Давлат структураларини оптимизациялаш бўйича комиссия февраль ойидаёқ премьер-министр Сапар Исаковнинг қошида давлат ходимларининг сонини қисқартириш режаси ҳақида ҳисобот бериши керак бўлган. Бироқ мартнинг охирида бу анализнинг натижаси ҳали ҳам чиқмади.
Исаков 8-январда ҳукумат давлат органларига 10% штат ходимларини қисқартирилишини билдирган. Премьер-министр ведомстволораро комиссияга бир ойлик муддатга давлат органларининг структураларини ва тизимни оптималлигига анализ қилишни топширган.
Ходимларнинг сифат таркибини анализ қилиш учун давлат органларининг статс-котиблари масъул бўлишган— улар 10 куннинг ичида давлат ходимларининг сонини қисқартириш режалари ҳақида ҳисобот беришлари керак бўлган.
Деярли уч ой ўтгандан сўнг комиссия ва айрим статс-котиблар ҳали ҳам ўз анализларини битиришмаган ҳамда давлат органларининг ишини оптимизациялаш бўйича режасини кўрсатишмаган.
Ҳукумат матбуот хизматининг раҳбари Чингиз Эсенгул уулу «Клооп»нинг журналистига билдиришича, оптимизация иши «олиб борилмоқда», бироқ ҳозирча қисқартиришлар қачон бўлиши аниқмас. «Қачон аниқ бўлади шунда сизларга хабар қиламан», — деди у.
«Клооп» нашриёти Қирғизистоннинг 12 министрлигини қисқартириш ишлари қандай юргизилаётганлиги тўғрисида сўровнома олди— ведомстволарнинг деярли барчаси Таълим ва меҳнат министрлигидан ташқари ҳеч кимиси ўз анализини битирмади, шунингдек министрликнинг учи кейинроқ жавоб беришни ваъда қилишди.
Таълим министрлиги: 41 кишини қисқартириш таклиф қилинмоқда
Таълим министрлигининг матбуот хизмати билдиришича, давлат ходимларини анализ қилиш охирига етган ва муассаса 41 иш ўрнини қисқартиришни таклиф қилмоқда:
- 6 — Таълим министрлигининг марказий аппаратида;
- 1 — билим департаментида;
- 3 — бошланғич профессионал Таълим агентлигида;
- 31 — ҳудудий органларда.
Меҳнат министрлиги: 170 ходимни қисқартириш таклиф қилинмоқда
Матбуот котиби Кимбат Кидиралиеванинг маълум қилишича, меҳнат министрлигида ҳозир статс-котиб йўқ, шунингдек қисқартириш масаласи билан министрнинг ўрин босари Зууракан Каденова шуғулланмоқда.
«Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бизда 10 фоизга қисқартирилади. Ҳеч бўлмаса барча ведомствонинг қошидаги маҳкамалар 10 фоизга қисқартирилади», — деб билдирди матбуот котиби, бироқ кейинроқ қисқартириладиган ходимларнинг сонини аниқлаб берди — 170 киши.
Меҳнат министрлигининг кадр бўлимининг етакчиси Асел Мамирова оптимизация бўйича схема тайёрланиб, ҳукуматнинг аппаратига жўнатилганини айтди.
«Оптимизация лойиҳаси ҳозир кўриб чиқилмоқда. Менинг тушунчам бўйича, оптимизация схемаси ҳукумат аппарати билан биргаликда тортилади», — деди у.
Ички ишлар министрлиги: «бир қадар оптимизация юргизилган»
ИИМнинг матбуот хизматининг раҳбари Бакит Сейитовнинг айтишича, ўтган йилги министрликда президент буйруғи бўйича қисқартиришлар ўтказилган.
«Бугунги кунда бизга жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун инспекторлар, вояга етмаганларнинг иши бўйича ва ҳудудий инспекторлар етишмаяпти. Шундай бўлса ҳам ИИМ ҳукуматга ўз таклифини киритди. Бундан сўнг нима бўлишини ўзлари ҳал қилишади», — деб билдирди у.
Юстиция министрлиги: «анализ қилиш процессида»
Юстиция министрлигининг матбуот котиби Аида Кадирова ходимларнинг сифат таркибини анализи бўйича комментарийлар у хулосалангандан сўнг «тахминан, апрелда» бўлади деб айтди.
«Биз ҳозир натижаларни тайёрлаш устида ишлай бошладик. Биз анилиз юргизиш жараёнидамиз», — деди у.
Молия министрлиги: «анализ юргизилмоқда»
Матбуот хизматининг раҳбари Гулмира Туголбаева ходимларнинг сифат таркиби бўйича анализ «ҳозирда юргизилаётганини» ва у яқин икки-уч ҳафтада битиб қолиши мумукинлигини айтди.
«Бизда барча бошқармаларда, секторларда ва бўлимларда ҳар бир ходимнинг функционал анализи юргизилмоқда, аниқроқ айтганда, ҳар бир бошқарма билан бўлимнинг вазифалари [анализ қилмоқда], агарда улар такрорланса, улар қисқартирилади. Ҳозир илк натижалар ҳам йўқ», — деди у.
Иқтисод министрлиги: «иш юрмоқда»
Иқтисод министрлигининг матбуот хизматининг маълум қилишича, маҳкамада «бу борада ишлар кетмоқда». Бироқ матбуот хизматидан маҳкамани анализ қилиш қачон тугашини ва қанча ходим қисқартирилиши ҳақида аниқ маълумот бера олишмади.
«Ҳозирча биз изоҳ бера олмаймиз […] Юристлар ҳукумат аппарати билан биргаликда бу нарсани устида иш олиб боришмоқда», — деб айтишди матбуот хизматидан.
Қишлоқ хўжалиги министрлиги: статс-котиб «ҳудуддан ташқари»
Матбуот котиби Гулчехра Садикова қишлоқ хўжалиги министрлигининг статс-котиби Хитойда эканини ва у «ҳудуддан ташқарида» бўлгани учун ҳозирча изоҳ бера олмаслигини айтди.
«У 31-мартга қадар Хитойда бўлади. Бу бўйича ишни статс-котибигина олиб боради ва фақат ўзи изоҳ бера олади», — деб тушунтирди Садикова.
Соғлиқни сақлаш министрлиги: «иш кетмоқда»
Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизматидан статс-котиби Калисбек Шадиканов «ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермаслигини» айтди.
«Қайта тузиш битганда бир нарса айтса бўлади. Иш кетмоқда, натижа чиққанга қадар бир нарса дейишга ҳозирча эрталик қилади», — деб билдирди матбуот хизматидан.
Маданият министрлиги: «давлат кадр хизмати иш олиб бормоқда»
Маданият министрлигининг матбуот котиби Жийде Зоотбекова «Клооп»нинг мухбирини давлат кадр хизматига мурожаат қилишни таклиф қилди.
«Илтимос, давлат кадр хизматига мурожааат қилинглар. Бу нарсани ечиш уларнинг компетенциясида», — деди у.
Ташқи ишлар, Фавқулодда ҳолатлар ва Транспорт министрликлари маълумот олиш учун сўров юборишни илтимос қилди ва материални чиқариш олдидан маҳкамалардан жавоб келмаган.