Бишкек ИЭМининг собиқ директори: «Модернизацияга 250-260 млн сарфланган»

655
ИЭМнинг собиқ директори Нурлан Омуркул уулу. Сурат: «Спутник»/Табилди Кадирбеков

Бишкек Иссиқлик электр марказининг (ИЭМ) собиқ директори Нурлан Омуркул уулунинг билдиришича, станцияни модернизациялашга билдирилган 386 млн долларнинг ўрнига 250-260 млн доллар сарфланган. Шунга кўра, у ўзида станцияга керакли эҳтиёт қисмлар қиммат баҳода сотиб олингани бўйича далиллар борлигини билдирди.

Омуркул уулунинг 15-мартда билдиришича, Бишкек ИЭМини модернизациясига 250-260 млн доллар сарфланган. Ҳукумат эса расмий тарзда унинг баҳосини 386 млн доллар деб эълон қилган.

«90 фоизи ортиқча кўтарилган. Масалан: видеокамералар, омбирлар, газ очқичлари, ҳалқалар. 386 млн доллар ажратилган. Менинг фикрим бўйича, модернизация арзонроқ бўлар эди. Мен 386 млн долларга чиқиши учун нархларни қимматлатилган деб ўйлайман. Қўшни давлатларда қурилаётган станцияларга солиштирганда арзон бўлиши керак бўлган деб ўйлайман», — деди Омуркул уулу.

Унинг билдиришича, товарлар юқори баҳода сотиб олингани ҳақида билмаган, сабаби ИЭМ молиявий битимларга жавобгар бўлмаган.

«Барча молиявий саволларни "Электр станцияларга" беринглар. Мен авариягача омбирлар 320 доллар туришини билмаганман. Мен 386 млн деб кўрсатилаган умумий суммани кўрганман [...] Менга яқинда икки омбир 640 долларга сотиб олинганини исботловчи ҳужжатлар келиб тушди», — деди Омуркул уулу.

Омуркул уулу ҳозирда тергов олиб борилаётганига таянган ҳолда, товарларнинг қиммат нархда сотиб олинишида айбдорларнинг исмларини айтмади.

«Айбдорлар деб аталганлар ИЭМда мен каби 20-30 йил ишлаганлар. Мени шу нарса норози қилди. Президент коррупция билан курашишни бошлади, шу сабабли мен барчасини жамоатчиликка айтиб беришга қарор қилдим», — деди у.

Омуркул уулу станциядаги авария қурулиб битмаган кимёвий цех блогида бўлганини қўшимча қилди.

«Раҳбариятдан модернизацияга соя солмасин деган буйруқ бўлган. Бироқ фамилияларини айтолмайман», — деди у.

Материални чиқариш олдидан «Электр станциялар» ишхонасидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлиб, у шаҳарликларнинг уйларида ҳароратнинг пасайиб кетишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Авария ҳаво ҳароратининг Бишкекда  Цельсий бўйича-10дан -25гача бўлган вақтдаги совуққа тўғри келган. Бишкекликларнинг уйларини иссиқлик билан таъминлаш 2-февралда қайта тикланган.

Ҳукумат айбдорларга нисбатан «жиддий чораларни» кўришни ваъда қилган. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) «Электр станциялар» бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоев ва техник директор Алмаз Жусупбековни қўлга олган.

Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева