Исаков савдо марказларида ёнғин хавфсизлигининг сақланишини текширишни топширди

702

Премьер-министр Сапар Исаков Россиянинг Кемерово шаҳридаги ёнғин оқибатида расмий маълумотларга кўра, 64 киши ҳалок бўлган воқеадан кейин Қирғизистондаги барча савдо марказларида ёнғин хавфсизлигининг сақланишини текширишни буюрди.

Ҳукумат раҳбари давлат экотехинспекцияга вилоятларнинг мухтор вакиллари билан биргаликда савдо-кшнгил очар марказларидаги ёнғин хавфсизилигининг сақланишини текшириб чиқишни топширди. Бундан ташқари, Фавқулотда ҳолатлар министрлигига ҳам аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги бўйича кўпроқ тушунтириш ишларини олиб бориш таклиф қилинди.

Бундай қарор 25-мартда Кемерово шаҳридаги «Зимняя вишня» савдо марказида чиққан ёнғинда расмий маълумотларга кўра, 64 киши ҳалок бўлган фожеадан сўнг қабул олинди.

Бишкекнинг қайси савдо марказлари ўт хавфсизлиги бўйича тадбирларни ўтказади?

  • «Космопарк» — 29-март 14:00
  • «Азия Молл» — 30-март 11:00
  • «Бишкекпарк» — 30-март (вақти ҳозирча номаълум)
  • «Детский мир» — 30-март 11:00
  • «Рэд центр» — апрелнинг бошида
  • «Весна» — 1-апрелга қадар
  • «Берекет Гранд» — апрелда
  • «Народный» ва «Глобус» ярим йил давомида ўтказилади (охирги тадбир 2018-йилнинг январида ўтган, кейингиси эса июнь ойига белгиланган)
  • «Бета Сторес» тадбирларни режалаштирмаган ва охирги бўлган текширувнинг вақтини билдиришдан бош тортди
  • ГУМ, ЦУМ, «Вефа», «Караван» ҳамда «Дордой плаза» савдо марказларининг матбуот хизматлари билан боғланишнинг имкони бўлмади

Давлат экотехинспекция 27-мартда Бишкек марказидаги 20дан ортиқ савдо шаҳобчалари режадан ташқари текшириш учун Экномика министрлигидан рухсат сўраган. Лекин экономика министрлигидан билдирилишича, инспекторларга режадан ташқари иекширувлар учун уларнинг изни керак эмас.

Кемеровадаги ёнғин чиқишидан кейин Россиянинг Тергов комитети ёниб кетган «Зимняя вишня» савдо марказининг биносида ўт чиқиш бўйича белги берувчи ускуна ишламай қолган, эвокуация йўллари эса бекилиб қолганини билдирган. Ёнғин чиқиш факти бўйича жиноят иши қўзғалди.

Россиянинг президенти Владимир Путин 28-мартни миллий мотам куни деб эълон қилди.