Қирғиз қалпоғи ҳақида А дан Я гача — миллий бош кийим бўйича видеогид

1975

Ҳар йили Қирғизистонда 5 март - Оқ қалпоқ куни нишонланади. Бу куни бутун ўлка бўйлаб миллий бош кийимни кийган кўплаб эркакларни  (ва хатто баъзида аёлларни ҳам) кўришингиз мумкин. Байрам муносабати билан Kloop.kg қалпоқ тўғрисида батафсил тушунча берувчи видео ҳозирлади.

Қалпоқ, эҳтимолки, қирғиз эркаклари учун замонавий либослар билан ҳам мослаша оладиган ва қадимий илдизга бориб тақалувчи миллий либосларнинг бир қисми ҳисобланади. Уни хатто замонавий иш костюми билан ҳам кийиш мумкин.

Кўчманчи қирғизлар учун қалпоқ шунчаки бош кийими эмас, балки ҳақиқий коммуникация воситаси бўлган. Унинг ранги орқали кишининг ёшини, мақомини ва оилавий ҳолатини аниқлаш мумкин бўлган. Масалан, қора кийгиздан тикилган қалпоқ мотам рамзи бўлган. Турмуш ўртоғи вафот этган эркак бир ой давомида уни кийиб юриши керак. .

Қалпоқ жиягининг ранги ёш даражасини кўрсатади: 12 ёшгача яшил ёки зангори жиякли қалпоқ кийишган, ўсмирлар ва уйланмаган йигитлар тўқ қизил жиякли кийган, тўйда эса янги куёвга эса қора жиякли оқ қалпоқ совға қилишган.

Қалпоқ тикувчилар бугунги кунда рангларнинг маъноларига кўп ҳам эътибор берилмаётганини, харидорлар қалпоқларни замонавий кийимларига мос тушувчи истаган рангларини буюртма қилишаётганини айтишмоқда.