Британиялик назариячи физик ва машҳур олим Стивен Хокинг 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи «Би-Би-Си» нашрига билдирган.
Стивен Хокинг 14 март тонгида ўлган. Олимнинг ўлими ҳақидаги хабарни унинг оила аъзолари «Би-Би-Си»га тасдиқлаган. Уларнинг айтишича, Хокинг ўзининг Кембридждаги уйида кўз юмган.
Стивен Хокинг 1942 йили 8 январда Оксфордда туғилган. 1962 йили у Оксфорд университетини тугатган, кейинчалик у Кембридж университетининг докторлик мақомини олган.
1963 йили 22 ёшли Хокингга ён томон амиотрофик склероз ташҳиси қўйилган. Шифокорлар унинг 2-3 йиллик умри қолганини таҳмин қилишган. Лекин у аравага боғланиб қолганига ҳам қарамай у илм билан шуғулланишда давом этган.
Хокинг муваффақиятсиз кечган амалиётдан сўнг гапириш қобилиятини йўқотиб, атрофидагилар билан компьютерлаштирилган овоз синтезатори орқали мулоқот қилган.
Олим Йирик Портлашдан кейинги дунёнинг пайдо бўлиши ва қора туйнук назариясини ўрганган. Унинг «Замоннинг қисқача тарихи», «Қора туйнуклар ва ёш коинот» каби китобларини нашр қилинган.
Хокинг фанни оммалаштириш билан фаол шуғулланган. Унинг илмий меҳнатлари ҳақида бир қатор ҳужжатли фильмлар ва телесериаллар тасвирга олинган.
Вазнсизликни хис қилишни орзу қилган Хокинг 2007 йили махсус самолёт билан Атлантика устида парвозни амалга оширган
У 12 илмий мақомга эга бўлган, Қиролликнинг илмий жамияти, АҚШ миллий фан академиясининг аъзоси бўлган.