Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) собиқ президентликка номзод ҳамда «Республика — Ата-Журт» фракциясининг эски раҳбари Омурбек Бабановга нисбатан яна бир жиноят ишини очди. Бабановнинг ўзи айбловларни «абсурд» деб атади.
МХДКнинг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига билдиришича, Бабановга қарши ишни депутат Канатбек Исаевнинг ишидан аллоҳида ҳолда олиб боришга қарор қилишган. Канатбек Исаев ҳам ҳукуматни куч билан бочиб олишга тайёрланишда айбланмоқда.
«Тергов парламентнинг депутати Канатбек Исаев чндан ҳам ҳокмиятни куч билан босиб олишни ва Бабановнинг тарафдорлари билан оммавий тартибсизликларни тайёрлаганини исботлаган. Бабановнинг ўзига нисбатан аллоҳида иш олиб бориладиган бўлди», — деб билдиришди МХДКдан.
Бабанов эса ўзининг фэйсбук саҳифасида ўзи ва ўз тарафдорлари «ноқонуний харакатларни, ҳокимиятни босиб олишни» режалаштирмагани, ўзига қарши айбловларни эса «абсурд» деб атаган.
Бу Бабановга қарши иккинчи жиноий иш — биринчисини бош прокуратура сиёсатчи номзод қатори чиқаётган 2017 йилнинг октябрида ўтган президентлик сайловидан кейиноқ қўзғаган. Бабановни ўша вақтда унинг Ўшда сайловчиларнинг олдидаги нутқи ортидан миллатлар аро низони қўзитишда айблашган.
Бабановнинг тарафдори, депутат Канатбек Исаевга қарши жиноят иши эса 2017 йилнинг 30-сентябрида ҳокимиятни куч билан босиб олишга тайёрланиш харакати бўйича қўзғалган. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Исаев агарда сайловда Бабанов мағлуб бўлиб қолса амалга оширилувчи «оммавий тартибсизликларни уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан сўзлашувлар олиб борган».
Сайловда Бабанов мағлуб бўлган — у натижада президент бўлиб қолган КСДП партиясининг президентликка номзоди Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлган. Сайловдан кейин Бабанов Қирғизистондан чиқиб кетиб, сиёсатдан кетаётганини эълон қилган.