Ҳукумат Ўш бозоридаги ёнғиндан зарар кўрган 74 савдогарга ёрдам беради

705

Давлат солиқ хизмати билдиришича, Ўш бозоридаги ёнғин туфайли кўрилган зарар ўрнини тўлдиришга талабнома берган 150 кишининг ичидан 74 савдогардагина тадбиркорлик патенти бўлган. Уларга патент бўйича тўлов муддати ярим йилга узайтириб берилади.

Ўш бозорида чиққан ёнғиннинг зиёнини баҳолаш бўйича комиссиянинг мажлиси 5-мартда бўлиб ўтди. 135 жабрланувчи талабномани «Сейтек» бозорининг номидан, шунингдек яна 15 киши «Берекет Плюс» бозорининг номидан беришган.

Талабнома топширган 150 кишининг ичидан 74 тасигина иш юритиш патентини кўрсата олишган — улар ҳукумат патент бўйича тўловнинг муддатини ярим йилга узайтириб бериладиганлар рўйхатига киришган.

«74 тадбиркорнинг ичидан 32 нафарининг банкда кредитлари бор ва уларнинг суммаси 50 минг сомдан 2,1 млн сомга қадар. Умумий сумма деярли 17 млн сомни ташкил қилади», — дейилади ҳукуматнинг маълумотида.

30-январь куни эрталаб Бишкекнинг Ўш бозорида ёнғин чиққан. Бошида ёнғин «Сейтек» бозоридан чиқиб, шундан сўнг у «Берекет Плюс» бозорига ўтиб кетган. Ёнғиннинг умумий майдони 3,5 минг кв метрни ташкил қилган. Тилсиз ёвни кечки маҳалгина ўчириш имкони бўлган.

Дастлабки версия бўйича, ёнғиннинг чиқишига симларнинг бир-бирига тегиб қолгани сабаб бўлган. Ёнғин вақтида зиён кўрганлар бўлмаган, бироқ икки киши газдан заҳарланиб тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Кейинроқ Фавқулодда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) ёнғин 118 савдо дўконини йўқ қилганини билдирган.