Жогорку Кенеш депутатлари 14-мартда биринчи ўқишда давлат болалар нафақа пуллари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришаларни қўллашди — айрим депутатлар ўзгартиришлар қонуннинг эски матнини такрорлайди ёки ундан ҳам ёмон қилмоқда деб ҳисоблайди. Ўзгартиришларнинг атофида нима учун шунчалик баҳс бўлганини айтиб берамиз.
Аввал вазиятни тушуниш учун 2009-2017-йиллардаги болалар нафақа пуллари ҳақидаги қонуннинг қандай ишлагани ва ўзгартиришларда нима таклиф қилинаётганини кўринг:
2009-йилнинг қонуни
Агарда оиланинг даромади бир одамга 900 сомдан ошмаса 16 ёшгача бўлган болалар учун нафақа пули;
Бола туғилгани учун 2700 сом миқдорида бир марталик ёрдам.
Нима учун ўзгартирилган: «Коррупциялашгани» туфайли. Меҳнат министрлигида оилаларнинг кўпчилиги болалар нафақа пуллари олиб туриш учун даромад тўғрисида маълумотномани сохта деб айтишган.
2017-йилнинг қонуни
- Агарда оилада уч нафардан кўп бўлган 3 ёшдан 16 ёшгача болалар учун («оилага ёрдам») ҳар ойда нафақа пули;
- Бола туғилгани учун 4000 минг сом миқдорида бир марталик ёрдам («суюнчи»);
- 3 ёшгача болалар учун қандайдир шартсиз ҳар ойда нафақа пул («болага нафақа»).
Нима учун ўзгартиришни исташмоқда: Оилада болаларнинг сони ҳақида шароит туфайли кўплаган муҳтож оилалар нафақа пулисиз қолишди. Бундан ташқари, бу қонун бюджет учун жуда қиммат.
2018-йилдаги ўзгартиришлар
- 16 ёшгача болалар учун ҳар ойда нафақа пули, бироқ «мухтож» оилалар учунгина— «мухтожлик» даражасини маҳаллий органлар аниқлашади (2009-йилдаги қонуннинг нафақа пулига ўхшаш ўзгартирилган «оилага ёрдам»).
- Бола туғилгани учун 4000 минг сом миқдорида бир марталик ёрдам («суюнчи»);
- «Болага нафақани» олиб ташлаш.
Нафақа ҳақида қонунда нима дейилган?
2017-йилдаги давлат нафақа пуллар ҳақида қонун версиясини парламент қўллаб, унга ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев қўл қўйган. Уни қабул қилишга икки ой вақт кетган, шунингдек айрим депутатлар қонунни «сайлов олди ўйинлари» деб аташган.
Бу қонун бола туғилганда бериладиган бир марталик ёрдамнинг («суюнчи») миқдорини кўпайтириб, 3 ёшгача болаларнинг барчасига ва кўп болалик оилалардаги 3 ёшдан 16 ёшгача болалар учун нафақа пуллари киритган.
Ҳукумат 2018-йилнинг январидан бошлаб 4000 минг сом миқдорда «суюнчи» тўлай бошлаган, бошқа нафақа пуллар эса — йўқ.
2017-йилнинг қонун версияси бўйича, нафақа пулларни 3 ёшдан 16 ёшгача кўп болалик оилалар олиши керак бўлган, бироқ аввал уларни мухтож оилалардаги ҳар бир болага тўлаб беришган — бу халқ орасида норозилик уйғотиб, шунинг учун депутатлар 2017-йилнинг охирида бу нафақа пулларни тўлаш уч ойга жилдирилган.
Биринчи вице-премьер-министр Аскарбек Шадиев ўша вақтда 2017-йилнинг қонуни «хом» ва уни ишлаб чиқиш керак деб билдирган. Унинг фикри бўйича, нафақа пуллари оиласида иккидан ортиқ фарзанди борлар учун эмас, ҳақиқатдан шунга мухтожларгагина бўлиши керак.
Ҳозир бу қонунни қандай қилиб ўзгартиришни исташмоқда?
Биринчи ўқишда қабул қилинган 2018-йилнинг ўзгартирилишларига нафақа пулларини манзиллилигини қайтариш таклиф қилинмоқда — бу пулларни йўқ деганда бир боласи бор мухтож оилаларгагина ажратиб бериш дегани. Бироқ «мухтожликнинг» даражасини маҳаллий ҳукумат аниқлаши керак бўлади.
Ўша вақтда 2017-йилнинг қонунида депутатлар уларни беришда коррупциянинг олдини олиш учун бу манзиллиликдан арылышкан. Улар даректүүлүк системада айрим одамлар нафақа пули олиш учун оиласини даромади ҳақида «сохта маълумотларни» олишган деб ҳисоблашган.
Нима учун нафақа пулларни қайтаришни исташмоқда?
Меҳнат министрлигида 2017-йилнинг қонунини қабул қилишда 30 минг бола нафақа пулларни агарда улар тўлана бошласа ололмай қолади деб ҳисоблашган.
Бу қонунни бошқа муаммоси — бюджетдан кетган харажатнинг кўплиги. Уни бажариш учун давлат ҳар йили аввалгиларга нисбатан 2 млрд сом кўп маблағ ажратишга мажбур бўлар эди.
Ўзгаришларнинг нимаси ўзгача?
Депутат Аида Касималиева таклиф қилинаётган ўзгаришлар 2009-йилнинг давлат нафақа пуллари ҳақидаги қонунни «тўлиқ такрорлайди», ёки ундан ҳам «ёмонроқ бўлади» деб билдирган. Касималиева бундай қарор нафақа пулларини бўлиштиришда коррупцияга ва келишмовчилик чиқишига олиб келади деб ҳисоблайди.
«Ҳар доим инсон фактори бўлади. Аниқроқ айтганда улар қонунни ҳеч нарса қилмасдан 2009-йилнинг қонун матнини қолдириб кўшишган. Улар шунчаки "суюнчи" низомини юзаки қарашган», — деди у.
Энди натижада нима бўлди?
Ҳукумат бошида тўлаб бериш процессини «коорупциялашиш» деб атаган ва мухтож оилалар учун манзилли болалар нафақа пулларидан бош тортишган, ундан кейин сайлов жараёни вақтида уларни деярли барчасига тўлаб беришни ваъда қилишган.
Сайловдан сўнг ҳукумат уларни «коррупциялаш» деб атамасдан, манзилли болалар нафақа пулларига қайтишни таклиф қилиб, оилалар ва болаларнинг кўпчилик категорияси учун маблағ тўлашга пул етишмаслиги ҳақида билдирган.
Бироқ энди «мухтожликнинг » даражаси оиланинг даромадининг (бир одамга 900 сом) миқдори билан эмас маҳаллий ҳукуматнинг сүбъектив қарори билан аниқланади.