятда;

5) вафот этса, бедарак йўқолган бўлса, шунингдек ўлган деб эълон қилиш бўйича суд қарори қонуний кучига кирган ҳолатда;

6) Қирғизистондан четга доимий яшаш учун чиқиб кетган вақтда;

7) Қирғизистон фуқаролигидан чиққан, фуқаролигини йўқотган ёки чет эл фуқаролигини олган ҳолатда;

8) самарасизлик, меҳнатга лаёқатчизлиги оқибатида ўз хизмат вазифаларини бажаришга имкони бўлмаган вазиятда;

9) шаҳар кенгашининг янги чақируви сайланса, у ҳолда мэр ўз ўзидан истеъфога кетади;

10) шаҳар кенгаши депутатларининг умумий сонининг учдан иккиси овоз бериш орқали мэрга ишончсизлик билдирса, у ҳолда премьер-министр уни хизматдан бўшатиш керакми, йўқми эканини хал қилиши керак бўлади. Агарда ҳукумат раҳари шаҳар кенгаши депутатларининг фикрига қўшилмай, мэрни бўшатмаса, у ҳолда улар қайта уч ойнинг ичида ишончсизлик вотумини билдиришга ҳақли бўалди. Мазкур вазиятда премьер-министр мэрни бўшатишга мажбур.

Мэрларнинг кўпчилиги ишдан олинганмиди?

Йўқ. Мустақил Қирғизистон тарихида 2010 йили апрелда Қурмонбек Бакиевнинг ҳокимияти қулатилгандан кейин хизмат вазифасидан биргина Нариман Түлеев бўшатилган. Қолган мэрлар ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан ёки улар бошқа хизматга ўтаётгани сабабли бўшатилган.

Қирғизистон мустақилликка эга бўлгандан бери Бишкекка 14 киши мэр бўлган. Биринчилардан бўлиб шаҳар маъмуриятини  1998-1999-йиллари бошқарган Феликс Кулов истеъфога кетган.

Курманбек Бакиев бош бўлган ҳокимият қулатилганданкейин Вақтли ҳукумат Бишкек мэри Нариман Түлеевни бўшатган. Унга нисбатан коррупция ва апрель революцияси вақтида Бишкекда бўлган тартибсизликларга алоқадорликда гумонланиб жиноят иши қўзғалган. Прокуратуранинг маълумоти бўйича, у мэр бўлиб ишлаган вақтда Хитойдан билган ҳолда қиммат автобусларни сотиб олиб, давлатга 1 млн доллар зарар келтирган.

Лекин айб қўйилганига қарамай, ўша йилнинг ўзидаёқ у «Ата Журт» партиясидан парламентга депутат бўлиб келган.

Суд 2013-йили Түлеевни мулкини давлат ҳисобига мусодара қилиш билан 11 йилган оздликдан маҳрум қилган. Бироқ унинг жазо ўташ муддати амнистия бўйича қисқартирилиб, бундан ташқари, у давлатга 60 млн сом миқдорида жарима тўлаб берган. Тулеев 2016-йилнинг май ойида озодликка чиққан.

Ундан сўнг 2013 йил декабрида Ғалаб паркидаги 16 гектар ерни тижориф ширкатларга ўтказиб бериш факти бўйича қўзғалган жиноят иши асосида истеъфога кетган Иса Омуркулов мэр бўлиб қолган. Суд 2014 йилнинг ўртасида Омуркуловни оқлаб, бир неча йилдан кейин у ҳукумат тарафдори КСДП партиясидан парламент депутати бўлиб қолди.

Омуркуловдан кейин 2014-йили келган Кубаничбек Кулматов икки йилдан кейин истеъфога чиқиб, Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармасининг бошқарма раиси бўлиб тайинланди. Унданкейин бишкекни ҳозирги мэр Албек Ибраимов бошқара бошлади.