ЕХХТ Қирғизистонда сўз эркинлигининг вазияти яхшиланди деб ҳисоблайди

660

Европа ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХХТ) Қирғизистонда сўз эркинлиги учун «ижобий ўзгаришлар» бўлди деб ҳисоблайди. Бунга президент Сооронбай Жээнбековнинг  «24.kg» нашри ва журналист Кабай Карабековга қўйилган 10 млн сом даъвосидан воз кечгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, ЕХХТ журналист Элнура Алкановага нисбатан жиноят иши ёпилганини  «ижобий тенденция» деб ҳисоблайди.

ОАВ эркинлиги масаласи бўйича ЕХХТнинг вакили Арлен Дезир Жээнбековнинг Карабеков билан «24.kg» нашрига нисбатан моддий даъвосидан бош тортганини «давлат амалдорлари учун муҳим намуна» деб атади.

Шунингдек, Дезир «банк сирини тарқатиш»да айбланган журналист Элнура Алкановага нисбатан жиноят ишининг тўхтатилишини «яхши қабул қилганини» билдирди.

«Бу ижобий тенденциянинг давом этиши муҳим, чунки ўлкада ОАВ эркинлигини таъминлаш учун яна кўплаган ишларни амалга ошириш керак», — деди Дезир.

Дезир Қирғизистон ҳукуматини «Заноза» нашри ва унинг асосчилари  Дина Маслова ҳамда Нарин Айипга қўйилган моддий даъволардан воз кечишга чақирди.

«Мен Қирғизистон ҳукуматини яна бир қадам қўйиб, "Заноза" нашрига қўйилган молиявий давъаолардан воз кечишга чақираман, чунки диффомация бўйича шикоятлардаги хаддан ташқари чиқимлар ОАВ эркинлигига салбий таъсир этмоқда», — деб ҳисоблайди Дезир.

ОАВга қарши даъволар

2017 йили  ўша вақтда президент бўлган Алмазбек Атамбаев «Заноза»нашрининг асосчилари Дина Маслова ва Норин Айипга, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага қарши беш даъво аризасида ютиб чиққан Суд уларни президентнинг «обрўсини тўкишда» айбдор деб топган, энди жавобгарлар Атамбаевга 30 млн сом тўлаши керак.

Ўш вақтда президентликка номзод бўлиб турган Сооронбай Жээнбеков 24.kg нашрини ва журналист Кабай Карабековни «… Жээнбеков яқинларининг радикал араб ташиклотлари билан алоқадорлиги» ҳақида ёзилган мақола учун судга берган.

Пировардида у Карабеков ва нашрга қарши судда ютиб чиққан  — жавобгарлар унга 5 млн сом тўлаш мажбуриятини олдилар. Сўнгра нашр ҳамда журналист раддия эълон қилгач, Жээнбеков моддий даъвосидан воз кечди.