Қозоғистоннинг 100 млн долларидан воз кечиш қирғиз экспортчиларига қандай муаммо туғдирди?

661
Сурат: Даниль Усманов Kloop.kg учун

Қирғизистоннинг ветеринария лабораториялари Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо ўлкаларга экспорт қилиш учун мол чорва маҳсулотларини текшириш бўйича жиҳозларни олмай қолган  — бу қирғиз ҳукумати 2017 йилнинг ноябрида 100 млн доллар техник ёрдам бўйича Қозоғистон билан шартномани бекор қилиши оқибатида бўлган. Ҳозир Қирғизистонда 19 лабораториянинг ичидан биригина ЕОИИнинг станданртлари билан маҳсулотларни сертификациялайди.

2017-йилнинг октябрининг бошида ўша вақтда Қирғизистоннинг президенти бўлган Алмазбек Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини президентлик сайловига аралашишда айблаб, уларни танқид қилган. Келишмовчилик Атамбаевнинг танқидидан кейин қирғиз-қозоқ чегарасида пайдо бўлган тиқинлар билан кучайиб кетган.

Бу келишмовчилик фонида қирғиз ҳукумати Қозоғистоннинг 100 млн доллар миқдоридаги техник ёрдамидан бош тортган. Мазкур пуллар ўлканинг Россия, Белорусия, Қозоғистон, Арманистон ваҚирғизистон аъзо бўлган ЕОИИга интеграция бўлишига ёрдам бериши кўзда тутилган эди.

Ҳозир Қозоғистон билан муносабатлар яхшиланди — Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков чегарлар бўйича масалаларни хал қилиш бўйича келишиб, чегарада қозоқ ҳукуматининг текширувлари камайган.

Лекин тортишувлар хал қилингандан кейин Қозоғистоннинг ҳукумати тарафидан грант маблағларини қайтадан ажратиб бериш бўлмаган.

Қирғизистон қозоқ грантининг 18 млн долларини режа бўйича экспортга чиқаётган маҳсулотларни ЕОИИнинг талабларига жавоб беришини текширувчи ветеринария лабораторяилари учун ускуналарни олишга сарфлаши керак эди.

Ҳозир Қирғизистонда 19 ветеринария ишлайди, лекин Бишкекдаги бир лаборотириягина бу каби текширувларни олиб боради.

Бишкекдаги лаборатория гўшт, сут, асал ҳамда балиқларни текширади. Экспортчилар Бишкекдаги лабораториядан текширувдан ўтишга мажбур — акс ҳолда уларга ўз маҳсулотларини ЕОИИ ўлкаларига чиқариш рухсати берилмайди.

Экономика министрлигининг маълумотига кўра, Қирғизистон 2017 йили ЕОИИ ўлкаларига 568 млн доллар миқдорида товар ҳамда маҳсулотларни экспорт қилган  — бу 2016-йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 24% кўп.

Бишкекнинг Ўш бозоридаги гўшт қатори «Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Бишкек орқали — ёғ, Олмати орқали — асал

Ҳудудларда лабораторияларнинг йўқлиги маҳаллий тадбиркорларга ноқулайликларни яратмоқда — улар ўз товарларини пойтахтга ёки Олматига текширишга жўнатишга мажбур бўлишмоқда.

«Талас Сут» заводининг директори Мирзакан Давлеталиев ўз компанияси экспортнинг кўламига кўра ойига одатда икки-уч марта  Бишкекда текширувдан ўтиб туришини айтди. Давлеталиевнинг айтишича, ҳар бир текширув беш кун вақтни олади.

Асал экспортчилари Олматининг ветеринария лабораториясидан текширувдан ўтишади. .

«Нима учун Олмати? Чукни Бишкекнинг лабораториясида халқаро стандартлар бўйича антибиотикларга ҳамда бактерияларнинг бор, йўқлигига анализ ўтказишмайди», — дейди асални сақлаш ва қайта ишлатиш билан шуғулланган «Аман Гринфуд» компаниясининг тижорат директори Асилбек Асанбеков.

Бишкекдаги Ветеринар диагностика марказига қарашли Химия ва токсикология бўлимнинг етакчиси Эрмек Курманкулов анализларнинг йўқлигини Бишкек лабораторияси зарурий учкуналарни хали олмагани билан изоҳлади.

«Ала Балык» деҳқон хўжалигининг директори Мээрбек Курманбек ўғли ҳам агарда Бишкекнинг ветлабораторияси экспорт учун керакли анализларни бажаролмаса Олматига текширишга боришга тайёр. Бу йили Курманбек ўғлининг компанияси Россияга балиқ экспортини бошлайди.

Молия манбаларини излаш

Қирғизистоннинг 100 млн доллар миқдорида қозоқ ёрдамидан воз кечиши ўлканинг ветлабораторияларини ускуналар билан таъминланишини тўхтатиб қўйган. Лекин уч йил аввал ўлка ЕОИИга киришга харакат қилаётган вақтда Бишкекдаги лаборатория ҳам жиҳозланиши керак бўлган.

Россия Қирғизистонга иқтисодий иттифоққа интеграция бўлишига ёрдам бериишни хал қилиб, бунинг учун 200 млн доллар грант ажратган. Бу маблани жумладан Россиядан олиб келинган Бишкек ҳамда Ўшнинг ветеринария лабораторияларининг ускуналарини янгилашга сарфлашган.

Бишкекдаги ветеринария лабораторияси. «Клооп» учун Даниль Усмановнинг сурати

Ветеринария диагностика марказининг директори Жолдошбек Касимбеков қозоқ ёрдамидан бош тортиш оқибатида Қирғизистоннинг ҳукумати энди янги ускуналарни сотиб олиш учун пулни хусусий манбалардан излашга мажбур бўлмоқда деб айтди.

«Жорий йили биз 3 млн долларга саккиз лаборатория учун ускуналарни сотиб олишни режалаштиряпмиз. Ҳозир молияштиришнинг бўлиш ёки бўлмаслиги аниқ эмас. Биз бундан ташқари, Балиқчи ва Қоракўлдаги ветлабораторияларни ҳам Жаҳон Банкининг маблағлари эвазига жиҳозлашади деб умид қилмоқдамиз. Лекин бу ерда ҳеч нарса аниқ эмас», — дейди Касимбеков.

Ҳукуматнинг ҳеч бўлмаганда ветлабораторияларни таъминлашга ҳам пули етишмайди.

«Яқиндагина биз Чуй, Талас, Норин ҳамда Иссиқкўл вилоятидаги ветлабораторияларни таъминлашга ўлка йилига 40 млн сом сарфлашини аниқлаб, ҳисоблаб чиқдик», — дейди Бишкек ветлабораториясидан Эрмек Курманкулов.

Иккинчи муаммо — кадрларнинг етишмаслиги. «Ҳукумат янги ускуналарни сотиб олганда ҳам кадр масаласини ечиш керак бўлади. Бишкекда биз эплаб-сеплаб штатни тўлиқладик. Ўш лабораториясида ҳам шу муаммо», — дейди Курманкулов.

У кадр муаммосини хал қилиш учун давлат ветлаборатория ходимларининг маошларини икки карра ошириши керак деб ҳисоблайди.

«Ёш кадрлар бизда ишлашни истамайди. Ойига 10 минг сомлик ойлик учун кимнинг ишлагиси келсин? Лекин давлат маошларни кўтара олмайди — чунки Жаҳон Банкдан олаётган кредитларнинг шартларига боғлиқ. Кредитнинг шартига кўра, Қирғизистон давлат ходимларининг маошларини кўтармаслиги керак», — дейди у.