Парламент спикери Дастан Жумабековнинг билдиришича, ҳукумат депутатларнинг олдида апрелда ҳисобот беради. Бунгача Қирғизистон «Ақлли шаҳар» лойиҳасини ишга ошириш бўйича Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан келишувдан бир томонлама чиққан.
Депутатлар 15-мартда парламент мажлисида ҳукуматдан «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг аҳволи бўйича батафсил ҳисобот талаб қилди.
«"Ақлли шаҳар" амалга ошмади. Ҳукуматни таклиф қилиб, улардан муаммони қандай ҳал қилишимизни аниқлаштиришимиз керак. Йўллардаги асосий муаммолар камералар хал қилинмаган. "Милиция"нинг номини "полиция"га алмаштиришдан ташқари бошқа вариантлар керак», — деб келтирди «24.kg» нашри Дастан Бекешевнинг сўзларини.
Унга «Ақлли шаҳар» бўйича «тўлиқ маълумотни» ҳукумат апрелда беради деб жавоб берган парламент спикери Дастан Жумабеков билдирди. Бироқ ҳукуматнинг матбуот хизматидан бу маълумотни тасдиқлаш имкони бўлмади.
Ҳукуматнинг парламентдаги вакили Аширбек Темиралиев билдиришича, «Ақлли шаҳар» бўйича «ҳукумат яқин орада янги лойиҳа қабул қилади».
«Уни потенциал инвестори билан ишга оширади. Ҳукумат "Ақлли шаҳар"нинг амалга оширилиши бўйича ўз вақтида ҳисобот бериб туради», — деб ваъда қилди Аширбек Темиралиев.
Қирғизистон ҳукумати 14-мартда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан шартномадан чиқиб кетган. Унга ҳамсармоядорларнинг лойиҳа муддатига амал қилмагани сабаб бўлган.
Ҳукуматдан энди улар «Ақлли шаҳар»ни ишга тушириш учун халқаро инвесторларни ва ҳомийларни қидиришларини айтиб беришган.
Ҳукумат 11-январда «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича камераларни ўрнатиш учун «Хуавэй» компанияси билан битим тузган. «Ақлли шаҳар»лойиҳасини ишга киритиш 60 млн долларга баҳоланган. Ҳукумат камераларни ўрнатишга кетган маблағларни инвесторларга жаримадан тушган пулларнинг ҳисобидан тўлашини режалаштирган.
Ҳукумат илк камераларни Бишкеква Ўш йўлларида январнинг охирида ўрнатишни ваъда қилган.
Бироқ январнинг охирида камераларни ўрнатишни «Хуавэй» Қирғизистонга камераларни олиб келмаганлигига туфайли номаълум вақтга суришган.
Инвестиция шартномасини 2015-йили бошланган молия полицияси томонидан «Хуавэй»га нисбатан текширувлар олиб борилаётган бир вақтда тузишди — терговнинг версияси бўйича, Хитой компаниянинг Бишкекдаги филиали Эркештамдан Ўшгача толали-оптика алоқа линияларини қурулиш баҳосини юқори кўрсатган.
Шу сабабдан молия полицияси «Хуавэй»нинг Бишкекдаги идорасининг барча ҳисобларини ва мулкини қамоққа олган. Компаниянинг Қирғизистондаги етакчилигига қарши сиртдан қамоққа олиш ҳукми чиқарилган.
Ҳукумат 2011-йилдан бери Бишкек йўлларига «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича қоида бузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишни ваъда қилиб келади. Бироқ шундан бери Бишкекнинг кираверишидаги чорраҳаларгагина бир неча камералар ўрнатилган.