Президент Сооронбай Жээнбеков интернетда алкоголь рекламаларини тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасига қўл қўйди. Тақиқ 13 апрелда кучга киради.
Қонун лойиҳасига қўл қўйилгани ҳақидаги хабар 28 мартда президентнинг сайтига чиқди. Қонун қўл қўйилгандан кейин 15 кун ўтиб, яъни 13 апрелда кучга киради.
«Қонун технологиянинг ривожланиши ортидан реклама соҳасидаги қонунларни кучлантириш ва ахолининг алкоголга эҳтиёж даражасини пасайтириш мақсадида қабул қилинган», — дейилади маълумотда.
Парламент мазкур қонун лойиҳасини 15 февралда мақуллаган. Ҳужжатга кўра, янги низомларнинг қоидаларини бузганларга 10 минг сомдан 70 минг сомгагача жарима солинади.
Қонун лойиҳасининг ташаббусчиси сифатида экономика министрлиги чиққан. Лойиҳа муаллифлари интернетда алкоголни реклама қилишни тақиқлаш «халқнинг алкоголга берилишини озайтиради ва соғлом жамият қуришга шароит тузади» деб ҳисоблашади.