Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг маълумотига кўра, қор кўчкидан жабрланганлар йўқ. Муассасанинг маълум қилишича, йўлни тўсиб қолган қор кўчкиннг кўлами 2,5 млн куб метрни тузади.
Транспорт министрлигидан хабар қилинишича, қор кўчкини тозалаш вақтида йўл харакати уч кунга тўхтатилади. Тозалаш ишлари бошланган.
Қор кўчки сабабли йўлда тиқинлан юзага келиб, Чуй вилоятининг «Сосновка» бекатида 50 юкли автомобил ва беш енгил машина, Жалолобод вилоятининг «Арал» бекатида тиқинларда 60 юкли машина ҳамда 35 енгил автомобил турибди. Қутқарувчилар ҳайдовчилар учун иссиқ озиқ-овқат ва чодирларни ўрнатишган.