Арманистон парламенти премьер-министрликка номзод муҳолифат лидери Пашинянга қарши овоз берди

755
Никол Пашинян

Арманистон парламенти муҳолиф «Елк» фракциясидан ҳукумат раҳбарлигига номзод Никол Пашиянга қарши овоз берди. Пашинян собиқ ҳукумат раҳбарига қарши минглаган акцияларга бош бўлгандан кейин Серж Саргсян премьерликдан кетган.

Пашиянга 55 депутат қарши овоз берган бўлса, 45 депутат қўллаб овоз берган. Ғалаба учун унга 53 овоз керак эди. Пашиянга фақатгина ҳукмрон Арманистоннинг республика партиясидан 6 овозгина етмай қолди.

Парламентда овозлардан кўпчилигига эга бўлган Арманистоннинг республика партияси Пашинян үчун овоз бермаслигини билдирди.

Бошқа партиялар муҳолифат лидерини қўллашини айтиб чиқишган. Аввалроқ Республика партияси билан бирга коалицияга кирган «Дашнакцутюн» фракцияси ўз депутатларининг биридан муддатидан аввал депутатлик мандатини топширишни талаб қилган, чунки у Пашинян учун овоз беришдан бош тортган.

Пашинян 1-май куни эрта билан Арманистон республика фракцияси «премьер сайловини қулатишга қарор қилганини» билдирган. Унинг маълумоти бўйича, партиянинг вакиллари истеъфога кетган премьер-министр Серж Саргсян билан тунда учрашиб, «ҳукуматда қолиб, ундан сўнг парламент сайловини ўтказишни» келишишган.

Пашиняннинг тарафдорлари сайлов ўтаётган вақтда эртадан кечгача Ереван марказий майдонида бўлишди — бунга уларни Пашинян ўзи даъват қилган.

Пашинян Арманистоннинг премьер-министрлик хизматига ёлғиз номзод бўлди. Бошқа фракциялар, ҳусусан ҳукмрон Арманистоннинг Республика партияси ўз номзодини кўрсатмасликка қарор қилган.

Арманистондаги норозилик акцияси

Никол Пашинян ўлкада 13-апрелда бошлаган кўп мингли қаршилик акциясига етакчилик қилган. Муҳолифат аввал 10 йилга яқин Арманистоннинг президенти бўлган Серж Саргсяннинг премьер-министрлик хизматига тайинланишига қарши чиққан.

Саргсян ўзининг иккинчи преизентлик муддати тугаётганда конституция реформасини ўтказган, шу сабабдан Арманисьонда ҳукумат тизими ярим президентликка ўзгарган. Президентнинг ваколатлари чекланиб, уни партиядан ёки партияларнинг коалицияларидан номзод таклиф қилиб, сайловда кўпчилик овозни олган премьер-министр фойдасига бўлиб беришган. Халқаро даражада ҳам ўлкани премьер-министр таништиради, президентни эса энди парламент сайлайди.

Қаршилик билдиришларга қарамасдан, парламент ҳукумат раҳбарлигига Серж Саргсянни сайлаган. Ўша вақтда Никол Пашинян қаршилик акцияси давом этишини юилдириб, уларни «бахмал инқилоби» деб атаган.

Арманистон ҳукумати 22 апрелда муҳолифат билан сўзлашувлар ўткаришга харакат қилган. Премьер-министр Серж Саргсян қаршилик билдирув харакатининг лидери Пашинян ва «Марриотт Армения» меҳмонхонасида учрашишган. Лекин учрашув бир неча дақиқагагина чўзилган.

Пашинян учрашув вақтида «гап диалог тўғрисида эмас, гап биргина сизнинг [Саргсяннинг] истеъфойингиз  ҳақида бўлмоқда» деб билдирган. Премьер-министр Пашиняннинг талаблари «давлатни шантаж қилиш» деб айтган.

Арманистоннинг бош прокуратураси айни шу куни оммавий тартибсизликлар факти бўйича  Пашияннинг устидан жиноят иши қўзғаб, у қўлга олинган.

Серж Саргсян

Лекин эртасига 23-апрелда Пашиян бўшатилиб, Серж Саргсян истеъфога кетган. Бунга қарамай, муҳолифат норозилик акциясини давом этиб, бунгача Саргсянни премьер-министрликка сайланган парламентда қайта сайлов ўтказишни талаб қилган.

Шунингдек, Пашинян парламент унинг номзодлигини премьер-мнистрлик хизматига мақуллаши кераклигини билдирган.