Иқтибос: Тазабек Икрамов депутатларга махсус авто рақамларни қайтариб бериш ҳақида

657

Депутат Тазабек Икрамов 29-мартда парламент йиғинида депутатларга давлатнинг KG автомобил рақамларини қайтаришни таклиф қилди.

У «Клооп»га берган интервьюсида KG рақами расмий сафарларда милиция йўлларни қуршовга олган вақтда ҳамда сайловчилар билан учрашувларда керак эканини тушунтирди.

«Катта-катта йиғинлар ҳамда тадбирлар бўлиб қолмаоқда. У ер тўлалигича қуршовга олинади. У ерга оддий машиналарни киргизмайди. KG рақам бўлса хатто қишлоқ ҳукумати ҳам кириб кетяпти. Жогорку Кенешнинг депутати, масалан, машина билан кира олмайди», — деди Икрамов.

Шунингдек, у парламентнинг йиғинида ҳукумат аъзолари ҳам оддий рақам тақилган автомобиллар билан юриши керак деб белиглади.

Лекин Қирғизистоннинг ҳукумати барча давлат ходимлари учун KG сериясидаги махсус номерлардан 2015 йилнинг сўнгидаёқ воз кеч кечган. Давлат рўйхатга олиш хизматининг маълумотига кўра, KG рақамларнинг бари 2016-йили баҳор ойларида йўқ қилинган.